Адлия катта маслаҳатчиси ПЎЛАТОВ БАҲОДИР БАХТИЯРОВИЧ 5 йил муддатга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 23 январдаги буйруғи чиқди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Баҳодир Пўлатов бунга қадар, 2016 йил март ойидан бошлаб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, унгача эса Фарғона вилоят прокурори бўлиб фаолият юритган.