Yangi hujjatlar

Бухоро вилоят прокурори Ўзбекистон Бош прокурорининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Бухоро вилояти прокурори Матиев Шерзод Раимович Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2014 йил 4 июнь куни ПФ-4621-сонли Фармонга имзо чеккан. Фармон матни Бош прокуратура расмий сайтида эълон қилинди.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари лавозими қарийиб 10 йилга яқин вакант эди. Бош прокуратуранинг расмий сайтидаги раҳбарият ҳақидаги саҳифада келтирилишича, бугунги кунда Бош прокурорнинг яна икки нафар ўринбосари лавозимлари вакант. Қолган икки нафар ўринбосар сифатида Халимов Ҳакимбай Аширович ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Узаков Шуҳрат Шараповичлар фаолият олиб боришмоқда.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (21)
  • Йўқ (4)
  • Бироз (2)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига