Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Abituriyent-2014

Feed Subscription

2014-2015 ўқув йили учун ўтказилган тест синовларининг ўтиш баллари эълон қилинди

ДТМ сайтида олий таълим муассасаларига 2014-2015 ўқув йилида талабаликка қабул қилиш учун ўтказилган тест синовларининг таълим йўналишлари бўйича танлов ва ўтиш баллари тўғрисидаги маълумот эълон қилинди. Унда 57 та олий таълим муассасаси ҳамда уларнинг 11 та филиали, 2 та факультети ва 1 та бўлимида ўтказилган тест синовлари натижалари таълим йўналишлари кесимида давлат гранти ва тўлов-шартнома асосида қабул режаси, абитуриентлар сони, танлов (1 ўринга тўғри келган абитуриентлар сони), йўналишлар бўйича ўтиш бали ва ўртача ўтиш бали келтирилган. Ўртача ўтиш бали муайян ... Батафсил »

Апелляция жараёнида абитуриентнинг ота-онаси ҳам қатнашиши мумкинлиги ҳақидаги қоида бекор қилинди

2014 йил 6 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор натижасида Тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Энг аввало, апелляция бериш муддатига ўзгартириш киритилди. Илгари хабар берганимдек, 2014 йил 27 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда тест ... Батафсил »

Абитуриентлар ўз ҳужжатларини почта орқали қайтариб олишлари мумкин

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Абитуриентларнинг ҳужжатлар тўпламини қайтариб олиш учун электрон мурожаат юбориш” хизмати жорий этилди. Порталда берилган хабарга кўра, мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги таълим муассасаларида Электрон таълимни жорий этиш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилган. Олий ўқув юртларига кириш учун топширилган ҳужжатлар тўпламини имтиҳон натижалари эълон қилингандан сўнг қайтариб олиш зарурияти туғилганда, абитуриентлар Ягона портал орқали тўғридан-тўғри ариза юбориш орқали қайтариб олишлари мумкин. Жорий этилган янги хизмат вилоятларда, олий ўқув юртидан олисда ... Батафсил »

Тест натижалари бугун эълон қилинади

Республика олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг натижалари бугун, яъни 16 август куни эълон қилинади. Тест натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин: 1. ОТМга борган ҳолда (соат 9.00 дан билиш мумкин); 2. ДТМ сайтидаги махсус саҳифага кириб кўрган ҳолда; 3. CLICK хизмати орқали (нархи 1500 сўм); 4. 5100 рақамига SMS юбориш орқали (фақат Ucell абонентлари учун / нархи – $0.75). CLICK хизмати орқали аллақачон жавоблар келишни бошлади. Мазкур хизматдан жавобларни қандай билиш мумкинлиги ҳақида қуйидаги манзилдан билишингиз мумкин. Daryo.uz хабарига кўра, ... Батафсил »

Олий таълим вазирлигининг иккинчи мутахассислик мавзусидаги саволларга берган расмий жавоби

2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул жараёнларини ёритиб бориш, абитуриентлар ва уларнинг яқинларини қизиқтирган, ўйлантирган саволларга жавоб бериш мақсадида Kun.Uz интернет нашри билан ҳамкорликда махсус “Абитуриент-2014” лойиҳасини ишга туширганимиздан хабарингиз бўлса керак. Лойиҳа давомида жуда кўплаб саволлар келди. Саволларнинг барчасига жавоб беришга имкон қадар ҳаракат қилдик. Аммо абитуриентларнинг баъзи саволларига жавобни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни варақлаб топиб бўлмади. Топилган тақдирда ҳам расмий шарҳ беришда иккиланиб қолдик. Айниқса бундай саволлар иккинчи мутахассислик мавзусида кўп берилди. Шуларни инобатга олиб, иккинчи мутахассислик мавзусида берилган саволларни ... Батафсил »

Абитуриентлар тест жавобларини CLICK хизмати орқали ҳам билишлари мумкин

Жорий йилда ОТМларга кириш имтиҳонларини топширган абитуриентлар тест натижаларини онлайн пластик карточкаларига уланган CLICK хизмати орқали билиб олишлари мумкин. Бу ҳақида Click компанияси расмий сайтида хабар берилган. Давлат Тест Маркази билан эришилган ҳамкорлик натижасида бу йил кириш имтиҳонларни топширган абитуриентлар ва уларнинг яқинлари учун СLICK тизимида имтиҳонларнинг натижаларини SMS орқали олиш имконияти яратилди, – дейилади хабарда. Натижаларни билиб олиш учун USSD-менюсида (*880#) очилган “DTM 2014” бўлимига кириш лозим. Ундан сўнг абитуриентнинг жавоблар рақамини киритиш керак бўлади. Имтиҳон натижалари 15 августдан ... Батафсил »

Олий таълим муассасаларида 1 сентябрдан тўлов-контракт суммалари оширилди

2014/2015 ўқув йили учун Республика олий таълим муассасаларида жорий йилнинг 1 сентябридан таълим йуналишлари ва мутахассисликлар бўйича битта талабани бир йиллик ўқитиш қийматига ўзгартириш киритилди. Бунга кўра тўлов-контракт суммалари таҳминан ўтган йилгига қараганда 10%га оширилди. Ушбу ўзгартириш Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган. Ҳозирги ҳолат бўйича энг баланд тўлов-контракт суммаси ҳуқуқ, халқаро муносабатлар, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар йўналишларида бўлиб, мазкур йўналишларнинг бакалавриатурасида тўлов-контракт суммаси 7 млн. 450 минг сўмни, ... Батафсил »

Магистратурага ҳужжат топширган махсус стипендия соҳиблари умумий квота доирасида қабул қилинадими?

САВОЛ: Abdurauf: Men bakalavr bosqichini bitirdim, endi magistraturaga topshirmoqchiman. Men hujjat topshirmoqchi bo’lgan OTM magistraturasida vaziyat bunday: 6 ta o’rin bor – 1 ta grant, 5 ta kontrakt. Bizda ikkita nomli davlat stipendiyasi sohiblari ham bor. Qabul komissiyasidagilarning aytishicha, ikkita stipendiantlarning biri grant hisobidan, boshqasi kontrak hisobidan kirar emish. Endi bizga 4 ta o’rin qolyapti. Ba’zilar aytdi, qonun bo’yicha hatto grant o’rni ham saqlanib, stipendiantlarga alohida o’rin ochilishi kerak: 1 grant, 5 kontrakt saqlanishi kerak deb. Ba’zilar ularga grant hisobidan ... Батафсил »

Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилди

2014 йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди. Президент қарори стоматология соҳасидаги юқори малакали тиббиёт кадрларини халқаро талаблар ва стандартлар даражасида тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, илғор ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини жорий этиш, бўлғуси стоматолог мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини улар ўрганаётган амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш мақсадида ... Батафсил »

Жорий йилда 540 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширди

20 июль куни республикадаги барча ОТМларда ҳужжат топшириш жараёнлари ўз ниҳоясига етди. Аввалроқ абитуриентлар сони бўйича ўтган йилги рекорд янгилангани ҳақида хабар берган эдим. Ҳақиқатдан мазкур йилда рекорд натижа қайд этилиб, жами 543 131 нафар абитуриент ҳужжат топширди. 2013 йилда олий таълим муассасаларига абитуриентлардан тушган аризалар сони жами 480407 та бўлиб, шу жумладан, кундузги бўлимга 480163 та, сиртқи бўлимга 244 та ҳужжат қабул қилиниб, республика бўйича ўртача танлов 8,5 ни ташкил этган эди. Республика бўйича энг кўп ҳужжат Термиз давлат ... Батафсил »

Юқорига