Yangi hujjatlar

Рукн архиви: А-ҳарфи

Feed Subscription

АДВОКАТЛИК СЎРОВИ

АДВОКАТЛИК СЎРОВИ – ўз касбий фаолиятини амалга ошириши муносабати б-н давлат органларидан, муассасалар, корхоналар, ташкилотлардан ҳамда жамоат бирлашмаларидан зарур бўлган маълумотлар, тавсифномалар ва бошқа ҳужжатлар сўраб олиш, эксперт хулосаларини, мутахассиснинг маълумотнома–маслаҳатларини олиш учун адвокат томонидан тайёрланган расмий ҳужжат. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК СИРИ

АДВОКАТЛИК СИРИ – адвокатнинг мижозига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиши муносабати б-н маълум бўлган ва унинг рухсатисиз ошкор этилиши мумкин бўлмаган, адвокатлик иш юритуви мобайнида тўпланган, батамом ёки муддатдан илгари ошкор этилиши мумкин бўлмаган барча маълумот, ҳужжатлар мажмуи. Мижознинг адвокатдан ёрдам сўраб мурожаат этганлигининг ўзи ҳам А.с. ҳисобланиши мумкин. Адвокат, адвокат ёрдамчиси, адвокатлар ҳайъатлари, фирмалари, адвокатлик бюроларининг мансабдор шахслари, техник ходимлари адвокатлик сири ҳисобланган маълумотларни ошкор этиши ва бу маълумотлардан ўз манфаатлари ёки учинчи шахслар манфаатлари йўлида фойдаланиши ман этилади. (муал. – ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК ОРДЕРИ

АДВОКАТЛИК ОРДЕРИ – адвокат б-н мижоз ўртасида тузиладиган юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги шартномага ёки адвокатни давлат ҳисобидан жалб қилиш тўғрисидаги суриштирувчи, терговчи, прокурор қарори ёки суднинг ажримига асосан, жиноят, маъмурий, фуқаролик, хўжалик ишларида ҳимоячи ёки вакил сифатида қатнашишга ваколатли эканлигини тасдиқловчи, тегишли адвокатлик тузилмаси томонидан бериладиган ҳужжат. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ТУГАТИШ

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИНИ ТУГАТИШ – адвокатлик фаолиятини тугатиш лицензияни бекор қилиш орқали амалга оширилади. Лицензия уни берган орган томонидан, адвокатнинг бу ҳақдаги аризасига биноан, шунингдек, ЎзР фуқаролигини йўқотган тақдирда, муомала лаёқати белгиланган тартибда чекланган ҳолларда ёки муомалага лаёқатсиз деб топилганда, қонуний кучга кирган айблов ҳукми б-н маҳкум этилганда, лицензияни олиш чоғида ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилганлигидан далолат берувчи ҳолатлар маълум бўлиб қолганда, адвокат касб одоби нормаларини мунтазам равишда бузганида ёки қонун ҳужжатларининг талабларини қўпол равишда бузганида бекор қилинади. Лицензия малака комиссиясининг интизомий жазо ... Батафсил »

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ

АДВОКАТЛИК ЛИЦЕНЗИЯСИ – қонунда белгиланган тартибда адвокатлик фаолияти б-н шуғулланиш ҳуқуқини берувчи махсус рухсатнома. А.л. шахсга малака имтиҳони топширилгандан сўнг тегишли малака комиссиясининг қарорига асосан адлия органлари томонидан берилади. А.л. олган шахс ЎзР «Адвокатура тўғрисидаги» Қонуннинг 5-м.да кўрсатилган фаолиятни олиб бориш ҳуқуқига эга бўлади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК КАСБ ЭТИКАСИ ҚОИДАЛАРИ (КОДЕКСИ)

АДВОКАТЛИК КАСБ ЭТИКАСИ ҚОИДАЛАРИ (КОДЕКСИ) – адвокатларнинг ўз касб вазифасини амалга ошириш жараёнида, уларнинг одоб–ахлоқи, мижоз ва ҳамкасблар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва бошқарув, жамоат органлари б-н ўзаро муносабатларига қўйилган талаблар. А.к.э.қ. адвокатлар этикаси ва адвокатлик фаолиятини белгиловчи меъёрлар мажмуи. Барча адвокатлар, стажёр–адвокатлар ва адвокат ёрдамчилари ушбу меъёрларга риоя этиши лозим. ЎзРда А.к.э.қ. Ўзбекистон Адвокатлар Ассоциацияси таъсис съезди томонидан 1997 й. 1 авг.да тасдиқланган. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК КАСБ ФАОЛИЯТИ АНДОЗАЛАРИ

АДВОКАТЛИК КАСБ ФАОЛИЯТИ АНДОЗАЛАРИ – халқаро ҳужжатлар, амалдаги қонунларда адвокатнинг энг аввало процессуал ҳаракатларига нисбатан қўйиладиган талаблардан, шунингдек, ҳар бир муайян иш юзасидан унинг самарали тарзда ишлашига имкон берадиган ҳамда адвокатлик амалиёти давомида такомиллаштирилган услублар ва адвокат ишини ташкил этиш усуллари. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК ҚАСАМЁДИ

АДВОКАТЛИК ҚАСАМЁДИ – Конс. ва қонунларга қатъий риоя қилиш, адвокатлик сирини сақлаш, мижознинг ҳақ–ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва адвокатлик бурчини сидқидилдан бажариш тўғрисида адвокатлик қасамёди. А.қ. малака имтиҳонини муваффаққиятли топширган шахс томонидан адвокатлик лицензиясини олиш пайтида тантанали равишда малака комиссияси олдида берилади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ ҲУЖЖАТИ (ДОСЬЕ)

АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ ҲУЖЖАТИ (ДОСЬЕ) – адвокатнинг муайян иш юзасидан ўз вазифасини бажарилиши б-н боғлиқ фаолиятини амалга ошириш жараёнида тўплаган маълумотлар, ҳужжатлар йиғиндиси. Адвокатнинг ўз касбий вазифасини бажариши бўйича фаолияти А.и.ю.ҳ.да акс этади. Унда ҳар бир адвокат муайян ишни бажариш бўйича топшириқ олган кундан бошлаб, то унинг иш бўйича ваколати тугагунга қадар бўлган иш жараёнидаги муҳим маълумотлар, ҳужжатлар ўз аксини топади. А.и.ю.ҳ. рақамланган ва рўйхати тузилган ҳолда адвокатлик тузилмаси архивида сақланади. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ

АДВОКАТЛИК ИШ ЮРИТУВИ – маъмурий, фуқаролик, хўжалик ёки жиноят ишига унинг ваколатини тасдиқловчи ордер тақдим қилиб, ўз вазифаларини бажаришга киришуви ва шу иш юзасидан вакил ёки ҳимоячи сифатида олиб бораётган фаолияти. (муал. – Б.Саломович) Батафсил »

Юқорига