Yangi hujjatlar

Рукн архиви: А-ҳарфи

Feed Subscription

АТМОСФЕРА ҲАВОСИ

АТМОСФЕРА ҲАВОСИ – ер шарини ўраб олган бир неча хил газлардан иборат ҳаво қатлами, тирик мавжудот ҳамда бошқа табиат бойликларининг мутаносиблигини таъминловчи манба. Инсоният, қолаверса барча тирик мавжудотларга ҳаёт бахш этади. Шунинг учун ҳам у ўзининг хусусияти б-н бошқа табиат объектларидан ажралиб туради. А.ҳ. таркибида бир қанча газлар мавжуд бўлиб, уларнинг асосини азот (78,1 %), кислород (20,9%), аргон (0,9%), карбонат ангидрид (0,03%), неон, гелий, метан, криптон, водород ва бошқа газлар ташкил этади. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »

АТА КОНВЕНЦИЯСИ

АТА КОНВЕНЦИЯСИ – “аtа carnet” товарларни вақтинча олиб киришда Божхона ҳақида Конвенция. БҲК томонидан 1961 й. Брюсселда қабул қилинган глоссарийга кўра таяниш (ҳавола қилиш) учун ишлатиладиган ибора. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »

АСОССИЗ БОЙЛИК ОРТТИРИШ

АСОССИЗ БОЙЛИК ОРТТИРИШ – қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АСОССИЗ БОЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР

АСОССИЗ БОЙИШДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН МАЖБУРИЯТЛАР – қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган асосларсиз бошқа шахснинг ҳисобидан мол-мулкни эгаллаб олган ёки тежаб қолган шахснинг асоссиз эгаллаб олинган ёки тежаб қолинган мол-мулкни жабрланувчига қайтариб бериши б-н боғлиқ мажбуриятлари. Бу мажбурият, шунингдек, мол-мулкни эгаллаб олиш ёки тежаб қолиш асоси кейинчалик бекор бўлганда ҳам юзага келади ва у б-н боғлиқ ФКнинг мавжуд қоидалари асоссиз бойлик орттириш қўлга киритувчининг, жабрланувчининг ўзининг, учинчи шахсларнинг хулқ–атвори натижаси бўлганлигидан ёки уларнинг иродасидан ташқари содир бўлганлигидан қатъи назар, қўлланилади. (муал. ... Батафсил »

АСОСИЙ ҚОНУН

АСОСИЙ ҚОНУН – қ.: Конституция Батафсил »

АСОСИЙ ЖАМИЯТ

АСОСИЙ ЖАМИЯТ – бир хўжалик жамияти ёки ширкати иккинчи хўжалик жамиятининг устав фондида ундан устунлик мавқеига эга бўлган ҳолда иштирок этиши туфайли ёхуд улар ўртасида тузилган шартномага мувофиқ ё бўлмаса бошқача тарзда иккинчи хўжалик жамияти томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг мазмунини белгилаб бериш имконига эга бўлса, ушбу биринчи хўжалик жамият ёки ширкати а.ж. ҳисобланади. А.ж. (ширкат) айби б-н шўъба хўжалик жамияти ночор (банкрот) бўлиб қолган тақдирда, асосий жамият (ширкат) унинг қарзлари бўйича субсидиар жавобгар бўлади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

АСОСИЙ ЖАЗОЛАР

АСОСИЙ ЖАЗОЛАР – жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсга нисбатан қўлланиладиган жазо турлари. Улар қуйидагилардан иборат: 1) жарима – айбдордан суд ҳукмига кўра давлат ҳисобига ЖКда белгиланган миқдорда пул ундириш. Жарима энг кам ойлик иш ҳақининг беш бараваридан олти юз бараваригача миқдорида белгиланади. Агар маҳкум жазо тариқасида тайинланган жаримани тўлашдан уч ой мобайнида бўйин товласа, суд жариманинг тўланмаган миқдорини ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки қамоқ тариқасида жазо б-н алмаштиради; 2) муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш – суд тайинланган ... Батафсил »

АСАР

АСАР – фан, адабиёт ва санъат соҳасида яратилган, кишида муайян объектлар, нарсалар, воқеалар, ҳодисалар тўғрисида тасаввур уйғотадиган ёки муайян ижтимоий муносабатлар ҳақида маълумот берадиган ижодий фаолият маҳсули. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АРРАЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ИЗЛАР

АРРАЛАШДАН ҲОСИЛ БЎЛГАН ИЗЛАР – жиноят жойларида (эшик қулфлари, сейфлар) жиноятчи томонидан қўлланилган арралар ёрдамида объектлар арраланиш вақтида ҳосил бўлган излар. Бу излар, яъни объектда арра тишларининг ҳаракати натижасида (трасса) чизиқлар ҳосил бўлади. Ҳосил бўлган излар қандай ва қайси аррадан қолганлиги аниқланади, сўнгра шубҳали арранинг айнанлигини аниқлаш мақсадида, шу арра б-н яна қайта бошқа ўхшаш объектни арралаб намуна ҳосил қиладилар, сўнг издаги чизиқлар ўзаро солиштирилади. Унда объектдаги ва намунадаги арра тишларининг чизиқлари (трасса) махсус микроскопларда кузатилади ёки фотосуратлар ёрдамида арра ... Батафсил »

АРИЗАНИ ҲАРАКАТСИЗ ҚОЛДИРИШ

АРИЗАНИ ҲАРАКАТСИЗ ҚОЛДИРИШ – судья ариза ФПКда баён этилган талабларга риоя қилинмай берилганлигини ёки давлат божи тўланмаганлигини аниқласа, аризани ҳаракатсиз қолдириш тўғрисида ажрим чиқариб, бундан даъвогарни хабардор қилади ва камчиликларни тузатиш учун унга муҳлат беради. Агар даъвогар белгиланган муддатда судьянинг кўрсатмаларига мувофиқ аризадаги камчиликларни тузатса ва давлат божини тўласа, ариза судга дастлаб тақдим этилган куни берилган ҳисобланади. Акс ҳолда, ариза берилмаган ҳисобланиб, даъвогарга қайтарилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »

Юқорига