Yangi hujjatlar

Рукн архиви: А-ҳарфи

Feed Subscription

АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ

АРИЗА ҚАБУЛ ҚИЛИШНИ РАД ЭТИШ – суд қуйидаги ҳолларда аризани қабул қилишни рад этади, агар: 1) ариза судда кўришга тегишли бўлмаса; 2) суднинг тарафлар ўртасида, айнан бир нарса тўғрисида ва бир хил асослар бўйича чиққан низо юзасидан қабул қилиниб, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори ёхуд даъвогарнинг арз қилган талабларидан воз кечганлигини қабул қилиш ёки тарафларнинг келишув битимини тасдиқлаш тўғрисидаги ажрими мавжуд бўлса; 3) суд бир тарафлар ўртасида, айнан бир нарса тўғрисида ва бир хил асослар бўйича чиққан низо юзасидан ... Батафсил »

АРИЗА ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ НУСХАЛАРИ

АРИЗА ВА БОШҚА ҲУЖЖАТЛАРНИНГ НУСХАЛАРИ – судга ариза жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда нусхалари б-н берилади. Судья ишнинг мураккаблиги ва хусусиятига қараб, даъвогарни аризага илова қилинган ҳужжатларнинг нусхаларини ҳам жавобгарларнинг сонига мутаносиб миқдорда тақдим этишга мажбур қилиши мумкин. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »

АРИДЛАШГАН ҲУДУДЛАР

АРИДЛАШГАН ҲУДУДЛАР –ҳаво ҳароратининг юқорилиги нисбий ва абсолют намликни ҳамда ёғин миқдорининг камайиши натижасида иқлимнинг қуруқлашиши. А.ҳ. саҳро ва ярим саҳролардан иборат. (муал. – А.Нигматов) Батафсил »

АРЗ ҚИЛИНГАН ТАЛАБЛАР ДОИРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ

АРЗ ҚИЛИНГАН ТАЛАБЛАР ДОИРАСИДАН ЧЕТГА ЧИҚИШ ҲУҚУҚИ – суд ишни даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасида ҳал қилади. Бироқ, суд даъвогарнинг ҳуқуқлари ва қонун б-н қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур деб топса, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда даъвогарнинг арз қилган талаблари доирасидан четга чиқиши мумкин. (муал. – М.Мамасиддиқов) Батафсил »

АРЕСТ

АРЕСТ – қ.: Қамоқ. Батафсил »

АРЕНДА

АРЕНДА – тижорат мақсадида кўчмас мулкларни ижарага олиш. Асосан бино–иншоотлар ва корхоналарни ижарага олиш А. деб юритилади. Оборот (муомала)дан чиқарилган ашёларга нисбатан мулк ҳуқуқи ҳар доим давлатга тегишли бўлади. Қ.: кўчмас мулк ижараси. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

АРБИТРАЖ БОШҚАРУВЧИСИ

АРБИТРАЖ БОШҚАРУВЧИСИ – қ.: Ташқи суд бошқарувчиси. Батафсил »

АРАЛАШ ТИП РЕСПУБЛИКА

АРАЛАШ ТИП РЕСПУБЛИКА – республика бошқарув шаклининг бир тури. Бунда президентлик республикаси белгилари парламент республикаси хусусиятлари б-н уйғунлашади. Президент, қоида тариқасида, умумхалқ сайловида сайланади ва юридик жиҳатдан кенг ваколатларга эга бўлади. Аммо ҳукумат парламент йўли б-н шаклланади ва сиёсий жиҳатдан нафақат президент, балки парламент олдида ҳам жавоб беради. Президент Бош вазир бошчилигидаги ҳукуматга умумий раҳбарлик қилади. Муайян ҳолатлар юз берганида, жумладан, ҳукуматга ишончсизлик вотуми билдирилганида президент парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлади. А.т.р.га ижро этувчи ҳокимият дуализми хос. Бунинг классик ... Батафсил »

АПЕЛЛЯЦИЯ, КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҚАРОРИ)

АПЕЛЛЯЦИЯ, КАССАЦИЯ ВА НАЗОРАТ ИНСТАНЦИЯ СУДИНИНГ АЖРИМИ (ҚАРОРИ) – апелляция, кассация ва назорат инстанция судининг ажрими ёки қарорида қуйидагилар кўрсатилиши лозим: 1) ажрим ёки қарор чиқарилган вақт ва жой; 2) ажрим ёки қарор чиқарган суднинг номи ва таркиби; 3) тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларнинг иштироки тўғрисидаги маълумотлар; 4) иш кимнинг шикояти ёки протести бўйича кўриб чиқилганлиги; 5) шикоят берилган ёки протест билдирилган ҳал қилув қарорининг, ажрим ёки қарорнинг номи ва унинг қисқача мазмуни; 6) шикоятда ёки протестда баён ... Батафсил »

АПЕЛЛЯЦИЯ

АПЕЛЛЯЦИЯ (лотинча – apеllatio – шикоят қилиш; норозилик билдириш) – суд ҳукми устидан шикоят аризаси беришнинг бир шакли. А. Франция ЖПКга (1808 й.), сўнгра жаҳоннинг кўпчилик давлатлари жиноят–процессуал қонунларига киритилган. ЎзРда 1994 й. 22 сент.да қабул қилинган ЖПКнинг 2000 й. дек.да киритилган 4971– 49718-м.да назарда тутилган. Суд ҳукми устидан А. тартибида шикоят берилганда А. суди ҳукмнииг қонунийлиги ва асосли эканини текширади. А. суди ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган далиллар асосида тўла ёки шикоят (протест)да кўрсатилган ҳолатлар доирасида гувоҳларни сўроқ қилиб, ... Батафсил »

Юқорига