Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Б-ҳарфи

Feed Subscription

БЮДЖЕТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ

БЮДЖЕТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ – бюджет тизими даромадларини тақсимлашнинг асосий вазифаси. ЎзР Давлат бюджети даромадларини алоҳида бюджетлар ўртасида шундай қайта тақсимлашдан иборат. Бюджет улардан ҳар бири ўзига ажратилган барча харажатларни қоплайдиган маблағлар б-н таъминланган бўлиши шарт. Бу вазифа б.т.с. орқали ҳал этилади. Бу ҳар бир қуйи бюджет даромадлари ва харажатларини мувозанатга келтириш мақсадида Давлат бюджети маблағларини ҳар й. режали қайта тақсимлаш жараёнидир. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БЮДЖЕТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ

БЮДЖЕТНИ РЕЖАЛАШТИРИШ – бюджетни тузиш, кўриб чиқиш, тасдиқлаш ва ижро этишнинг режали жараёни. Б.р.нинг асосий вазифаси иқтисодни кўтариш учун зарур бўлган барча ресурсларни аниқлаш ва жамлаш ҳамда улардан давлатнинг иқтисодий қудратини, аҳолининг ижтимоий аҳволини мунтазам ошириб боришда фойдаланишдан иборат. Шунингдек, б.р орқали давлатнинг айрим иқтисодий кўрсаткичлари, давлат бюджетининг даромад ва харажатлари қисми текширилади ҳамда иқтисодий баланс таъминланади. Б.р.нинг ўзига хос хусусиятларидан яна бири: бюджет лойиҳасини тузиш ва тасдиқлаш б-н ўз якунига етмай, балки давлат харажатларини қисқартириш, бюджет ресурсларини тежаш, давлат ... Батафсил »

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР

БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ ЖАМҒАРМАЛАР – давлатнинг давлат бюджетига кирмайдиган ва аниқ мақсадларга мўлжалланган пул маблағлари. Б.т.ж. – молиявий тизимнинг янги бўғинларидан бири ҳисобланади. Бундай жамғармалар жумласига: республика йўл жамғармаси; ЎзР Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб–қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи, Иш б-н таъминлаш давлат жамғармаси ва Пенсия жамғармаси киради. ЎзРнинг «Бюджет тизими тўғрисида»ги қонунига биноан давлат мақсадли жамғармалари – давлат бюджети таркибида жамланадиган жамғармалар бўлиб, уларнинг ҳар бири учун маблағ манбалари, ҳар бир манбадан маблағ тушиши нормалари ва шартлари, шунингдек, шу ... Батафсил »

БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШ

БЮДЖЕТДАН МОЛИЯЛАШ – давлат бюджетидан давлат буюртмаларини амалга ошириш, давлат дастурларини бажариш, давлат ташкилотларини сақлаш б-н боғлиқ харажатларга пул маблағлари ажратиш. Б.м. давлат харажатларини амалга оширишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Давлатнинг асосий харажатлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланиб, улар давлат ижтимоий ва иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини молиялаштириш учун йўналтирилади. Бажарадиган хусусиятига кўра, одатда, ўз маблағларига эга бўла олмайдиган, аммо уларнинг фаолияти жамият ва давлат эҳтиёжларини қондиришнинг зарурий шарти бўлган ташкилотларнинг харажатлари бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига тўлиқ қопланади. Уларга ўз харажатларини ... Батафсил »

БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР

БЮДЖЕТДАН АЖРАТИЛАДИГАН МАБЛАҒЛАРНИ ТАҚСИМЛОВЧИЛАР – тегишли бюджетлар ва харажатлар сметаларидан тасдиқланган параметрлар доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган бюджет ташкилотлари, корхоналар ва хўжалик ташкилотлари раҳбарлари ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи шахслар. Уларга тегишли бюджетлар ва харажатлар сметаларида тасдиқланган параметрлар доирасида бюджетдан ажратиладиган маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган. Ўзларига берилган ваколат доирасига кўра б.а.м.т.: бюджетдан ажратиладиган маблағларни бош тақсимловчилари ва қуйи тақсимловчиларига бўлинади. (муал. – Ф.Исаева) Батафсил »

БЮДЖЕТ ТРАНСФЕРТИ

БЮДЖЕТ ТРАНСФЕРТИ – бюджетдан юридик ёки жисмоний шахсга бевосита ёхуд ваколатли орган орқали ажратиладиган қайтарилмайдиган пул маблағлари. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БЮДЖЕТ ТИЗИМИ

БЮДЖЕТ ТИЗИМИ – давлат, маъмурий ҳудуд, баъзи муассасалар бюджетларининг иқтисодий муносабатлар ва ҳуқуқий меъёрларга асосланган мажмуи. Б.т. турли даражадаги бюджетлар ва бюджет маблағлари олувчилар йиғиндисини, бюджетларни ташкил этишни ва тузиш принципларини, бюджет жараёнида улар ўртасида, шунингдек, бюджетлар ҳамда бюджет маблағлари олувчилар ўртасида вужудга келадиган ўзаро муносабатларни ўзида ифодалайди. Молия й.ига мўлжалланган барча даражадаги бюджетларни шакллантириш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг ижроси ҳисобини юритиш ЎзРнинг миллий валютаси – сўмда амалга оширилади. Б.т. қуйидаги асосий принципларга асосланади: бюджет таснифи тизими, ҳисоб–бюджет ... Батафсил »

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИНГ СМЕТАСИ

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИНИНГ СМЕТАСИ – асосий режали ҳужжат бўлиб, ташкилотлар фаолияти ҳамда хўжалик ва маданий қурилиш бўйича марказлаштирилган тадбирларни амалга ошириш учун бюджет ҳисобидан бериладиган маблағлар ҳажмини, мақсадли йўналиши ва чораклар бўйича тақсимотини белгилаб беради. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИ

БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТИ – зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш б-н боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти. (муал. – А.Ли) Батафсил »

БЮДЖЕТ ТАСНИФИ

БЮДЖЕТ ТАСНИФИ – давлат бюджети тузилмасига кирувчи бюджетлар даромадлари ва харажатларини, шунингдек, унинг тақчиллигини молиялаштириш манбаларини гуруҳлаш. Б.т. Давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш ҳамда ижро этиш мақсадида бюджет маълумотларини тизимга солиш учун фойдаланилади ва у бюджет маълумотлари халқаро тасниф тизимларининг айнан шундай маълумотлари б-н қиёсланишини таъминлайди. Б.т.: Давлат бюджети даромадларининг таснифини; Давлат бюджети харажатларининг вазифа жиҳатидан, ташкилий ва иқтисодий таснифини; Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш манбалари таснифини ўз ичига олади. Давлат бюджети даромадларининг таснифи қонун ҳужжатларига мувофиқ уларни турлари ... Батафсил »

Юқорига