Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Б-ҳарфи

Feed Subscription

БИОГРАФИК УСЛУБ

БИОГРАФИК УСЛУБ – криминал психология, криминология, криминалистика ва б. фанларда кенг тарқалган инсоннинг хусусиятларини аниқлашга мўлжалланган тадқиқот усули. Индивиднинг турмуш тарзини таҳлил қилиш йўли б-н унинг руҳий хислатларини аниқлашга хизмат қилади. Бунда қадриятларнинг шаклланиши, ахлоқнинг устувор йўналиши ва мотивлари, турли вазиятларга шахснинг ўз муносабатларини билдириш усулларини умумлаштириш асосида ҳаётий шарт-шароитларнинг босқичлари аниқланади. Биографик материаллар чуқур статистик ишловдан ўтади, таҳлил қилинади. (муал. – А.Норбоев)   Батафсил »

БИЛВОСИТА САЙЛОВЛАР

БИЛВОСИТА САЙЛОВЛАР – сайлов тизими. Унда вакиллик органининг депутатлари қуйи турган сайлов органлари таркибидан аҳоли томонидан сайланган вакиллар ёхуд қуйи вакиллик органларининг депутатлари ёки унисини ҳам, бунисини ҳам сайлов ҳайъатлари томонидан сайланади. Б.с.лар икки ёки ундан ортиқ босқичли бўлиши мумкин, аммо уч ва тўрт босқичли сайловлар ҳозирда жуда кам учрайди. АҚШ, Финляндия президентлари, Ҳиндистон парламентининг юқори палатаси икки босқичли сайловларда сайланади. Франция сенатининг бир қисми уч босқичли сайловларда шаклланади: сайловчилар муниципал маслаҳатчиларга овоз беради, улар эса сенаторларни сайлайдиган делегатларни тайинлайди. ... Батафсил »

БИЛВОСИТА ИШБАЙ ҲАҚ

БИЛВОСИТА ИШБАЙ ҲАҚ – ходим бажарадиган ишни миқдор ва сифат жиҳатдан баҳолаш қийин бўлган ҳолларда ёрдамчи касбларда ишловчи ходимларга (мас., корхонанинг электр монтёри, чилангари ва ҳ.к.) асосий ходимларнинг иш ҳақига ёки умумий иш натижаларига кўра тўланадиган иш ҳақи. Қ: Меҳнатга хақ тўлаш. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

БИЙЛАР СУДИ

БИЙЛАР СУДИ – шариат ва урф–одатларга таяниб иш кўрадиган суд. Б.с. қозоқ ва қирғиз халқлари тарихига мансуб. Чор Россияси маъмурияти Туркистонни босиб олгач, қозилар суди б-н бир қаторда Б.с.га ҳам рухсат берган. Б.с. 3 босқичдан иборат эди: 1) ишни мазмунан кўриб чиқиб, маслаҳатчиларсиз ҳукм чиқарувчи суд; 2) бийлар чиқарган ҳукм устидан шикоятни кўрувчи волость бийларининг йиғини; 3) эътиборли кишилар томонидан уч й.га сайлаб қўйилган бийларнинг фавқулодда йиғилиши Б.с. жиноят ишлари юзасидан бир ярим й.гача қамоқ жазоси бериш ва жарима солиш ... Батафсил »

БЕШ КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИ

БЕШ КУНЛИК ИШ ҲАФТАСИ – ходимлар учун белгиланган иш ҳафтаси турларидан бири. Беш кун иш ва узлуксиз икки кун дам олишга ажратилади. (МК 120-м.). Корхонада иш берувчи ҳамда ходимлар вакиллик органининг ўзаро келишуви б-н жорий этилади ва ички меҳнат тартиби қоидаларида мустаҳкамлаб қўйилади. (муал. – М.Усмонова) Батафсил »

БЕСОҚОЛБОЗЛИК

БЕСОҚОЛБОЗЛИК – эркакнинг эркак б-н жинсий эҳтиёжини қондиришга қаратилган ҳаракатлари (ЖК 120-м.). (муал. – М.Рустамбоев)   Батафсил »

БЕПУЛ ЮРИДИК ЁРДАМ

БЕПУЛ ЮРИДИК ЁРДАМ – юридик ёрдам сўраб мурожаат этган жисмоний шахснинг тўловга қобилиятсизлиги сабабли ёки бошқа асосларга кўра ундан ҳақ олмаган ҳолда кўрсатилган юридик ёрдам тури. Адвокатлик тузилмаси муайян тоифадаги ишлар юзасидан моддий томондан кам таъминланган айрим фуқароларга Б.ю.ё кўрсатиши шарт. Бундай ҳолларда б.ю.ё. кўрсатган адвокатга меҳнат ҳақи адвокатлик тузилмаси маблағи ҳисобидан қопланиши лозим. (муал. – Б.Ахроров) Батафсил »

БЕПАРВОЛИК

БЕПАРВОЛИК – жиноят содир этган шахснинг ўз хулқ–атвори қонунда назарда тутилган ижтимоий хавфли оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлигига бефарқ қараш. Агар кўзи етиши лозим ва мумкин бўлса, бундай жиноят Б. орқасида содир этилган деб топилади. Айбнинг фақат Б. шаклида шахс ўзининг хулқ–атвори (қилмиши)нинг ижтимоий хавфли оқибатнинг келиб чиқишини олдиндан уларнинг реал ва ҳатто мавҳум равишда бўлиши мумкинлигини англамайди. Эҳтиётсизлик шаклидаги айб турларининг характерли жиҳатлари, биринчидан, айбдор шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли оқибатларини олдиндан кўра олмайди, иккинчидан, шахс мазкур жиноятда ижтимоий хавфли ... Батафсил »

БЕНИФИЦИАР

БЕНИФИЦИАР – мажбуриятни таъминлаш усулларидан бири бўлган кафолатда принципалнинг кредитори. Кафолатда принципалнинг Б. олдидаги ўз асосий мажбурияти лозим даражада бажаришини таъминлайди. Кафилнинг Б. олдидаги кафолатда назарда тутилган мажбурияти улар ўртасидаги муносабатларда бажарилишини таъминлаш учун шу кафолат берилган асосий мажбуриятга, гарчи кафолатда ушбу мажбуриятга ҳавола қилинган бўлса–да, боғлиқ эмас. Кафолат бўйича Б.га тегишли бўлган кафилга талаб қўйиш ҳуқуқи, агар кафолатда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, бошқа шахсга ўтказилиши мумкин эмас. Б.нинг кафолат бўйича пул суммасини тўлаш ҳақидаги талаби кафолатда кўрсатилган ҳужжатларни ... Батафсил »

БЕМОРГА ЁРДАМ КЎРСАТМАСЛИК

БЕМОРГА ЁРДАМ КЎРСАТМАСЛИК – ЖК 116-м.га кўра қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсатиши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги. Б.ё.к. баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса жиноий жавобгарликка тортилади. ЎзР “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фуқароларга йўлда, кўчада, бошқа жамоат жойларида ва уйда биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатишга мажбур. Шифокорлар, акушерлар, тиббиёт ходимлари, шунингдек, махсус қоидалар б-н зиммаларига муайян шароитларда касалларга ёрдам кўрсатиш юклатилган шахслар – милиция, ёнғиндан ... Батафсил »

Юқорига