Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Б-ҳарфи

Feed Subscription

БАНК ОМОНАТИ ШАРТНОМАСИ

БАНК ОМОНАТИ ШАРТНОМАСИ – бир тарафдан (омонатчидан) қабул қилиб олган ёки унинг номига келган пул суммасини (омонатни) қабул қилиб олган иккинчи тараф (банк) шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариш ва унга фоизлар тўлаш мажбурияти б-н боғлиқ шартнома. Ушбу шартноманинг ҳуқуқий асоси ФКнинг 759–770-м.да ўз ифодасини топган. Б.о.ш. омонат суммаси банкка келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади. Фуқаро омонатчи бўлган Б.о.ш. оммавий шартнома деб ҳисобланади. Б.о.ш. ёзма шаклда тузилган бўлиши керак. Агар омонатнинг қўйилганлиги омонат дафтарчаси, жамғарма ... Батафсил »

БАНК ОМОНАТИ

БАНК ОМОНАТИ – омонатчи учун келиб тушган пул маблағини қабул қилган бир томоннинг шартномада назарда тутилган шартлар асосида ва тартибда омонат суммасини қайтариши ва унга фоизлар тўлаш мажбуриятини олиши тушунилади. (муал. – И.Зокиров) Батафсил »

БАНК

БАНК – юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш; тўловларни амалга ошириш фаолиятини амалга оширувчи тижорат ташкилоти. Б.лар ўз фаолиятларида қуйидаги Б. операцияларини ҳам амалга оширадилар: жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисобварақларини очиш ва юритиш, ҳисобварақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш; омонатларни жалб этиш; кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти б-н ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан кредитлар бериш. Б. бевосита ишлаб чиқариш, савдо ва суғурта ... Батафсил »

БАЛЛИСТИТ

БАЛЛИСТИТ – тутинсиз порохнинг, суюқ нитроэфирда (кўпинча бошқа портловчи моддалар б-н бирга) қайта ишланган, целлюлоза нитрати (одатда, коллоксилин)дан иборат бўлган тури. Б.нинг асосий таркиби: 50-60% коллоксилин, 25-40% нитроглицерин, диэтилен-гликолдинитрат ёки уларнинг аралашмасидан иборат бўлади. Бундан ташқари, Б. таркибига ҳидли нитробирикмалар (динитротолуол), стабилизаторлар (централит), флегматизаторлар ҳамда порох зарраларининг бир-бирига ёпишиб кетмаслиги учун графит киритилади. (муал. – Р.Алимова) Батафсил »

БАЛЛИСТИК ТЎЛҚИН

БАЛЛИСТИК ТЎЛҚИН – жуда тез, овоз тезлигида учаётган снаряд ёки ўқ ҳавода ҳосил қилган, ҳавонинг зичлашган ҳолати. Б.т. қўзғалган ва қўзғалмаган ҳаволарни ажратувчи конус шаклида бўлади. Б.т. қаттиқ тўсиқ б-н тўқнашганида иссиқлик энергияси ажратиб бузилиб кетади, ажратилган иссиқлик энергиясининг бир қисми отилган снаряд ёки ўқни қиздиришга сарф бўлади. (муал. – А.Норбоев) Батафсил »

БАЛИҚ ОВЛАШ

БАЛИҚ ОВЛАШ – балиқ ва умуртқасиз сув ҳайвонларини тутиш. ЎзРнинг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 18–19-м.даларига кўра, овчилик – Б.о. хўжалиги халқ хўжалигининг тармоғи бўлиб, ёввойи ҳайвонларни қўриқлаш ва кўпайтириш, шунингдек, ҳаваскорлик, спорт, ҳунармандчилик овчилиги ва Б.о. йўли б-н улардан оқилона самарали фойдаланиш унинг вазифаси ҳисобланади. Ўзбекистон овчилар ва балиқ овловчилар жамиятларидан бирининг аъзоси бўлган ўн саккиз ёшга етган, жорий й. учун белгиланган миқдорда аъзолик бадалларини ва давлат божини тўлаган жисмоний шахслар ўқ отиш ва б. ... Батафсил »

БАЙРОҚ ҚОНУНИ

БАЙРОҚ ҚОНУНИ – халқаро хусусий ҳуқуқда кема қайси бир давлатнинг байроғи остида сузаётган бўлса, ўша давлатнинг қонуни қўлланилиши. Б.қ. асосан денгиз савдосида пайдо бўладиган коллизион масалаларни ҳал этиш мақсадида қўлланилади. (муал. – В.Эргашев) Батафсил »

БАЙРАМ КУНЛАРИ

БАЙРАМ КУНЛАРИ – ЎзРда расмий байрам деб эълон қилинган кунлар. МКнинг 131-м.га биноан улар 1 январь – Янги й.; 8 март – Хотин қизлар куни; 21 март – Наврўз байрами; 9 май – Хотира ва қадрлаш куни; 1 сентябр – Мустақиллик куни; 1 октябрь – Ўқитувчилар куни; 8 декабр – Конституция куни; Рўза ҳайити (Ийд ал–фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд Ал–адха) дир. Байрам кунлари ходимларни ишга жалб этиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган алоҳида ҳолларда (МКнинг 130-м.) иш берувчининг фармойиши б-н ... Батафсил »

БАЖАРУВЧИ

БАЖАРУВЧИ – ЖКнинг 28-м.га кўра, жиноятни бевосита, тўла ёки қисман содир этган ёхуд ЖКга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб жиноят содир этган шахс. Иштирокчиликда содир этиладиган жиноятларда бажарувчи – марказий фигурадир. Б. фақат у б-н бирга ўз функционал ролини амалга оширадиган бошқа шахслар – ташкилотчи, далолатчи ва ёрдамчилар ҳаракат қилганда мавжуд бўлади. Б. деб жиноятни бевосита тўла ёки қисман содир этган шахсга айтилади. Қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши мумкин бўлмаган шахслардан ёки бошқа воситалардан фойдаланиб жиноят ... Батафсил »

БАЖАРИШНИНГ МУМКИН БЎЛМАСЛИГИ

БАЖАРИШНИНГ МУМКИН БЎЛМАСЛИГИ – қарздорнинг мажбурият мазмунини ташкил этган ҳаракатларни бажаришга имконияти бўлмагани. ФКнинг 349-м.да кўрсатилишича, агар тарафлардан биронтаси ўзи жавоб бермайдиган вазият туфайли мажбуриятни бажара олмай қолса, мажбурият бекор бўлади. Башарти, қарздор мажбуриятни кредиторнинг айбли ҳаракатлари туфайли бажариши мумкин бўлмаса, кредитор ўзининг мажбурият бўйича бажарганларини қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли эмас. Б.м.б. тасодифий ҳолатлар туфайли бўлишини бировнинг айби б-н боғлиқ бўлиши ҳолатидан ажратиш керак. Тасодифий ҳолат туфайли Б.м.б. деб мазкур вазиятда қайтариб бўлмайдиган куч, чунончи, сув тошқини, зилзила, ёнғин ... Батафсил »

Юқорига