Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Адвокат

Feed Subscription

Амнистия актини қўллаш унинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида

Юртимиз мустақилликка эришгач суд ҳокимиятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилди. Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида эришилган ютуқлар бугунги кунда халқаро жамоатчилик томонидан ҳам ижобий баҳоланмоқда. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида мамлакатимизда ҳoкимиятлaр бўлинишигa oид кoнституциявий принципни изчил aмaлгa oшириш мaқсaдидa “Судлaр тўғрисидa”ги Қoнун янги тaҳрирдa қaбул қилинди. Судлaр фaoлиятини тaшкилий жиҳaтдaн тaъминлaш, xусусaн, суд тизими учун кaдрлaр танлаш мaсaлaлaри билaн шуғуллaниш вaзифaси мaxсус oргaн – Ўзбeкистoн ... Батафсил »

Жиноят процессида амнистия актини қўллаш унда ҳимоячи иштироки самарадорлигини ошириш масалалари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилади. Амнистия акти норматив хусусиятга эга бўлиб, у амнистия акти билан белгиланган талабларга жавоб берадиган барча шахсларга нисбатан қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2008 йил 45 декабрь кунлари бўлиб ўтган XVI ялпи мажлисида маъқулланган «Амнистия актини қўллаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳам айнан жиноят содир этган шахсларга ... Батафсил »

Амнистия қарорлари инсон манфаатлари йўлида

Истиқлолга эришганимиздан кейинги ўтган тарихан қисқа даврга назар ташласак, Президентимиз раҳнамолигида ва бевосита ташаббуслари билан инсонпарварлик тамойилига амал қилган ҳолда ҳуқуқ тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган амнистия институти ташкил қилинди. Амнистия сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, унутиш, кечириш, авф этиш деган маъноларни билдиради. Амнистия институти ўз мазмун-моҳиятига кўра, жиноят содир этган ёки жазо ўтаётган шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ва бағрикенглик намунасидир. Бироқ амнистия қарорини оқлаш тушунчаси билан чалкаштирмаслик лозим. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон ... Батафсил »

Тараққиёт мезони

  Мамлакатимиз Президенти илгари сураётган аниқ ғоялар ва Бош Қомусимизда белгилаб берилган тартиб-тамойиллар асосида ишлаб чиқилаётган ва муҳокама этилаётган ҳар бир қонун, аввало инсон ҳуқуқларига ҳар жиҳатдан мос келиши, юрт тинчлиги, ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қилиши нуқтаи назаридан келиб чиқиб қабул қилинади. Ва айни пайтда мазкур қонунларнинг устуворлиги ижтимоий-сиёсий, энг аввало инсон ҳуқуқлари ҳимояси ва иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солади. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Фахриддин РАДЖАБОВ билан бўлган суҳбатимиз ҳам худди шу мавзуга ... Батафсил »

Янгиланиш даври

2008 йил 1 май куни адвокатура тизимида янги давр бошлаб берган муҳим ҳужжат — Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони эълон қилинганига бир йил тўлди. Бу тарихий ҳужжатда олдимизда турган стратегик мақсад — ҳуқуқий демократик давлат қуриш йўлида ҳуқуқий ҳимоянинг тамал тоши бўлмиш мукаммал адвокатура тизимини такомиллаштириш, бу борада нафақат суд-ҳуқуқ тизимидаги фуқаролик, жиноий ва хўжалик ишларида, балки жамиятимизнинг барча ижтимоий соҳаларида ҳам салмоқли вазнга эга бўлган ҳимоя тизимини шакллантириш учун лозим бўлган ... Батафсил »

Мақсад — ҳуқуқий маданиятни ошириш

Жорий йилнинг 27-28 март кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз ва Денов туманларида бўлиб ўтган «Қишлоқ аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада яхшилаш масалалари: ҳуқуқий асослар ва тажриба» мавзусидаги семинарлар ҳам айнан мамлакатимизда эълон қилинган «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» муносабати билан қабул қилинган тадбирлар дастурини амалиётга тадбиқ этиш ва мазкур йилда қишлоқ аҳолисига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ишларини замон талаблари даражасида ташкил этиш масалаларига бағишланди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур семинарларда Сурхондарё вилоятининг тегишли ... Батафсил »

Муштарак мақсад

Юртбошимиз раҳбарлигида давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларини демократлаштириш ҳамда эркинлаштириш йўлидаги ислоҳотлар негизида суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатли ҳимоясини таъминлашга қаратилган эзгу мақсад мужассам. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш Марказида «Одил судловни амалга оширишда тарафлар тенг ҳуқуқлилигини таъминлашнинг назарий-амалий муаммолари»га бағишланган, шунинг­дек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ва Тошкент давлат юридик институти ҳамкорлигида ташкил этилган «Жиноят процессида тарафлар тенглиги ва ҳимоя ҳуқуқи кафолатларини таъминлашга оид жиноят-процессуал қонунчиликни қўллаш амалиётини ... Батафсил »

Қотилликнинг сабаби нима, сабабчиси ким ёхуд вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган оғир ва ўта оғир жиноятлар хусусида

Ҳаётий тажриба ва суд идораларида кўрилаётган жиноят ишларининг чуқур таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, аксарият ҳолларда жиноятларнинг келиб чиқишига, аввало, оиладаги носоғлом муҳит, болалар тарбиясига бепарволик ёки ҳаддан зиёд қаттиққўллик, шунингдек, оила, мактаб, маҳалла, турар-жойлар бўйича вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати, маънавият ва маърифат марказлари ҳамда тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасидаги номутаносиб алоқалар сабаб бўлмоқда. Ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни бартараф этиш учун уй-жой, маҳалла қўмиталари, оқсоқол ва фаолларимиз, мактаб маъмурияти, ҳокимлик ва ички ишлар бўлимлари қошидаги ... Батафсил »

Сиз кутган жавоблар

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Марказий ҳисобхонаси бош ҳисобчиси Тоҳир Йўлдошевич Муратовга махсус мухбиримиз Рустам Рамзиддинов Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг молиявий тизими, манбаа­лари ҳамда Адвокатлар палатасига кириш ва аъзолик бадалларини тўлаш тартиб-тамойилларига боғлиқ бир неча савол билан мурожаат қилди. Тоҳир Йўлдошевич МУРАТОВ 1968 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1992 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини, 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия Академиясини тамомлаган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси бўлими бошлиғи ўринбосари, Миробод тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ... Батафсил »

Амнистия актини қўллашдаги янгиликлар

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар, судларни шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи орган сифатида ролини ошириш, умуман суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш мақсадида зарурий ҳуқуқий базани яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш йўлида узлуксиз, тизимли ва мазмун-моҳияти жиҳатидан тадрижий равишда босқичма-бос­қичлик тамойилига асосланган ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ўзининг самарасини бермоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2008 йил 4-5 декабрь кунлари бўлиб ўтган XVI ялпи мажлисида маъқулланган “Амнистия актини қўллаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ... Батафсил »

Юқорига