Yangi hujjatlar

Рукн архиви: 2009

Feed Subscription

Имтиҳон

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаларида ўтказилаётган «Малака имтиҳон»ларидан лавҳалар Бугун шитоб билан ўзгариб, ривожланиб бораётган давр ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва айниқса, адвокатура тизими ходимлари олдига қонун устуворлигини таъминлаш ва инсон ҳуқуқларини турли тажовузлардан ҳимоя қилишдек муҳим, айни пайтда ниҳоятда долзарб вазифа қўймоқда. Чунки, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини бевосита ҳимоя қилишдек улуғ вазифа фуқаролик жамиятининг асосий ва муҳим институтларидан бири бўлмиш — адвокатура институти зиммасига юклатилганки, бу вазифа ҳам шарафли, ҳам ... Батафсил »

Янги босқич, янги вазифалар

Ўзбекистон ўз тараққиётининг янги марраларини забт этгани сари ривожланиш қонуниятига биноан янада катта ва мақомига яраша мураккаб масалаларни ҳал қилиш палласига кира бошлади. Ҳуқуқий-демократик давлат барпо қилиш ана шу вазифалар орасидаги энг муҳими десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Чунки адолатли ва мукаммал ишлаб чиқилган қонунлар тизими жамиятимиздаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа барча соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлаб беради. Адвокатура институти зиммасида ҳам ана шу стратегик масалаларни ҳал қилишда ўз олдига қўйган қатор муҳим вазифалар мавжуд. Фуқароларнинг тергов ва суд ишини ... Батафсил »

Фаолият майдони янада кенгайди

Адвокат ўзи қатнашаётган “иш”да холислик билан далилларга ҳаққоний баҳо бера билиши, уни қонуний асослар билан ҳимоя қила олиши адолат мезонини белгилаб беради. Адолатни тўғри, холис ва қонуний асослар билан ҳимоя қила олиш эса маҳорат дейи­лади. Бошқача айтганда жар ёқасида турган кишини усталик билан, маҳорат ва абжирлик билан қутқариб қолиш мумкин. Демакки, адвокат зиммасида ҳам худди ана шундай оғир вазифа, жиддий масъулият туради. Ўхшатишимиз унчалик ўхшамасада, шуни аниқ айтиш мумкинки, жиноят ишида бўладими, фуқаролик ёки хўжалик ишида бўладими, адвокат аввало, чуқур ... Батафсил »

Тизим имкониятлари

Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони адвокатларимизнинг эмин-эркин фаолият олиб боришлари учун бир қатор йўналиш ва вазифалар белгилаб берди. Шунингдек, мустақил Ўзбекистон адвокатларининг бир тизимга бирлашиши — Ўзбекис­тон Адвокатлар палатаси таркибида жипслашиб, адвокат нафақат бошқа шахсларни балки, эндиликда ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳам ҳимоя қила оладиган “Адвокатлар армияси” ташкил топишига имконият яратди. 2009 йил 1 январдан кучга кирган “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва ... Батафсил »

Катта суҳбат кейинга қолди

Адвокатлик касби ҳам мароқли, ҳам машаққатли, ҳам масъулиятли касблардан бири. Унинг зиммасига инсон ҳуқуқи, унинг тақдири, қонун билан қўриқланадиган эрк ва манфаатларини ҳимоя қилишдек залвори катта вазифа юклатилган. Бу вазифани амал-тақал «кун ўтса бўлди» қабилида бажариб юрганлар ҳам бор, жонини жабборга бериб, ўз ҳимоясидаги шахснинг тақдирини, ҳаёт-мамотини, унинг ҳақ ва ҳуқуқларию, азоб-уқубатларини ўзиникидек билиб, фидоий ишлаётган адвокатлар ҳам талайгина. Ана шундай фидоий «ҳимоячи»лар ҳамиша эл ардоғида, юрт назарида, Ватан эъзозидадир. Суҳбатдошимиз Андижон вилояти Адвокатлар ҳайъати адвокати, «Шуҳрат» медали соҳиби Ҳамиджон ... Батафсил »

Жиноят процессида ҳимоя ҳуқуқи кенгайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қо­нуни 2009 йил 1 январда матбуотда эълон қилинди ва шу кундан эътиборан кучга кирди. Мавзунинг ғоятда долзарблигидан келиб чиқиб, мазкур қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Адвокатура тўғрисида»ги ва «Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунларига киритилган бир қатор ўз­гартиш ва қўшимчаларни батафсил шарҳлаб бериш ... Батафсил »

Ваколат — бурч ва масъулият

Эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидан дадил бораётган мамлакатимизда инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият эканлигини кўрсатувчи яна бир муҳим ҳужжат — “Амнистия актини қўллаш тартибини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Сенатининг 2008 йил 4-5 декабрда бўлиб ўтган XVI ялпи мажлисида маъқулланиб, 23 декабрда матбуотда эълон қилинди ва шу кундан эътиборан кучга кирди. Амнистия актини қўллаш тартиби янада такомиллаштирилиши ва амнистия актини қўллаш судлар ваколатига ... Батафсил »

Юқорига