Жамиятимизда рўй бераётган туб ўзгаришлар, юртимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, ҳокимиятлар тармоғида ўзаро мувозанатни сақлаш, айни чоғда давлат ҳокимияти органларининг фаолияти ўзаро тийиб туриш принципи асосида ташкил этилгани ҳамда икки палатали парламент фаолият кўрсата бошлаганидан буён жамиятни демократлаштириш янги мазмун-моҳият билан бойиди ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ва мавқеи тобора юксалиб бормоқда. Бу жараёнда парламентнинг юқори палатаси Сенатнинг ташкил этилгани ҳамда унга Конституция асосида қатор мутлақ ваколатларнинг берилгани, айниқса, Сенат томонидан амнистия тўғрисида қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ амалиётларнинг ... Батафсил »
Рукн архиви: Олий Суд Ахборотномаси
Feed SubscriptionАмнистия актининг ҳуқуқий табиати
Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён ўтган ўн етти йил мобайнида юртимизда том маънода ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида амалга оширилган ислоҳотларнинг самараси айниқса, салмоқли бўлди. Изчиллик билан босқичма-босқич ва тизимли тарзда амалга оширилиб келинаётган мамлакатни модернизация қилиш жараёни йилдан-йилга чуқурлашиб, янгича мазмун ва моҳият билан бойиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, барқарор ижтимоий муҳит ҳар бир тармоқ ёки соҳада кўламли амалий чора-тадбирлар кўришга имкониятлар яратмоқда. Эътироф этиш жоизки, жамиятни янгилаш жараёни кўп миллатли Ўзбекистон халқининг ... Батафсил »
Амнистия акти – унинг асосида жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Амнистия акти ҳуқуқ тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган институт ҳисобланади. «Амнистия» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «унутиш», «кечириш» деган маъноларни билдиради. Амнистия институти ўз мазмун-моҳиятига кўра, жиноят содир этган ёки жазони ўтаётган шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ва бағрикенглик намунасидир. Бироқ уни реабилитация, яъни оқлаш тушунчаси билан чалкаштирмаслик лозим. Амнистия тушунчаси жиноят содир қилган шахсларни жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш, тайинланган жазони қисқартириш, тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш, қўшимча жазодан озод қилиш, шунингдек, илгари суд томонидан белгиланган ... Батафсил »
Нотариал ҳаракатлар билан боғлиқ низолар
Амалдаги қонунларда мулк ва мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи омиллардан бири – мерос ҳуқуқи давлат ҳимоясида эканлиги эътироф этилиб, мулкдорларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари қатъий белгилаб қўйилган. Нотариал идоралар томонидан расмийлаштирилаётган кўчмас мулкка оид олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари турларининг кўпайгани фуқароларимизнинг ҳуқуқлари тобора кенгайиб бораётганидан далолат беради. Ворислик ҳуқуқи аҳоли турмуш даражасининг ҳам маънавий, ҳам иқтисодий юксалиши билан боғлиқ. Мерос ҳуқуқи фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи билан ҳам бевосита алоқадор. Мерос фуқаро вафот этган кундан унга тегишли бўлган мол-мулк, мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ... Батафсил »