Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Ижтимоий-иқтисодий

Feed Subscription

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаси Меҳнат вазирлигидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказилди

2016 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонга биноан, ногиронларга, шунингдек, ногирон-болалар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз қариялар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш, имконияти чекланган шахсларни касбий таълимга йўналтириш вазифалари Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари зиммасига, эҳтиёжманд бўлган оилалар ва фуқароларга ижтимоий тўлов ҳамда моддий ёрдамлар тайинлаш ... Батафсил »

5 март шанба дам олиш куни 7 март душанба кунига кўчирилди

2016 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилди; 2016 йил 5 март шанба куни ... Батафсил »

2015 йилда энг кўп сотилган китоблар рейтинги

Аввал ваъда берганимиздек, «Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари томонидан 2015 йилнинг энг оммабоп  китоблар рейтинги тузиб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган ва республикамиз китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоблар асосида тузилган. Якуний натижаларга кўра, 2015 йил давомида китобхонлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоб “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган дунёга машҳур ўзбек шоираси Зулфиянинг “Баҳор келди сени сўроқлаб” шеърий тўплами бўлди. 2015 йил давомида 9942 дона шеърий тўплам харид ... Батафсил »

Янги қоидага кўра «Олий тоифали спорт бўйича ҳакам» тоифаси бекор қилинди

2016 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирлигининг “Спорт ҳакамлари ва спорт ҳакамларининг малака тоифаларини бериш тартиби туғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Буйруққа асосан тасдиқланган низомга кўра, спорт ҳакамига спорт турлари реестрига киритилган спорт турлари бўйича қуйидаги малака тоифалари берилади: «Халқаро тоифали спорт ҳаками»; «Миллий тоифали спорт ҳаками»; «Биринчи тоифали спорт ҳаками»; «Иккинчи тоифали спорт ҳаками»; «Учинчи тоифали спорт ҳаками»; «Спорт бўйича ҳакам». Янги низомга мувофиқ: «Халқаро тоифали спорт бўйича ҳакам» малака тоифаси — ... Батафсил »

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига имтиёзли микрокредитлар бериш тартиби тасдиқланди

2016 йил 16 январь куни Марказий банк раиси Ф.Муллажонов “Тижорат банклари томонидан касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга имзо чекди. КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ? ҚАНЧА МИҚДОРДА БЕРИЛАДИ? Микрокредит: юридик шахс ташкил этмаган ҳолда фаолият юритаётган қарз олувчиларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача (26 млн. 048 минг сўм); юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритаётган қарз олувчиларга — энг кам ойлик иш ҳақининг 300 бараваригача миқдорда қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади (39 млн. 072 минг ... Батафсил »

Декабрь ойида Ўзбекистондаги китоб дўконларида энг кўп сотилган китоблар рейтинги

Ёдингизда бўлса, 2015 йил ноябрь ойининг энг харидорбоп китобларининг 20 талик рейтинги эълон қилинган эди. «Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари 2015 йил декабрь ойининг ҳам китобхонлар орасида энг оммалашган китоблар мониторингини тақдим этди. Бу гал 24 талик рейтинг ҳукмингизга ҳавола қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, мазкур рейтинг «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан чоп этилган ва республикамиз китоб дўконларида ҳамда ташкилотлар томонидан энг кўп сотиб олинган китоблар асосида тузилган. 2015 йилнинг сўнгги ойида энг кўп сотилган китоб, бу “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган ... Батафсил »

Прописка ва интернет: қандай ўзгариш бўлди? (таҳлил)

Бугун бир қатор электрон ОАВларда доимий пропискага кириш учун интернет орқали ариза юбориш мумкин бўлди деган хабарлар тарқалди. Доимий прописка деган сўзни эшитганда ўзгача ҳаяжонга тушадиган инсонлар орасида эса бу хабар яшин тезлигида тарқалиб кетди. Бу хабар худди 40 хум олтин ҳақидаги ривоятга ўхшаб, ҳар бир инсондан бошқасига ўтганда янада озгина озгинадан миш-миш қўшилиб, “любой одам 3 кунда интернет орқали Тошкентга доимий пропискага кираётган экан” деган кўринишгача ўзгариб кетди. Телефонлар, интернет орқали мактублар жуда кўп келди. Ва охири шу ҳақида ... Батафсил »

Викторинада иштирок этинг ва iPhone 6 соҳибига айланинг

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Юридик клиникаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг йигирма йиллиги муносабати билан «Меҳнат кодексини биласизми?» онлайн викторинасини эълон қилади. Викторина фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини ошириш, улар ўртасида миллий ва халқаро меҳнат стандартларининг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилмоқда. Викторинада ёши, маълумоти, ўқиш ёки иш жойидан қатъи назар барча фуқаролар иштирок этишлари мумкин. Викторина Меҳнат кодекси қабул қилинганлигига йигирма йил тўлган сана – 2015 йил 21 декабрь кунидан бошланиб, Меҳнат кодекси кучга кирганлигига йигирма йил тўлган сана – ... Батафсил »

«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланди

2015 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2015 йил 3 декабрда маъқулланган эди. Қонун 6 боб, 34 моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради. “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги қонун қуйидаги боблардан таркиб топган: 1-боб. Умумий қоидалар; 2-боб. Электрон ҳукумат ... Батафсил »

Ўзбекистондаги китоб дўконларида энг кўп сотилаётган китоблар рейтинги

«Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари томонидан ноябрь ойининг энг харидорбоп китоблари 20 талик рейтинги аниқланди. Унга кўра, республикамиз китоб дўконларида энг кўп сотилган китоб “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган Пауло Коэло муаллифлигидаги “Алкимёгар” асари экан. Ўтган ой давомида 1 046 дона “Алкимёгар” асари китобхонлар томонидан харид қилинган. Иккинчи ўринда Абдулла Қаҳҳорнинг “Муҳаббат” асари, учинчи ўринда эса Дейл Карнегининг тўпламлари ўрин олган. Шунингдек, болаларнинг севимли адиби Худойберди Тўхтабоев, Чингиз Айтматов, Эркин Воҳидов, Ўткир Ҳошимов асарлари ҳам китоб савдосида етакчилик қилмоқда. Тибет тиббиёти ... Батафсил »

Юқорига