Yangi hujjatlar

Ўзбекистондаги китоб дўконларида энг кўп сотилаётган китоблар рейтинги

«Янги аср авлоди» нашриёти маркетологлари томонидан ноябрь ойининг энг харидорбоп китоблари 20 талик рейтинги аниқланди. Унга кўра, республикамиз китоб дўконларида энг кўп сотилган китоб “Камолот” кутубхонаси” рукнида чоп этилган Пауло Коэло муаллифлигидаги “Алкимёгар” асари экан. Ўтган ой давомида 1 046 дона “Алкимёгар” асари китобхонлар томонидан харид қилинган. Иккинчи ўринда Абдулла Қаҳҳорнинг “Муҳаббат” асари, учинчи ўринда эса Дейл Карнегининг тўпламлари ўрин олган. Шунингдек, болаларнинг севимли адиби Худойберди Тўхтабоев, Чингиз Айтматов, Эркин Воҳидов, Ўткир Ҳошимов асарлари ҳам китоб савдосида етакчилик қилмоқда. Тибет тиббиёти ҳақида маълумот берувчи рисола 20 талик рўйхатни ниҳоялаган.

Ноябрь ойида энг кўп сотилган китоблар

  1. П.Коэло. “Алкимёгар”        – 1 046 дона
  2. А.Қаҳҳор. “Муҳаббат”        – 788 дона
  3. Дейл Карнеги. “Карнеги тўплами”           – 776 дона
  4. М.Брион. “Менким, соҳибқирон Амир Темур”   – 755 дона
  5. Ч.Айтматов. “Асрни қаритган кун”          – 678 дона
  6. Ч.Айтматов. “Оқ кема”       – 662 дона
  7. Х.Тўхтабоев. “Сариқ девни миниб”         – 625 дона
  8. Ч.Айтматов. “Қиёмат”        – 639 дона
  9. Ж.Румий. “Ичиндаги ичиндадир” – 647 дона
  10. Э.Воҳидов. “Замин сайёраси”        – 620 дона
  11. Ў.Ҳошимов. “Баҳор қайтмайди”   – 575 дона
  12. Ч.Айтматов. “Жамила”       – 568 дона
  13. “Начальная математика”     – 560 дона
  14. В.Скаруп. “Харобадан чиққан миллионер”         – 550 дона
  15. Т.Малик. “Ҳалол ва ҳаром”            – 511 дона
  16. Х.Тўхтабоев. “Беш болали йигитча”         – 483 дона
  17. Генделб. “Амир Тимур”      – 464 дона
  18. Сабрина. “Кўнгил олиш санъати” – 444 дона
  19. Х.Тўхтабоев. “Мунгли кўзлар”      – 430 дона
  20. “Тибет тиббиёти. Ўз ўзини массаж”         – 424 дона
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (56)
  • Йўқ (12)
  • Бироз (4)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига