Хабарингиз бор, бугунги кунда 2014/2015 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари кетмоқда. Жорий йилда бакалаврлар тайёрлаш бўйича кундузги бўлимларга умумий қабул квотаси 57907, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 19120 ва тўлов-контракт асосида 38787 нафар миқдорида белгиланган. 2014-2015 ўқув йилида айрим янги йўналишлар ва мутахассисликлар очилди. Жумладан, мазкур ўқув йилида Тошкент архитектура-қурилиш институтида “Қиймат инжиниринги” (“Стоимостной инжиниринг”), Тошкент давлат аграр университетида “Доривор ўсимликларни етиштириш технологияси” (“Технология возделывания лекарственных растений”) каби янги йўналишларга талабалар қабул қилинади. Жорий ўқув йилида ... Батафсил »
Рукн архиви: Yangiliklar
Feed Subscription«Баркамол авлод-2014» якунлари бўйича айрим вилоят ҳокимларига ташаккурнома, айримларига ҳайфсан эълон қилинди
2014 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод-2014» спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига имзо чекди. Қарорда қайд этилишича, 29-31 май кунлари Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод-2014» спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақаларнинг якунловчи босқичида спортнинг 16 тури бўйича 996 нафар спортчи қатнашди. Тошкент шаҳри, Наманган ва Самарқанд вилоятлари жамоалари мусобақаларда энг яхши натижаларга эришди. Шу билан бирга, орқада қолган жамоалар ... Батафсил »
O‘zLiDeP: муваффақиятлар қуйи бўғиннинг самарали фаолиятига боғлиқ
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, унинг иқтисодиётимиздаги улушини янада кенгайтириш, аҳолимизни, хусусан ёшларни ишбилармонликка кенг жалб этиш борасида тизимли равишда комплаек чора-тадбирлар амалга шириб келинмоқда. 2012-2015 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат саноатини кенгайтириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари дастурига мувофиқ аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондириш мақсадида қишлоқ хўжалиги хомашёсини чуқур қайта ишлаш, сифатли озиқ-овқат товарларини ишлаб чиқариш масалалари тадбиркор ва фермерларимизнинг диққат эътиборида турибди. Бу борада O‘zLiDeP ўзининг дастурий вазифа ва мақсадларидан келиб чиқиб, жойлардаги бошланғич партия ташкилотлари ишини янада фаоллаштирга алоҳида эътиброр қаратмоқда. ... Батафсил »
Мустақиллик байрамига тайёргарлик кўриш тўғрисида Президент Қарори эълон қилинди
2014 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Жорий йилда мустақиллик байрамлари “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!” деган шиор остида ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Республика комиссияси шакллантирилди ҳамда комиссия олдига бир ҳафта муддатда ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари ... Батафсил »
Магистратура бўлимларига ОТМлар кесимида қанча жой ажратилган? (тўлиқ жадвал)
Аввалроқ 2014/2015 ўқув йили учун ОТМларга қабул квоталари ажратилгани ҳақида хабар берган эдим. Шунингдек, ОТМларнинг бакалавр босқичига нечта талаба қабул қилиниши тўғрисида тўлиқ жадвални тақдим қилган эдик. Кўпчилик муштарийларнинг талаб ва истакларини инобатга олиб, магистратура бўлимлари учун ажратилган қабул квоталари ҳақида ҳам маълумот беришга қарор қилдим. Сабаби бугундан, яъни 1 июль кунидан бошлаб Республика бўйлаб магистратура бўлимлари учун қабул жараёнларига старт берилди. МАВЗУГА ОИД ЭНГ МУҲИМ ХАБАРЛАР: 2014/2015 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди Қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? ... Батафсил »
Ягона порталда тадбиркорларни мажбурий ҳомийликка жалб этаётган раҳбарлар устидан шикоят қилиш имкони яратилди
Ягона интерактив давлат хизматлари портали – My.gov.uz порталида тадбиркорлар учун янги хизмат жорий қилинди. Порталда берилган хабарга кўра, Ўзбекистонда айрим раҳбар ва масъул ходимлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлиш каби салбий ҳолатлар, хусусан, ортиқча ҳужжатларнинг талаб этилиши, тадбиркорлик субъектларини мажбурий меҳнат ресурсларига ҳамда ҳомийликка жалб этиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар учраб турибди. Ягона интерактив давлат хизматлари портали санаб ўтилган ҳолатлар бўйича қонунбузарликлар содир этилганида тадбиркорлик субъектлари ўз иш жойларидан Адлия органларига Ягона порталдаги интерактив кўринишдаги шакл орқали шикоят ... Батафсил »
O‘zLiDeP лойиҳалари ёш ишбилармонлар учун қулай имконият
O‘zLiDeP томонидан ҳар йили ўтказиб келинаётган «Ишбилармон талаба» кўрик-танлови ёшлар орасида кенг оммавийлашиб бораётган йирик партиявий лойиҳалардан ҳисобланади. Лойиҳанинг навбатдаги Тошкент шаҳар босқичи пойтахтимизнинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлган Ғофур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилди. Ёшларнинг ақлий ва жисмоний салоҳиятини юксалтириш, интилиш ва изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни бизнес оламига олиб киришга кўмаклашиш мазкур кўрик-танловнинг асосий мақсади ҳисобланади. Танловнинг Тошкент шаҳрида ўтказилган бу йилги қуйи босқичларида 300 нафардан ортиқ йигит-қизлар иштирок этиб, улар нафақат иқтисодий, ҳуқуқий билимларини ... Батафсил »
Банк-молия академияси магистратурасига жорий йилда 200 нафар талаба қабул қилинади
2014 йил 23 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2014/2015 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2014/2015 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. Шунингдек, Академия магистратураси Қабул комиссиясига Академияга ўқишга кириш жараёнида магистратура мутахассисликлари бўйича абитуриентлар тўплаган балларнинг рейтинг баҳоланишини ҳисобга олган ҳолда Академиянинг қабул кўрсаткичларига белгиланган умумий квоталар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилди. Эслатиб ўтаман, 2013 йил 16 сентябрдаги Вазирлар ... Батафсил »
Шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлган ака-ука Синдоровларга Президент совғаси топширилди
Шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионлари – Исломбек ва Жавоҳир Синдоровларга Президентимиз совғаси топширилди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Шу муносабат билан пойтахтимиздаги “Олимпия шон-шуҳрати” музейида тадбир бўлиб ўтди. Бу ёш иқтидорли болаларнинг халқаро майдонларда эришаётган юксак ғалабалари барчамизни қувонтиради. Яқинда Грециянинг Кавала шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ёш шахматчиларимиз Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар иккитадан олтин медални қўлга киритгани ҳамюртларимиз қалбини фахр-ифтихорга тўлдирди. Жаҳон чемпионати ғолиблари Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар ... Батафсил »
Президент Ислом Каримов оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан юртимиздаги соҳа вакилларига табрик йўллади. Табрикнинг расмий матни, ЎзАда эълон қилинди. Қадрли дўстлар, – дея бошланади Президент табриги. – Аввало, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида жонкуярлик ва жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган сиз, азиз журналистлар, радио ва телевидение, нашриёт ва матбаа соҳаси ходимларига ўзимнинг чуқур ҳурматимни билдириб, сизларни бугунги касб байрамингиз билан миллионлаб мухлисларингиз, бутун эл-юртимиз қатори чин қалбимдан табриклашга ижозат ... Батафсил »