Yangi hujjatlar

Ягона порталда тадбиркорларни мажбурий ҳомийликка жалб этаётган раҳбарлар устидан шикоят қилиш имкони яратилди

Ягона интерактив давлат хизматлари портали – My.gov.uz порталида тадбиркорлар учун янги хизмат жорий қилинди.

Порталда берилган хабарга кўра, Ўзбекистонда айрим раҳбар ва масъул ходимлар томонидан тадбиркорлик субъектларига нисбатан адолатсиз муносабатда бўлиш каби салбий ҳолатлар, хусусан, ортиқча ҳужжатларнинг талаб этилиши, тадбиркорлик субъектларини мажбурий меҳнат ресурсларига ҳамда ҳомийликка жалб этиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатлар учраб турибди.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали санаб ўтилган ҳолатлар бўйича қонунбузарликлар содир этилганида тадбиркорлик субъектлари ўз иш жойларидан Адлия органларига Ягона порталдаги интерактив кўринишдаги шакл орқали шикоят қилишлари мумкин бўлди.

Шу билан биргаликда, шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқилишини мониторинг ва назорат қилиш марказлаштирилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тадбиркорлар шикоятни кўриб чиқиш, сифатини баҳолаш, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини қолдириш имконига эга. Бу шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этувчи давлат органлари фаолиятини такомиллаштиришга, шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқишга лоқайдлик билан ёндошган масъул ходимларига нисбатан тегишли чоралар кўришга йўналтирилган.

Шикоятлар, Ягона порталнинг Call-center хизмати орқали ҳам йўлланиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, айни пайтда Ягона порталда тадбиркорлик субъектлари учун тадбиркорлик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш, Бош Вазир номига мурожаат йўллаш, солиқ идоралари томонидан бериладиган электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Ягона порталда рўйхатдан ўтиш ҳамда молия муассасаларига кредит олиш учун ариза бериш каби бир қатор давлат хизматларидан фойдаланиш имконияти яратилган.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (2)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига