Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Сиёсат

Feed Subscription

Барча партияларга президент сайловида қатнашишга ижозат берилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда рўйхатан ўтган барча тўрт сиёсий партияга 4 декабрда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этишга ижозат берди. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган брифингда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz нашри. Президент сайловида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси иштирок этади. Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди. ... Батафсил »

Президентлик сайлови 4 декабрь куни ўтказилади

2016 йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов бошқарди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди. Мажлис қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини ёд этиб, ҳурмат бажо келтиришди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди. Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистон ... Батафсил »

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Қўшма мажлис давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н.Т.Йўлдошев ... Батафсил »

Парламент палаталарининг қўшма мажлисида Президент вазифаларини вақтинча бажаришни юклаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат 8 сентябрь куни қўшма мажлис ўтказади. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканали «Ахборот» дастурида эълон қилинди, дея хабар бермоқда “Газета.уз”. Мажлис кун тартибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни вақтинча юклаш тўғрисидаги масала киритилган. Батафсил »

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахбороти Азиз ватандошлар, Юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини маълум қиламиз. Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди. Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни ... Батафсил »

Зангиота тумани ҳокими Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди

Бугун, 2016 йил 4 февраль куни, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этди. Бу ҳақида, “Ахборот” информацион дастурида хабар берилди. Хабарда таъкидланишича, сессияда кун тартибига қўйилган масала юзасидан, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг қарорига кўра, Зангиота тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Содиқ Собитович Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тасдиқланган. Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Содиқ Абдуллаевни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. ... Батафсил »

Депутатлар Ўзбекистоннинг 2016 йилги Давлат бюджетини қабул қилди

2015 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати хабар бермоқда. Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – молия вазири Р.Азимов ҳамда Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси А.Шодмонов маъруза қилдилар. Депутатлар келгуси йилга ... Батафсил »

Ислом Каримов «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 10 ноябрь куни Оқсаройда «ЛУКОЙЛ» нефть компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон нефть-газ тармоғида қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ушбу компания фаол иш юритаётганини таъкидлади. Мулоқот чоғида жаҳон ва минтақа углеводород хомашёси бозоридаги бугунги вазият юзасидан фикр алмашилди, узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг асосий истиқболли йўналишлари муҳокама қилинди. Матн ва фото: ЎзА Батафсил »

Ўзбекистон Президенти Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2015 йил 2 сентябрь куни Пекин шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади, Хитой раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади. Батафсил »

Ислом Каримов 9-10 июль кунлари ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Уфага ташриф буюради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 9-10 июль кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг Уфа (Россия) шаҳрида бўладиган навбатдаги мажлисида иштирок этади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Шунингдек, хабарларга кўра, Ўзбекистон Президенти 10 июль куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашади. Батафсил »

Юқорига