Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Saralangan

Feed Subscription

ОИВ юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касблар рўйхати тасдиқланди

2014 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга асосан қабул қилинган бўлиб, унда одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхати берилган. Мазкур рўйхат тасдиқланиши билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва ... Батафсил »

1 августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилади

2014 йил 30 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Республика олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2170-сонли Қарорга имзо чекди. Бу ҳақида, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Жахонгир Исмаилов ЎзА мухбирига берган интервьюсида хабар қилди. Шунингдек, суҳбат чоғида Жахонгир Исмаилов Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида ўқишга кириш имтиҳонларини ўтказиш бўйича бир хил тизимни жорий этишда етакчилик қилаётганини таъкидлаган. – Мамлакатимизда ёшларнинг олий маълумотли бўлишга интилиши йил сайин ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаш керак. Масалан, 2012 йилда ... Батафсил »

Президент давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунга имзо чекди

2014 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси http://legalexperiment.uz/ сайтида очиқ муҳокамадан ўтганди. Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойишига мувофиқ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон ... Батафсил »

Ислом Каримов Япония Бош вазирининг ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 5 май куни Оқсаройда Япония Бош вазирининг ўринбосари, молия вазири Таро Асони қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон уни нафақат нуфузли сиёсат ва давлат арбоби, айни пайтда мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва стратегик шериклик ўрнатишга катта ҳисса қўшган ишончли дўст деб билишини таъкидлади. Президентимиз Таро Асони ушбу ташриф давомида унга Ўзбекистон Банк-молия академиясининг Фахрий доктори унвони берилгани билан табриклади. Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ... Батафсил »

«Олтин қалам» Миллий мукофотининг махсус номинацияси соҳиби бўлдим

Гапимни бошлашдан аввал, Сизларга бир нарсани эслатиб қўймоқчиман. Мен журналист эмасман, касбим – ҳуқуқшунос. Журналистика соҳасида таҳсил ҳам олмаганман, бу дегани профессионал журналистика қонун-қоидаларидан хабарим йўқ. Менинг ёзганларим оддийгина ҳаваскорликка даъво қила олади холос. Бўлди, кириш қисми тугади. “Олтин қалам” Миллий мукофоти бундан 9 йил аввал шахсан Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан таъсис этилган эди. Мазкур танлов ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиб келинмоқда. ЎзА берган хабарга кўра, 2006 йилдан буён ўтказилаётган мазкур танловда 4 ... Батафсил »

«Агробанк» 30 та машина ва 10 та трактор ютуғи қўйилган 5 минг сўмлик лоторея билетларини чиқарди

“Агробанк” ОАТБ “Фаровонлик” пул-бум ютуқли, тиражли лотерея билетлари таклиф этмоқда. Бу ҳақида, банкнинг расмий сайтида маълумот берилган. Лотерея билетининг ҳар бир донаси 5000 (беш) минг сўм қилиб белгиланди. “Фаровонлик” тиражли пул-буюм лотереясининг ютуқлар тиражи 2014 йил 20-21 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади. Тиражда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган “Malibu” русумли автомашина – 10 та, “Captiva” русумли автомашина – 10 та, “Cobalt” русумли автомашина -10 та, ТТЗ-80-10-транспорт трактори – 5та, ТТЗ-80-11 чопиқ трактори – 5 та, “Roison” телевизорлари – 700, “Panda” телевизорлари ... Батафсил »

Ислом Каримов Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг бориши билан танишиш мақсадида 25 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Президент Ислом Каримов Сурғил кони негизида бунёд этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. – Бундай йирик ва муҳим лойиҳани Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга ошираётганимиз бежиз эмас, – деди давлатимиз раҳбари. – Ўзбекистон Корея Республикасига улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга ривожланган давлат сифатида қарайди. Мамлакатларимиз ... Батафсил »

2014 йил давомида бюджет муассасаларида 12,6 млрд. сўм камомад ва ўзлаштириш аниқланди

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида тасдиқланган иш режа, ҳуқуқ тартибот органларининг топшириқларига асосан жами 3174 та бюджет муассасаларида тафтиш ва текшириш ўтказилган ва унинг 2828 тасида 12 593,3 млн.сўм миқдорида камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлар аниқланган. Бу ҳақида, Молия вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда. “Аниқланган камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлардан 7211,7 млн.сўми ёки 57,3 фоизи ундирилиб, 10 439,3 млн.сўмлик молиявий хатоликлар билан 811 та текшириш материаллари айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда ... Батафсил »

Ислом Каримов Испания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 21 апрель куни Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Испания Қироллигининг ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэль Гарсиа-Маргальони қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон билан Испания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражада эканини мамнуният билан таъкидлади. Бугунги куннинг долзарб халқаро ва минтақавий масалаларини ҳал этишда Испаниянинг ўрни ва роли юқори эканини қайд этди. Суҳбат чоғида ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, халқаро ҳаёт, ... Батафсил »

Янги таҳрирдаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом қабул қилинди

2014 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 25 февралда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, ... Батафсил »

Юқорига