Yangi hujjatlar

2014 йил давомида бюджет муассасаларида 12,6 млрд. сўм камомад ва ўзлаштириш аниқланди

Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2014 йилнинг 1-чорагида тасдиқланган иш режа, ҳуқуқ тартибот органларининг топшириқларига асосан жами 3174 та бюджет муассасаларида тафтиш ва текшириш ўтказилган ва унинг 2828 тасида 12 593,3 млн.сўм миқдорида камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлар аниқланган. Бу ҳақида, Молия вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда.

“Аниқланган камомад, ўзлаштириш ва ноқонуний харажатлардан 7211,7 млн.сўми ёки 57,3 фоизи ундирилиб, 10 439,3 млн.сўмлик молиявий хатоликлар билан 811 та текшириш материаллари айбдор шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чора кўриш учун ҳуқуқ тартибот органларига юборилди”, – дейилади Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси берган хабарда.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (1)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига