Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Savol-javob

Feed Subscription

Amnistiya va afvning bir-biridan 10 ta farqi

“Qonunni buzgan, biroq o‘z qilmishining huquqqa xilofligini anglagan va tuzalish yo‘liga o‘tganligini qat’iyatlik bilan namoyon qilgan shaxslarga jamiyat va o‘z oilasi davrasiga qaytish imkonining berilishi, o‘zbek xalqining kechirimlilik, rahmdillik va bag‘rikenglik kabi azaliy qadriyatlarining ro‘yobga chiqarilishi hisoblanadi”. Ushbu gap kuni-kecha qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining yigirma besh yilligi munosabati bilan jazoni ijro etish muassasalarida jazo o‘tayotgan mahkumlarni afv etish haqidagi materiallarni tayyorlash chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi F-5071-son farmoyishida aks etdi. Mazkur farmoyish qabul qilingandan so‘ng, ko‘pchilikda “Prezident ... Батафсил »

Президент ва бошқа номли давлат стипендияларини олиш тартиби қандай?

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ДАВЛАТ СТИПЕНДИЯЛАРИ ҲАҚИДА Президент стипендиялари кимларга берилади? Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган давлат олий таълим муассасалари (бакалавриат ва магистратура бўйича алоҳида) талабаларига. Қайси йўналишлар бўйича берилади? Президент стипендияси квотаси (ўн битта) қуйидаги таълим йўналишларидан ҳар бири бўйича биттадан стипендия ҳисобидан бакалавриат ва магистратура учун алоҳида-алоҳида тақсимланади: қишлоқ ва сув хўжалиги; техника ва информатика; соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот; ижтимоий-гуманитар ва ижтимоий фанлар; табиий фанлар; бизнес ва бошқарув; педагогика; маданият, санъат ва спорт; хорижий тиллар; ҳуқуқ ва халқаро муносабатлар; ... Батафсил »

Талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш (восстановление) ҳақида батафсил

Ёз ойлари абитуриентлар учун нақадар қизғин бўлса, баъзи талабалар учун ҳам муҳим вақт ҳисобланади. Сабаби июль-август ойларида ОТМ қабул комиссиялари нафақат янги талабаларни ўқишга қабул қилиш билан, балки талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ҳамда талабалар сафидан четлатилган талабаларни қайта тиклаш (восстановление) жараёнлари билан ҳам машғул бўлишади. Бугунги кунда мазкур мавзуга алоқадор кўплаб саволлар юзага келаётганлиги сабабли ушбу масалага имкон қадар ойдинлик киритишга ёрдам берадиган мақолани эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдим. ҲУҚУҚИЙ АСОС Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ... Батафсил »

Нима учун 1 апрелга қадар жами йиллик даромад тўғрисида декларация тақдим этилиши лозим?

2014 йил 1 апрель – фуқаролар учун 2013 йилги жами даромадлари тўғрисидаги декларацияларни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш муддатининг охирги куни, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси расмий сайти. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 189-моддасига асосан жисмоний шахслар 2013 йилги: – мулкий даромадлари, шунингдек фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлари (агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса); – асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф ... Батафсил »

Яқин қариндошларнинг бола билан кўришиб туришга ҳуқуқи борми?

Савол: Вафот этган акамнинг эгизак ўғиллари 5 ёшда. Ҳозир улар онаси билан қизлик уйларида яшашади. Ота-онамга ва бизга акамни ўғиллари билан кўришишга қарийиб икки йилдан бери қаттиқ қаршилик қилишади. Акамнинг ўғилларини кўриш учун мен ва ота-онамнинг қандай қонуний ҳуқуқларимиз бор ? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Жавоб: Аввало мурожаат учун ташаккур. Сизнинг саволингизга жавоб қуйидагича: Бу ерда икки томонлама ҳуқуқлар бузилмоқда. Биринчиси, боланинг ҳуқуқлари. Иккинчиси, Сизларнинг, яъни яқин қариндошларнинг ҳуқуқлари. Биринчи ҳуқуқ ҳақида. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 66-моддасида “Боланинг ота-онаси ва ... Батафсил »

Тошкент метросидан рекламалар нега олиб ташланганди?

Ички ишлар бўлимининг Тошкент метрополитенини қўриқлаш бўйича баталёни бошлиғи подполковник Руслан Ирназаров “Постда” газетасига берган интервьюсида пойтахт метрополитенида барча рекламаларнинг олиб ташлангани сабаби ва фуқаролар хавфсизлиги учун амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “Подробно” нашрига таяниб, Daryo.uz хабар бермоқда. Руслан Ирназаровнинг айтишича, айни вақтда метрополитеннинг барча бекатларида қўшимча видеокамералар кенг кузатув учун ўрнатилмоқда. Ички ишлар ходимлари ва камераларнинг мавжудлиги амалий аҳамиятга эга бўлиб, аҳоли тартибини кузатишда ижобий самара беради. Ҳамда ҳуқуқбузарликларга мойил одамларга тўсиқ вазифасини ўтайди, шу билан ... Батафсил »

Давлат мулкига топширилган хазина учун қанча миқдорда мукофот берилади?

“Омад ҳамиша келавермайди” номли кинофильмни кўпчилик муштарийларимиз кўрган бўлса керак. Ҳа, ўша, олтин топиб олган шоввозлар ҳақидаги фильм. Мазкур фильмни кўрганлар бир марта бўлса ҳам, хазина топиб олишни орзу қилган бўлса ажаб эмас. Хўш, агар ҳаётда ҳақиқатдан бирон хазина ёки бошқа эгаси номаълум буюм топиб олсак-чи? Унда қонунга мувофиқ қандай ҳаракат қилиишмиз лозим? Бугун шу ҳақида маълумот берамиз. Бугунги саволларга жавоб топишда биз Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мурожаат қиламиз. Эгасиз ашё нима? Эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ... Батафсил »

Гулчамбар қўйиш маросимининг ҳуқуқий асоси

Юртимизда нима кўп, байрамлар кўп. Ўзбек халқига байрамлар ярашиши бежиз эмас аслида. Бугун биз байрам тантаналари чоғида бажарилиши лозим бўлган “Мустақиллик ва эзгулик” монументи пойига расмий гулчамбар қўйиш маросими ҳақида гаплашамиз. Бу ҳолат ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали кўп бора ўқиганмиз, ойнайи жаҳон орқали эса гувоҳи бўлганмиз. Хўш, аслида бу маросим қаердан келиб чиққан? Бунинг бирон ҳуқуқий асоси борми ёки шунчаки удумми? Мазкур мавзу юзасидан сўз очар эканмиз, энг аввало Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 3 февралдаги “Мустақиллик ва эзгулик ... Батафсил »

Оғир жиноят нима дегани?

Савол: Амнистия акти бўйича саволим бор эди. “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Олий Мажлис Сенатининг қарорининг 1-банди оғир жиноят содир этганларга татбиқ этилмасин дейилган. Айтингчи, жабрланувчига қанча миқдорда моддий зарар етказилган бўлса жиноят  оғир деб топилади?   Жавоб: Жиноятнинг даражасини белгилаш етказилган моддий зарарга боғлиқ эмас. ЎзР Жиноят Кодекси 15-моддасида айнан жиноятларни таснифлаш ҳақида қоидалар белгиланган бўлиб, бунга кўра жиноятлар ўз хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига кўра: ижтимоий хавфи катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган, ... Батафсил »

Кимлар тадбиркорлик билан шуғуллана олмайди?

Савол: Мен давлат корхонасида ходим бўлиб ишлайман. Яқинда асосий иш жойимдан ажралмаган ҳолда ўзимнинг хусусий тадбиркорлик фаолиятимни йўлга қўймоқчи эдим. Лекин эшитишимга кўра, давлат корхонасида ишлайдиганлар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин эмас экан. Шунга аниқлиқ киритиб берсангиз. Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги “Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланган мансабдор шахсларнинг рўйхати тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ қуйидаги мансабдор шахсларга тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тақиқланди: давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ходимларига; давлат банклари раҳбарлари ва уларнинг ... Батафсил »

Юқорига