Maqolaga kirish 10 may kuni joriy yilgi test sinovlari muhokamasiga bag‘ishlangan «Munosabat» tok-shousiga ekspert sifatida taklif qilishdi. Hali ko‘rsatuv boshlanmasidan turib, Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligidan kelgan vakil menga e’tirozlarini bildirishni boshladi. O‘tgan yilgiday qattiq gaplarni aytmasin, deb oldindan “musht” ko‘tardi chamamda 🙂 Lekin ular uchun kutilmaganda, joriy yilgi tizimni to‘liq qo‘llab-quvvatlashimni, yangi tizimning birinchi yilida xato va kamchiliklar ko‘p uchrasa ham, lekin ishonishda davom etishimiz kerakligini aytdim. Ko‘rsatuv so‘nggida 2 xil fikr eshitdim: abituriyent va repetitorlar “narigi tomonga ... Батафсил »
Рукн архиви: Shaxsiy fikr
Feed SubscriptionНима учун тест жавоблари жуда кеч эълон қилинади? || Xushnudbek News. 3-son
“Xushnudbek News” лойиҳасининг бу галги сони ўзгача тарзда ташкил этилди. Унда 7 июнь куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган олий таълим тизими, айниқса яқинда бўладиган қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжуманидан репортаж тайёрланди. Матбуот анжуманининг спикери сифатида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов, Давлат Тест Маркази директори Маджит Каримов, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Марахимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори Садритдин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев, Тошкент Давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори ... Батафсил »
GM Uzbekistan нархлари ошганини халқ қандай кутиб олди? Xushnudbek News. 2-сон.
«Xushnudbek News» лойиҳасининг 2-сонини тайёрладик. Олдиндан узримни айтай, 2-сонда долзарб бўлган бир йўла иккита мавзуни (салкам учта) кўтариб чиққанимиз сабабли, бу сафар ҳам видеонинг давомийлиги 15 дақиқани (яъни узоқроқ) ташкил этди. Лекин бу соҳада энди-энди тажриба тўплаётганимиз сабабли айтишим мумкинки, бир мавзу ҳақида 7-8 дақиқа ичида бемалол айтиш мумкин бўлган асосий маълумотларни бера олиш мумкин экан. Демак, бугунги сонда қуйидаги мавзулар бўйича сўз юритилган: – Газ, электр тўловлари ва ижро соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар; – “GM Uzbekistan” заводида ишлаб чиқарилган ... Батафсил »
Абитуриент 68 балл олса, аниқ ўқишга кирадими? || Xushnudbek News. 1-сон.
Ассалому алайкум, азиз дўстлар. Сиздан рухсат сўрамай бир ишни бошлаб қўйдик. Қадрдон дўстим, иқтидорли режиссёр Сарвар Каримовнинг ташаббуси ва ғояси билан ишчи номи “Xushnudbek news” бўлган лойиҳанинг 1-сонини суратга олдик. Мақсадимиз юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган энг муҳим янгиликлар, хабарлар, айниқса ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида муаллифлик фикрини бериб бориш. Ҳазил-ҳазил билан бошладигу, осон кўринган иш учун 2 кунлик дам олиш кунимизни сарфлаб қўйдик. Лекин Худога шукур, кимгадир уялмасдан кўрсатса бўладиган бир нарса тайёрладик ҳар ҳолда. Марҳамат, кўринг, фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Сизнинг ... Батафсил »
Ўқитувчилик фаолиятим ҳақида (2-қисм)
Куни кеча юртимизда ўқитувчи ва мураббийлар куни байрам сифатида кенг нишонланди. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча устозларимни байрамлари билан табриклайман! Ўтган йили байрам арафасида сайтимда “Ўқитувчилик фаолиятим ҳақида (1-қисм)” номли мақола чоп этган эдим. Ушбу мақолада Тошкент давлат юридик университетида олиб борган ўқитувчилик фаолиятим ҳақида сўз юритилган бўлиб, унда асосан дарс вақтида қўллаган методларим хусусида тўхталгандим. Мазкур мақола борасида кўпчиликдан ижобий фикрлар эшитдим. Ва ўша кўпчиликнинг асосий саволи, иккинчи қисмини қачон ёзишим ҳақида бўлди. Ростини айтсам иккинчи қисмини ўтган йилнинг ўзидаёқ ... Батафсил »
Xushnudbek.uz сайти «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналишида совриндорга айланди
Жорий йилнинг 20 февраль куни пойтахтимизнинг «City Palace» меҳмонхонасининг анжуманлар залида «Жамият ва мен» ва «Эътироф» республика танловлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ўтказилган ҳар иккала танлов журналистларнинг касбий маҳоратини оширишга, турли соҳаларда фаолият юритаётган журналистларнинг тегишли йўналишлар бўйича ихтисослашувига қаратилган бўлиб, жами ҳисобда ОАВ вакиллари томонидан 3000дан зиёд ижодий ишлар келиб тушди. Эътиборли томони, «Жамият ва мен» танловида Xushnudbek.uz сайти «Энг яхши ёритилган ҳуқуқий мавзулар» йўналишида рағбатлантирувчи ўринга муносиб кўрилди. Худди шу йўналиш бўйича 1-ўрин «Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик ... Батафсил »
Xushnudbek.uz сайтида фотогалерея бўлими ишга тушди
Сурат олишга анчадан буён қизиқаман. Аниқроғи, фотоаппарати бор телефон насиб қилганидан буён. Расмга олиш қизиқ. Гарчи бугунги кунда жамиятда ўзини ўзи расмга олиш санъати – “селфи”чилик авж олаётган бўлса-да, аммо ҳозирча бу “касалликка” чалинмадим. Мен жараёнларни расмга олишга қизиқаман, атроф-муҳитни, одамларни, бўлаётган қизиқ воқеаларни муҳрлашни ёқтираман. Компьютеримни титиб ўтириб, олган суратларим сони анча-мунчани ташкил қилиб қолганининг гувоҳи бўлдим. Шунда миямга бир фикр келди. Ўзимга ёққан расмларни сайтимга жойласам қандай бўларкин деб ўйлаб қолдим. Ва мана, натижада мана шу саҳифа пайдо ... Батафсил »
Xushnudbek.uz сайти 1 ёшга тўлди
Роппа-роса 1 йил олдин, аниқроғи 2013 йил 14 октябрь – Қурбон ҳайити кунида яхши ниятлар билан Xushnudbek.uz сайтини ишга туширган эдик. Мана ҳаш-паш дегунгача, орадан 1 йил вақт ўтиб қўйибди, қаранг. Ўтган давр мобайнида сайт орқали қатор янгиликлар, хабарлар, таҳлилий-танқидий мақолалар бериб боришга ҳаракат қилдим. Албатта қилинмаган ишлар ҳам анча-мунча. Баъзан дангасалигим туфайли, баъзан эса асосий иш жойимдан вақт орттира олмаганимдан кўп лойиҳалар фақат ҳаёлдаю, мияда қолиб кетди. Бугун ўзининг бир ёшлигини нишонлаб турган Xushnudbek.uz сайти гапирар эканман, энг аввало ... Батафсил »
Ўқитувчилик фаолиятим ҳақида (1-қисм)
Бугун 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни. Барча устозларимни байрамлари билан табриклайман! Устозлар ҳақида қанча гапирсак оз дейишади. Лекин барибир гапираверамиз. Бу бурчимиз. Устозлик шарафли касб дейишади. 2 йил давомида Тошкент давлат юридик институт (университет)да ўқитувчи бўлиб ишлаганимдан сўнг юқоридаги сўзлар нечоғлик тўғри эканлигини ҳис қилдим. Ўқитувчи… Ҳа, илк дарсим ҳали ҳамон эсимда. Қанчалик ҳаяжонланганим, қанчалик қўрққаним… Талабалик пайтларимдаёқ, институт маъмуриятида ишлардим. Ўқиш даврида салкам 5 йил деканатда услубчи (методист) бўлиб фаолият юритдим. Деярли ҳар куни талабалар билан муомала ... Батафсил »
Машҳур педагог Рон Кларкнинг ўз ўқувчилари учун ишлаб чиққан 55 қоидаси
Мазкур қоидалар машҳур ўқитувчи Рон Кларк томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бошланғич синф ўқувчилари учун татбиқ этилган. Рон Кларк АҚШдаги маҳаллий мактаблардан бирида ўзлаштириши қолоқ бўлган синфни қабул қилиб олади ҳамда машаққатли меҳнат эвазига якунда ўша синфдаги ўқувчилар билан кўплаб муваффақиятларга эришади. У бугунги кунда “Рон Кларк академияси”га асос солган. Ушбу академия талабалари ноодатий, лекин замонавий ўқув режалари асосида дарс ўтишади. У ўзининг ўқитувчилик фаолияти давомида ишлаб чиққан қоидаларни китоб шаклига келтириб, нашр қилган. Айтиш жоизки, Рок Кларкнинг “The Essential 55” ... Батафсил »