Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Shaxsiy fikr

Feed Subscription

Xushnudbek.uz сайти яна бир танловда совриндорга айланди

Куни-кеча Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдим. Унга кўра, фестивалнинг “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида ғолиблар қаторидан жой эгаллагандим. Мазкур фестивалдан бор-йўғи бир кун ўтиб, аниқроғи 23 сентябрь куни муҳташам “Туркистон” санъат саройида MIT.uz – Миллий интернет танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Худога беҳисоб шукурлар бўлсинки, Xushnudbek.uz сайти ушбу танловда ҳам совриндор бўлди. MIT.uz – Миллий интернет танлови “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, унда бир ... Батафсил »

Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритди

Кеча, 22 сентябрь куни, 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бизни қувонтирадиган томони, ғолиблар орасидан Xushnudbek.uz сайти ҳам ўрин эгаллади. Фестивалда илк марта иштирок этаётганимга қарамасдан “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида 2-ўрин насиб қилганидан бағоятда хурсандман. Ҳар қандай эътироф инсонга куч бағишлайди, янада олға интилиш сари ундайди. Сайтим ишга тушганига ҳали 1 йил ҳам бўлиб улгурмасидан, бир қатор танловларда ана шундай эътирофга сазовор бўлганим, қилаётган камтарона меҳнатларимиз ... Батафсил »

Kun.uz сайти Интернет-фестивалда ғолиб бўлганмиди?

Аввал хабар берганимдек, 22 сентябрь куни 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 11 та умумий номинация ва “Фестиваль янгилиги” махсус номинациясида ғолиб бўлган сайтлар номи эълон қилинди. Қизиқ томони, “ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси ғолибларини тақдирлашда ташкилотчилар томонидан қандайдир тушунмовчиликларга йўл қўйилганга ўхшайди. Гап шундаки, тақдирлаш маросимида ушбу номинация бўйича 3-ўринни эгаллаган сайтлар номи эълон қилинаётган вақтда катта экранда Kun.uz сайтидан олинган скриншот намойиш қилинди. ... Батафсил »

Интернет-фестиваль ҳакамлари ҳақида

Бугун Uz миллий домени интернет фестивали-2014 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бир неча йиллардан буён ўтказилаётган ушбу фестиваль жорий йилда мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлди. Бунинг иккита сабаби бор: 1. Шахсий сайтим ҳам мазкур фестивалда илк бора иштирок этмоқда; 2. Фестивалда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этдим. Мазкур постни ёзишимдан мақсад ҳам, ушбу иккита асоснинг бир-бирига зидлиги ҳақидаги турли гап-сўзларга изоҳ беришдан иборат. Яъни ижтимоий тармоқларда ҳам ҳакам, ҳам иштирокчи сифатида иштирок этиш мантиққа зидлиги ҳақида кўпчилик бир қатор ... Батафсил »

Блогерлар ҳақидаги қонун нима учун керак?

Бироз аввал Ўзбекистонда қонунчиликка блогерлар тўғрисидаги норма киритилгани ҳақида хабар бергандим. Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маъқуллангандан кейин, кенг жамоатчилик томонидан турли хил фикрлар билдирилганининг гувоҳи бўлдик. Хусусан, Gazeta.uz нашри Олий Мажлис Сенаторининг “Ахборот” дастурига берган интервьюсига асосланиб, “Обязанности блогеров закрепят законодательно” номли хабар берган эди. Ушбу хабар асосида билдирилган мулоҳазаларда кўпчилик “Ана энди блогерларни назорат қилиш бошланар экан”, “Блогерларнинг “қора рўйхати” тузилар экан”, “Энди ҳеч нарса ёзмаган маъқул” деган фикрларни билдиришди. Мазкур фикр муаллифларини ... Батафсил »

«Олтин қалам» Миллий мукофотининг махсус номинацияси соҳиби бўлдим

Гапимни бошлашдан аввал, Сизларга бир нарсани эслатиб қўймоқчиман. Мен журналист эмасман, касбим – ҳуқуқшунос. Журналистика соҳасида таҳсил ҳам олмаганман, бу дегани профессионал журналистика қонун-қоидаларидан хабарим йўқ. Менинг ёзганларим оддийгина ҳаваскорликка даъво қила олади холос. Бўлди, кириш қисми тугади. “Олтин қалам” Миллий мукофоти бундан 9 йил аввал шахсан Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан таъсис этилган эди. Мазкур танлов ҳар йили 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги кунига бағишлаб ўтказиб келинмоқда. ЎзА берган хабарга кўра, 2006 йилдан буён ўтказилаётган мазкур танловда 4 ... Батафсил »

Навоийни билмаганларга…

Бугун – 9 февраль. Қандай кун эканлиги Сизга маълум. Улуғ бобокалонимиз, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 573 йиллиги юртимизда кенг нишонланмоқда. Мен ушбу буюк шахс сиймосига ортиқча таъриф бериб ўтиришни ўзимга жоиз деб топмадим. Шунчаки, бугун тасодифан топиб олган Алишер Навоий ҳақидаги бир шеър мени ушбу блогпостни ёзишга ундади. Алишер Навоий сиймоси ҳақида гап кетса, энг аввало мустақиллигимиз билан боғлиқ бир ҳолат кўз олдимга келади. Биласиз, юртимизда йилларга турлича ном бериш анъанаси бор. Кўпчилик йилларнинг бундай номланиши 1997 ... Батафсил »

Муҳаммад Юсуфга бағишланган марсияни айтиб лицейга имтиҳонсиз киргандим

Хабарингиз бор, яқинда Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида Президент Фармони эълон қилинди. Мазкур Фармон асосида мамлакатимиз миқёсида шоирга бағишланган кечалар, турли тадбирлар ўтказилмоқда. Деярли ҳар куни ТВдаги информацион дастурларда бу ҳақида лавҳалар берилмоқда. Шуларни кузата туриб, Муҳаммад Юсуф ҳақидаги хотираларимни Сизлар билан ўртоқлашай дедим. Ёшлигимдан ҳамма соҳага қизиқиб кўрадиган одатим бор. Ҳар бир ишда ўзимни бир синаб кўрсам дейман. Ўхшаса, ўхшамаса – фарқи йўқ. Масалан, ўзимизча ҳаваскор шоирвачча сифатида шеърлар ҳам ёзиб кўрганмиз. Қизиқчиликка-да, энди… ... Батафсил »

“Жамият ва мен” Республика танловида “Интернетдаги энг яхши мақола” номинацияси ғолиби бўлдим

2014 йилнинг 28 январь куни “Дедеман” меҳмонхонасининг анжуманлар залида Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан «Жамият ва мен – 2013» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Мазкур танлов Жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Журналистлар ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда республикадаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари шунингдек, журналистика йўналиши бўйича ... Батафсил »

Ўзбекистонда илк марта ЎзБлоггерлар чемпионати ташкил қилинмоқда

Юртимизда кундан-кунга замонавий ахборот-технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётганлиги сир эмас. Айниқса, интернет тармоғи кундалик ҳаётимиздан мустаҳкам ўрин эгаллаб бўлди. Бир қанча ижтимоий тармоқларда анчадан буён ўзбек блоггерларини бирлаштирувчи чемпионат ўтказиш лойиҳаси муҳокама қилиниб келаётганди. Кўпчиликда таклиф бор, аммо амалга ошириш учун аниқ ҳаракатлар йўқ эди. Мисол учун айтишим мумкинки, 2013 йил 11 январь куни ЎзБлоггерлар чемпионатини ўтказиш таклифини бергандим. Ўшанда ҳам анча муҳокама қилдик. Муҳокама янада осон бўлиш учун Facebook ижтимоий тармоғида UzBloggerlar номли гуруҳ ташкил қилдим. Маълумот учун айтишим ... Батафсил »

Юқорига