Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Yangi hujjatlar

Feed Subscription

Мулкий тусдаги даъво аризалари учун давлат божи 1 фоизга туширилди

2014 йил 16 май куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Мазкур Қарор давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш, хўжалик юритувчи субъектларга судларда ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинган. Унга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари 2-бандининг «а» кичик банди янги таҳрирда баён қилинди ҳамда Хўжалик ... Батафсил »

Хўжалик судларида видеоконференцалоқа режимидаги мажлислар ўтказилишга рухсат берилди

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун асосида 6 та Кодекс ҳамда 21 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотди. Хусусан, ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Кодексга “Хўжалик судининг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида иштирок этиш” деб ... Батафсил »

Пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиноятларига жазо кучайтирилди

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун асосида 6 та Кодекс ҳамда 21 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, айрим қонун ҳужжатлари ўз кучини йўқотди. Хусусан, ушбу Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳам айрим қўшимчалар киритилди. Бунга кўра, Кодекснинг 211-модда (Пора бериш) ҳамда 212-модда (Пора олиш-беришда воситачилик қилиш) ... Батафсил »

6 та кодекс ҳамда 21 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 2 апрелда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Мазкур Қонун асосида 6 та Кодекс ҳамда 21 та Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, шунингдек, ... Батафсил »

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида қонун қабул қилинди

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди.   Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 30 октябрда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Ушбу қонуннинг мақсади ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун 7 боб, 51 моддадан иборат. Қонунда ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг умумий, махсус, якка тартибдаги ҳамда виктимологик профилактика каби турлари санаб ўтилган. ... Батафсил »

ОИВ юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касблар рўйхати тасдиқланди

2014 йил 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг “Одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикасининг «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунга асосан қабул қилинган бўлиб, унда одамнинг иммунитет танқислиги вирусини юқтириб олган шахслар ишлаши ман этилган касбий фаолият турлари рўйхати берилган. Мазкур рўйхат тасдиқланиши билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва ... Батафсил »

Президент давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунга имзо чекди

2014 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 11 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Таъкидлаш жоизки, қонун лойиҳаси http://legalexperiment.uz/ сайтида очиқ муҳокамадан ўтганди. Шунингдек, Президентимизнинг 2013 йил 20 мартдаги фармойишига мувофиқ “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон ... Батафсил »

Янги таҳрирдаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом қабул қилинди

2014 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 25 февралда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, ... Батафсил »

Президент ваколатларидан Миллий хавфсизлик хизматини тузиш чиқарилди

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. Кеча Конституциянинг 32-моддасига ҳамда 78-моддасига киритилган ўзгартиришлар ҳақида хабар берган эдим. Энди навбат 93-моддага. 93-модда. Президент ваколатлари Ушбу модданинг 5 та бандига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Олдинги таҳрир Янги таҳрир 7) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг, ички ва ... Батафсил »

Конституциянинг 78-моддасига киритилган ўзгартиш шарҳи

Аввал хабар берганимдек, 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонун Президент томонидан имзоланди ҳамда 17 апрель куни матбуотда эълон қилиниб, кучга кирди. Бироз аввал Конституциянинг 32-моддасига киритилган ўзгартириш ҳақида шарҳ берган эдим. Энди навбат 78-моддага. 78-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари   Олдинги таҳрир Янги таҳрир 21) ушбу Конституцияда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга ошириш. 21) парламент назоратини ва ушбу ... Батафсил »

Юқорига