Yangi hujjatlar

Рукн архиви: Yangi hujjatlar

Feed Subscription

8 май душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди

2017 йил 2 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзА томонидан эълон қилинди. Қарорга кўра, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг халқимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-маънавий ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 6 май шанба дам олиш куни 2017 йил 8 май душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ... Батафсил »

Юридик таълим тизимида катта ўзгариш бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 28 апрель куни Тошкент давлат юридик университет фаолиятини тубдан такомиллаштиришга оид ПҚ-2932-сонли қарорга имзо чекди. Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон миллий таълим тизимида ҳали янгилик бўлган кўплаб қувонарли ўзгаришлар бошлаб берилганини таъкидлаш жоиз. Хусусан, булар қуйидагилар: 1) аввало ТДЮУга университет битирувчилари учун, ўқув режалари ва дастурлари учун талабларни ҳуқуқни қўллаш амалиётидан келиб чиқиб мустақил равишда шакллантириш ҳуқуқи берилди. Бу дегани энди ТДЮУ амалда ўқув жараёнини Олий таълим вазирлигидан мустақил равишда белгилай олади; 2) ТДЮУга ... Батафсил »

20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди

2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди. 2017 йил 20 март душанба куни дам олиш ... Батафсил »

Баҳодир Пўлатов Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди

Адлия катта маслаҳатчиси ПЎЛАТОВ БАҲОДИР БАХТИЯРОВИЧ 5 йил муддатга Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 23 январдаги буйруғи чиқди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати. Баҳодир Пўлатов бунга қадар, 2016 йил март ойидан бошлаб, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, унгача эса Фарғона вилоят прокурори бўлиб фаолият юритган. Батафсил »

Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилинди

2017 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилди. Қарорда юридик хизматларнинг бугунги кундаги бир қатор камчиликлари баён қилинган. Хусусан: юридик хизмат ходимлари қонун бузилишининг олдини олиш ҳамда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриш учун етарли ва таъсирчан ваколатларга эга эмасликлари сабабли уларнинг фаолияти кутилган самарани бермаётганлиги; юридик хизматларни ташкил этишнинг тартиби, уларнинг штат бирликларини белгилаш меъёр ва мезонларининг мавжуд ... Батафсил »

Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади

2016 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сон Фармонига ва  “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сон қарорига имзо чекди. Ҳужжатларнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорида қуйидагилар кўзда тутилган: оқсоқоллар, кексалар ва фахрийларни ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига, Ватанга муҳаббат, кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш; жойларда кексалар турмуш сифатини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ... Батафсил »

Ўзбекистонда мактабгача таълим тизими такомиллаштирилади

2016 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни, ЎзАда эълон қилинди. Қарорда бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва ўқув-тарбиявий режаларига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш долзарб масалалигича қолаётганлиги, аксарият мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермаслиги ҳамда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолаётганлиги таъкидланган. Қарор асосида тасдиқланган дастур асосида қуйидаги кенг кўламли комплекс тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган: болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ... Батафсил »

Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди

2016 йил 28 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунга имзо чекди. Мазкур қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 6 октябрда қабул қилинган ва Сенат томонидан 12 октябрь куни маъқулланган эди. Мазкур қонун қабул қилиниши натижасида касаба уюшмалари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллаштирилди. Хусусан, ходимларнинг алоҳида тоифалари, жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандлар ва бир марталик ишларда банд шахслар учун ... Батафсил »

Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Шерматов Шерзод Хотамович Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақида вазирликнинг расмий сайти хабар бермоқда. Шерзод Шерматов шу кунгача Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ректори лавозимида ишлаб келаётган эди. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг аввалги биринчи ўринбосари Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди.. Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги ректори этиб университетнинг маъмурий масалалар бўйича менежери лавозимида ишлаб келган Сарвар ... Батафсил »

Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёевнинг 2016 йил 2 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Алишер Файзуллаев Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда. Батафсил »

Юқорига