Yangi hujjatlar

Фаолият майдони янада кенгайди

ФАОЛИЯТ МАЙДОНИ ЯНАДА КЕНГАЙДИ
Ҳусан УСМОНОВ, Тошкент шаҳри, “Инюрколлегия” адвокатлик фирмаси директори
“Адвокат”, 2009 йил 1-сон.

Адвокат ўзи қатнашаётган “иш”да холислик билан далилларга ҳаққоний баҳо бера билиши, уни қонуний асослар билан ҳимоя қила олиши адолат мезонини белгилаб беради. Адолатни тўғри, холис ва қонуний асослар билан ҳимоя қила олиш эса маҳорат дейи­лади. Бошқача айтганда жар ёқасида турган кишини усталик билан, маҳорат ва абжирлик билан қутқариб қолиш мумкин.

Демакки, адвокат зиммасида ҳам худди ана шундай оғир вазифа, жиддий масъулият туради. Ўхшатишимиз унчалик ўхшамасада, шуни аниқ айтиш мумкинки, жиноят ишида бўладими, фуқаролик ёки хўжалик ишида бўладими, адвокат аввало, чуқур ҳуқуқий билимга, бой ҳаётий тажрибага, лўнда қилиб айтганда адвокатлик маҳоратига эга бўлиши лозим.

Президентимизнинг 2008 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони адвокатура ҳаёт фаолиятида туб бурилиш — мустаҳкам пойдевор яратиб берган бўлса, мамлакатимизнинг 2009 йил 1 январдан кучга кирган “Адвокатура институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун эса адвокатлар учун инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдек фаолият майдонини янада кенгайтирди.

 

Мазкур мақола матни “Yurida” юристлар учун ихтисослашган дастуридан олинган.
Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига