Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 29 сентябрь куни Наманган ва Фарғона вилоятларида бўлди.
Президентимиз Наманган вилоятига сафарини Мингбулоқ туманидаги “Барака” фермер хўжалиги билан танишишдан бошлади.
Ислом Каримов мазкур фермер хўжалиги даласида фермерлар билан суҳбатлашди.
Шундан сўнг, Уйчи туманидаги “Обод замин” фермер хўжалиги далаларига ҳам ташриф буюрди.
Президентимиз куннинг иккинчи ярмида Фарғона вилоятига ташриф буюрди.
Ислом Каримов Фарғона шаҳрининг бош режасини амалга ошириш борасидаги ишлар билан танишди.
Шундан сўнг, Ислом Каримов Марғилон шаҳридаги “Наримтекс” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятига сафарининг иккинчи куни Фарғона туманидаги “Мустақиллик шукронаси” фермер хўжалиги далаларида бўлиб, вилоят фермерлари ва фаоллари билан суҳбатлашди.
БатафсилФото ва матн: ЎзА