Yangi hujjatlar

Ички ишлар вазирлигининг бир гуруҳ ходимлари мустақилликнинг 23 йиллиги муносабати билан мукофотланишди

2014 йил 25 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди.

Унга кўра, Ички ишлар вазирлигининг қуйидаги ходимлари турли даражадаги фахрий унвонлар билан тақдирланишди:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»

Джураев Рустам Мирзаевич – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Султанова Жамила Рахматовна – Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ички ишлар бўлими катта терговчиси

II даражали «Шон-шараф» ордени билан

Юсупов Сайдислом Сайсултанович – Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили

«Дўстлик» ордени билан

Гаппаров Хафиз Захидович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент олий ҳарбий-техника билим юрти кафедра бошлиғи

«Мардлик» ордени билан

Примов Нурдилла Еншибаевич – Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси

«Жасорат» медали билан

Абдулин Хуршид Фаридович – Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ички ишлар бўлими ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бўлинма командири

Бердимбетов Алланазар Уракбаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси

Гиясов Фаррух Камалитдинович – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи

Ёқубов Акбар Тошболтаевич – Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командирининг ўринбосари

Исмаилов Тимур Камалатдинович – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бош бошқармаси бўлими бошлиғининг ўринбосари

Мамадалиев Арслонбек Марибович – Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича катта тезкор вакили

Марупов Отабек Орибжонович (марҳум) – Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальон милиционери

Турабоев Хуршид Тўрабоевич – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди гуруҳ командири

Тураев Бекзод Турсунпулатович – Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди гуруҳ командирининг ўринбосари

Халимов Уткир Хусанович – Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди гуруҳ командири

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

Абдуллаев Илхомбек Атабаевич – Хоразм вилояти Урганч шаҳар ички ишлар бўлими жиноят қидирув ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими катта тезкор вакили

Артиков Баходир Буриевич – Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси тергов бошқармаси бўлим бошлиғи

Аҳмедов Эркин Маматхалиқович – Сурхондарё вилояти Қизириқ тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

Мўминов Машраб Алимджанович – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бўлим бошлиғи

Ўринов Қохир Ғайбуллаевич – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармаси ҳарбий қисм қоровул бошлиғи

«Шуҳрат» медали билан

Алижонов Хошимжон Яқубович – Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди командирининг ўринбосари

Алимбоев Дониёр Рахманович – Наманган вилояти Поп тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори

Базаров Шухрат Одилович – Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди катта мутахассиси

Омонов Фаррух Холмирзаевич – Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (4)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига