Yangi hujjatlar

Tag Archives: фестиваль

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “Заковат” Республика фестивали бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 15 ноябрь, якшанба куни “Заковат” интеллектуал клуби томонидан навбат бўйича X Республика фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида “Заковат” Интеллектуал клубнинг расмий сайтида хабар берилган. Ушбу фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этишлари мумкин. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган жамоалар ташкилий қўмитага ўз аризасини топширишлари лозим. Шунингдек, кучли учликка кира олмаган Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан иштирок этаётган жамоалар орасида энг яхши натижа кўрсатган бир жамоа ҳам эгаллаган ўрнидан қатъи назар экран ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади. Шундай қилиб, ... Батафсил »

30 ноябрь куни “Заковат” интеллектуал клубининг IX Республика фестивали бўлиб ўтади

“Заковат” интеллектуал клуби томонидан навбат бўйича IX Республика фестивали ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида, клуб расмий сайтида хабар берилган. Ушбу фестивалда Республикамизнинг барча ҳудудларидан жамоалар иштирок этишлари мумкин. Фестивалда иштирок этиш истагини билдирган барча жамоалар ташкилий қўмитага ўз аризасини топширишлари лозим. Хабарда таъкидланишича, бу йилги фестиваль ўйинлари жорий йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган “Тановор садоси” ресторанида ўтказилади (мўлжал: “Зенит” заводи орқа томонида). Соат 9.00 дан жамоаларни рўйхатдан ўтказиш бошланади. Соат 9.30 да фестивалга старт берилади. Қўшимча маълумотларни ... Батафсил »

Xushnudbek.uz сайти Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивалида фахрли 2-ўринни қўлга киритди

Кеча, 22 сентябрь куни, 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бизни қувонтирадиган томони, ғолиблар орасидан Xushnudbek.uz сайти ҳам ўрин эгаллади. Фестивалда илк марта иштирок этаётганимга қарамасдан “Энг яхши шахсий саҳифа” номинациясида 2-ўрин насиб қилганидан бағоятда хурсандман. Ҳар қандай эътироф инсонга куч бағишлайди, янада олға интилиш сари ундайди. Сайтим ишга тушганига ҳали 1 йил ҳам бўлиб улгурмасидан, бир қатор танловларда ана шундай эътирофга сазовор бўлганим, қилаётган камтарона меҳнатларимиз ... Батафсил »

Kun.uz сайти Интернет-фестивалда ғолиб бўлганмиди?

Аввал хабар берганимдек, 22 сентябрь куни 2014 йилги Миллий “Uz” доменлари Интернет-фестивали ғолиблари номи эълон қилинди ва “Ёшлар ижодиёти саройи”да уларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда 11 та умумий номинация ва “Фестиваль янгилиги” махсус номинациясида ғолиб бўлган сайтлар номи эълон қилинди. Қизиқ томони, “ОАВ соҳасидаги энг яхши сайт” номинацияси ғолибларини тақдирлашда ташкилотчилар томонидан қандайдир тушунмовчиликларга йўл қўйилганга ўхшайди. Гап шундаки, тақдирлаш маросимида ушбу номинация бўйича 3-ўринни эгаллаган сайтлар номи эълон қилинаётган вақтда катта экранда Kun.uz сайтидан олинган скриншот намойиш қилинди. ... Батафсил »

Интернет-фестиваль ҳакамлари ҳақида

Бугун Uz миллий домени интернет фестивали-2014 ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Бир неча йиллардан буён ўтказилаётган ушбу фестиваль жорий йилда мен учун ўзгача аҳамиятга эга бўлди. Бунинг иккита сабаби бор: 1. Шахсий сайтим ҳам мазкур фестивалда илк бора иштирок этмоқда; 2. Фестивалда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этдим. Мазкур постни ёзишимдан мақсад ҳам, ушбу иккита асоснинг бир-бирига зидлиги ҳақидаги турли гап-сўзларга изоҳ беришдан иборат. Яъни ижтимоий тармоқларда ҳам ҳакам, ҳам иштирокчи сифатида иштирок этиш мантиққа зидлиги ҳақида кўпчилик бир қатор ... Батафсил »

.Uz миллий домени Интернет-фестивалининг финалига йўл олган сайтлар номи эълон қилинди

15 сентябрь куни 2014 йилги .Uz миллий домени Интернет-фестивали ҳакамлар ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди ва унда 11 та мавзули ва 1 та махсус номинация бўйича финалга йўл олган сайтлар номи аниқланди. Эътиборлиси Xushnudbek.uz сайти бир йўла иккита номинация бўйича финал йўлланмасини қўлга киритди. Булар: “Энг яхши шахсий саҳифа” ва “Фестиваль янгилиги” номинациялари. Финалга чиққан барча сайтлар “Фестиваль лауреати” деган рағбатловчи диплом билан тақдирланишади. Эслатиб ўтаман, ғолиблар 22 сентябрь куни “Ёшлар ижодиёти саройи”да бўлиб ўтадиган тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Финалга йўлланмани ... Батафсил »

Юқорига