Yangi hujjatlar

Ислом Каримов 15-16 октябрь кунлари Қозоғистонда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди [фото]

Президент Ислом Каримов 2015 йил 15-16 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасида бўлди ва МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этди.

Саммитнинг асосий тадбирлари 16 октябрь куни бўлиб ўтди.

МДҲ давлат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этиб, долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар бўйича фикр алмашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мажлисда яқин ва узоқ мамлакатларда вазият кескинлашиб, шиддат билан ўзгариб бораётгани инобатга олинадиган бўлса, МДҲ давлат раҳбарларининг мазкур учрашуви ўз вақтида ўтказилганини таъкидлади.

zbekiston_respublikasi_prezidenti_islom_karimov_2015_yil_15_

Батафсил

Матн: ЎзА; Фото: ЎзА, akorda.kz

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (10)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига