Yangi hujjatlar

Ўзбекистон Президенти Минск шаҳрига келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 9 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Минск шаҳрига келди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

МДҲ саммитининг асосий воқеалари 10 октябрь куни бўлади.

Президентимиз Ислом Каримов анъанага мувофиқ давлат раҳбарларининг тор доирада ва кенгайтирилган таркибда ўтказиладиган учрашувларида иштирок этади. Саммит кун тартибидан Ҳамдўстлик давлатлари ўртасидаги кўпқиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокамаси ўрин олган.

Мажлис якунида МДҲ доирасида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига