Yangi hujjatlar

Озарбайжон Президентлигига сайланган Илҳом Алиевнинг инаугурация маросими ўтказилмоқда

Ҳозирги соатларда Озарбайжонда Президентлик сайловида ғолиб чиққан Илҳом Алиевнинг инаугурация маросими ўтказилмоқда. Бу ҳақида АМИ Trend сайти хабар бермоқда.

Бироз аввал Озарбайжон Конституциявий суди Пленуми республика президентлигига ўтказилган сайловлар натижасини қонуний деб топган эди.

Эслатиб ўтаман, Озарбайжон Республикасида 9 октябрь куни ўтказилган Президентлик сайловларида Илҳом Алиев 84,55% овоз билан ғолиб чиққан эди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига