Yangi hujjatlar

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқитувчиларга 7,2 миллион сўм асоссиз иш ҳақи тўлангани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигининг ҳамкорликда 2014 йилнинг биринчи ярмида республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 143 ташкилотда текширув ўтказди. Текширув натижалари ҳақидаги маълумот ЎзА сайтида эълон қилинган.

Хусусан, педагогика йўналишидаги еттита олий ўқув юрти текширилганда белгиланган ўқув юкламасини бажармаган педагог ходимларга бюджет маблағлари ҳисобидан иш ҳақи асоссиз берилган ҳолатлар аниқланди.

Масалан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида педагогларга бажарилмаган 563 соат ўқув юкламаси учун 7,2 миллион сўм, Навоий давлат педагогика институтида 9,7 миллион сўм, Тошкент вилоят давлат педагогика институтида 11,2 миллион сўм асоссиз тўланган.

Молиявий назорат якунлари бўйича молиявий ҳуқуқбузарлик ва камчиликлар аниқланган текшириш материаллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги томонидан бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотларда давлат молиявий назорати тизимли асосда давом эттирилиши ва ажратилаётган бюджет маблағларидан нооқилона, мақсадсиз фойдаланишга йўл қўйган ҳар қандай масъул ходим қонунчилик доирасида жавобгарликка тортилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз, – дейилади Ҳисоб палатаси ҳамда Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси хабарида.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (8)
  • Йўқ (1)
  • Бироз (1)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига