Yangi hujjatlar

2013 йилдаги Ўзбекистон Президенти билан боғлиқ муҳим воқеалар

Ниҳоясига етган 2013 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан боғлиқ энг муҳим воқеалар хронологиясини Сиз азиз муштарийларга тақдим этишга қарор қилдим. Мазкур хронология Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати маълумотлари асосида тайёрланди.

Мавзуга доир:

ЯНВАРЬ

3 январь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Мянма Иттифоқи Республикаси Президенти Тейн Сейнни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

11 январь – Президентнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 21 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига байрам табриги эълон қилинди.

11 январь –Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, мудофаа ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

18 январь – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2013 йилги иқтисодий дастурнинг асосий устувор вазифаларига бағишланган мажлисида иштирок этди ҳамда “Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш” номли маъруза қилди. Вазирлар Маҳкамаси мажлиси якуни бўйича қабул қилинган Қарорда Ўзбекистон Бош Прокуратурасига касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш тўғрисида тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги юзасидан назоратни, айбдор мансабдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортган ҳолда кучайтириш тўғрисида кўрсатма берилган.

22 январь – Австралия миллий байрами – Австралия куни муносабати билан Генерал-губернатор Квентин Брайсни муборакбод этди.

23 январь – Ҳиндистон миллий байрами – Республика куни муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Бош вазири Манмохан Сингхни муборакбод этди.

25 январь – Президентнинг Ўзбекистон хотин-қизларининг республика конференцияси иштирокчиларига йўллаган табриги эълон қилинди.

30 январь – Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни 75 ёшлик юбилейи муносабати билан муборакбод этди.

ФЕВРАЛЬ

5 февраль – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Швейцария Конфедерацияси, Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги, Афғонистон Ислом Республикаси, Озарбайжон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган – Николя Брюль, Муҳаммад Нур Усмон Юсуф Балқар, Муҳаммад Содиқ Даудзай, Гусейн Кулиев ишонч ёрлиқларини топширди.

11 февраль – Эрон Ислом Республикаси миллий байрами – Ислом инқилоби ғалабаси куни муносабати билан ушбу мамлакат Президенти Маҳмуд Аҳмадинежодни муборакбод этди.

19 февраль – Оқсаройда Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатасининг Европа ва Евроосиё бўйича қуйи қўмитаси раиси Дэйна Рорабахер ҳамда конгрессменлар Пол Кук, Тед По ва Брайан Хиггинсдан иборат делегацияни қабул қилди.

21 февраль – Арманистон раҳбари Серж Саргсянни унинг Арманистон Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

26 февраль – Доминикана Республикаси Президенти Данило Мединани ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

27 февраль – Босния ва Герцеговина Президиуми Раиси Небойша Радмановични ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

27 февраль – Никос Анастасиадисни унинг Кипр Республикаси Президенти этиб сайлангани билан табриклади.

МАРТ

1 март – Болгария Республикаси Президенти Росен Плевнелиевни ушбу мамлакат миллий байрами – Болгария озод бўлган кун муносабати билан муборакбод этди.

2 март – Оқсаройда Франция Республикаси ташқи ишлар вазири Лоран Фабиусни қабул қилди.

5 март – Гана Республикаси Президенти Жон Драмани Махамани ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

7 март – Президентнинг Ўзбекистон хотин-қизларига байрам табриги эълон қилинди.

13 март – Ирландия Республикаси Президенти Майкл Ҳиггинсни ушбу мамлакат миллий байрами – Авлиё Патрик куни муносабати билан муборакбод этди.

14 март – Си Цзиньпинни унинг Хитой Халқ Республикаси Раиси этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди.
Ислом Каримов ўз мактубида Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги тарихан шаклланган анъанавий дўстона муносабатлар ва яқин серқирра ҳамкорлик биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан бундан буён ҳам Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисидаги декларация руҳида, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни эътироф этиш тамойиллари асосида суръат билан ривожланиб бораверишига ишонч билдирди.

15 март – Чжан Децзянни унинг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

15 март – Ҳазрат Францискни унинг Рим-католик черкови Раҳбари этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

15 март – Президент Ислом Каримов раислигида 15 март куни Оқсаройда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президентимиз маъруза қилиб, ўтган охирги 10 йил давомида Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1113 та болалар спорти объекти, жумладан, 252 та янги спорт комплекси, 861 та спорт зали барпо этилгани, буларнинг 84 фоизи қишлоқ жойларда қурилганини таъкидладилар.

16 март – Озарбайжон, Афғонистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркия раҳбарларини баҳор ва янгиланиш айёми – Наврўз билан табриклади.

16 март – Ли Кецянни унинг Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

18 март – “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида Фармонга имзо чекди.

18 март – Тунис Республикаси Президенти Муҳаммад Мунсиф ал-Марзуқийни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

19 март – Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиб, Ўзбекистон халқига табрик сўзи йўллади.

20 март – Покистон Ислом Республикаси Президенти Осиф Али Зардорийни ушбу мамлакат миллий байрами – Покистон куни муносабати билан муборакбод этди.

22 март – Греция Республикаси Президенти Каролос Папулиасни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

27 март – Оқсаройда Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Ерлан Идрисовни қабул қилди.

АПРЕЛЬ

1 апрель – Рустам Қурбонназарович Холматовни Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этиб, унинг ўрнига Аҳмад Тугилович Усмоновни вилоят ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди.

1 апрель – Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, унда “Мамлакатимизнинг тараққиёти, эл-юртимиз фаровонлиги, Ватанимизнинг обрў-эътиборини янада ошириш йўлида меҳнат қилиш – муқаддас бурчимиз” номли нутқ сўзлади.

2 апрель – Сенегал Республикаси Президенти Маки Саллни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

4 апрель – Оқсаройда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедевни қабул қилди.

5 апрель – Оқсаройда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун мамлакатимизга келган Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.

5 апрель – Оқсаройда Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти, Халқаро олимпия қўмитаси аъзоси Томаш Аянни қабул қилди.

10 апрель – Филип Вуяновични унинг Черногория Президенти этиб қайта сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

12 апрель – Дания Қироличаси Маргрете Иккинчини ушбу мамлакат миллий байрами – Зоти Олияларининг таваллуд куни муносабати билан муборакбод этди.

14 апрель – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан Россияга жўнаб кетди ҳамда ўша куни Москвага келди.

14-15 апрель – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди ҳамда Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги муносабатларда олий даражадаги сиёсий мулоқотлар бўлиб ўтди.

16 апрель – Бостон шаҳрида террорчилик ҳаракатлари содир этилиб, инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан АҚШ Президенти Барак Обамага ҳамдардлик билдирди.

17 апрель – Оқсаройда “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом тараққиёт банки президенти Аҳмад Муҳаммад Алини қабул қилди.

17 апрель – Тошкентдаги Симпозиумлар саройида Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди унда Президентимиз очилиш маросимида нутқ сўзлади.

18 апрель – Оқсаройда “Замонавий уй-жой қурилиши – қишлоқ жойларини комплекс ривожлантириш ва қиёфасини ўзгартириш ҳамда аҳоли ҳаётининг сифатини яхшилаш омили” мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Осиё тараққиёт банки вице-президенти Шиао Жаони қабул қилди.

23 апрель – Жоржо Наполитанони унинг Италия Республикаси Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

24 апрель – “Соғлом авлод учун” жамғармаси ташкил этилганининг 20 йиллигига бағишланган “Соғлом авлод – миллат келажаги” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция иштирокчиларига табрик йўллади.

24 апрель – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси ташкил этилганининг 20 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади.

24 апрель – Оқсаройда АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейкни қабул қилди.

24 апрель – Абдул Ҳамидни унинг Бангладеш Халқ Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан табриклади.

25 апрель – Исроил Давлати Президенти Шимон Пересни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

26 апрель – Жанубий Африка Республикаси Президенти Жейкоб Зумани ушбу мамлакат миллий байрами – Озодлик куни муносабати билан муборакбод этди.

26 апрель – Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди, унда нутқ сўзлади ҳамда ўша куни Шуҳратбек Қушақбоевич Абдураҳмонов Андижон вилояти ҳокими лавозимига тайинлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди.

30 апрель – Швеция Қироли Карл ХVI Густавни ушбу мамлакат миллий байрами – Зоти Олийларининг таваллуд куни муносабати билан муборакбод этди.

30 апрель – Виллем-Александрни Зоти Олийларининг Нидерландия Қироллиги тахтига ўтиргани муносабати билан муборакбод этди.

МАЙ

2 май – Энрико Леттани унинг Италия Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси лавозимига тайинлангани муносабати билан муборакбод этди.

7 май – МДҲга аъзо мамлакатлар давлат раҳбарларини фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 68 йиллиги муносабати билан табриклади.

9 май – Датук Сери Мохд Ножиб Тун Абдул Раззоқни унинг Малайзия Бош вазири этиб қайта сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

9 май – Пойтахтимиздаги Хотира майдонига Президентимиз ташриф буюриб, ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.

14 май – Парагвай Республикаси Президенти Луис Федерико Франко Гомесни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

16 май – Норвегия Қироли Ҳаралд Бешинчини ушбу мамлакат миллий байрами – Конститутсия куни муносабати билан муборакбод этди.

16 май – Оқсаройда Латвия Республикаси ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичсни қабул қилди.

20 май – Яман Республикаси Президенти Абду Раббу Мансур Ҳодини ушбу мамлакат миллий байрами – Бирлашиш куни муносабати билан муборакбод этди.

22 май – Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Ҳиндистон Республикаси Вице-президенти Ҳамид Ансорийни қабул қилди.

22 май – Оклахома штатида йирик табиий офат рўй бергани ҳамда кўплаб инсонларни ҳалок этиб, вайронагарчиликлар келтириб чиқаргани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Барак Обамага таъзия изҳор қилди.

22 май – Иордания Подшоҳи Абдулла Иккинчи бин ал-Ҳусайнни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

23 май – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга Оқсаройда Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналарнинг раҳбарлари этиб тайинланган – Европа Иттифоқи Делегацияси раҳбари, Элчи Юрий Штерк ва Япониянинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Фумихико Като ишонч ёрлиқлари топширди.

24 май – Аргентина Республикаси Президенти Кристина Фернандес де Киршнерни ушбу мамлакат миллий байрами – Май инқилоби куни муносабати билан муборакбод этди.

24 май – Грузия Президенти Михаил Саакашвилини ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

28 май – Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни ушбу мамлакат миллий байрами – Республика куни муносабати билан муборакбод этди.

31 май – Италия Республикаси Президенти Жоржио Наполитанони ушбу мамлакат миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан муборакбод этди.

ИЮНЬ

6 июнь – Наваз Шарифни унинг Покистон Ислом Республикаси Бош вазири этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

6 июнь – “Универсиада – 2013” спорт ўйинлари иштирокчиларига табрик йўллади.

7 июнь – Португалия Республикаси Президенти Анибал Антонио Кавако Силвани ушбу мамлакат миллий байрами – Португалия куни муносабати билан муборакбод этди.

10 июнь – Филиппин Республикаси Президенти Бенинё Акинони ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

12 июнь – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни ушбу мамлакат миллий байрами – Россия куни муносабати билан муборакбод этди.

13 июнь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев расмий ташриф билан Тошкентга келди.

13 июнь – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент Қарорига имзо чекди.

14 июнь – Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ташрифнинг асосий тадбирлари Кўксаройда бўлиб ўтди. Ўша куни икки давлат раҳбарлари иштирокида Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасининг янги биноси ва қозоқ адабиётининг буюк намояндаси Абай Қўнонбоев ҳайкалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида бунёд этилган “Маърифат маркази”га ташриф буюрдилар.

14 июнь – Исландия Республикаси Президенти Олавур Рагнар Гримссонни ушбу мамлакат миллий байрами – Республика эълон қилинган кун муносабати билан муборакбод этди.

17 июнь – Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета Иккинчини ушбу мамлакат миллий байрами – Зоти Олияларининг таваллуд куни муносабати билан муборакбод этди.

17 июнь – Ҳасан Руҳонийни унинг Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

19 июнь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Жиззах ва Сирдарё вилоятларига ташриф буюрди.

20 июнь – Люксембург Буюк Герцоги Анрини ушбу мамлакат миллий байрами – Буюк Герцог таваллуд топган кун муносабати билан муборакбод этди.

24 июнь – Словения Республикаси Президенти Борут Пахорни ушбу мамлакат миллий байрами – Словения давлатчилиги куни муносабати билан табриклади.

24 июнь – Хорватия Республикаси миллий байрами – Давлатчилик куни муносабати билан Президент Иво Ёсиповични муборакбод этди.

27 июнь – Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни унинг Қатар Давлати Амири этиб тасдиқлангани муносабати билан муборакбод этди.

27 июнь – Канада Генерал-губернатори Девид Ллойд Жонстонни ушбу мамлакат миллий байрами – Канада куни куни муносабати билан муборакбод этди.

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик йўллади.

ИЮЛЬ

1 июль – Сахиагийн Элбегдоржни унинг Мўғулистон Президенти лавозимига қайта сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

1 июль – Кевин Раддни унинг Австралия Бош вазири этиб тасдиқлангани муносабати билан муборакбод этди.

2 июль – Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенкони ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

2 июль – Америка Қўшма Штатлари миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Президент Барак Обамани муборакбод этди.

2 июль – Оқсаройда Корея Республикаси хавфсизлик ва давлат бошқаруви вазири Ю Чон Бокни қабул қилди.

3 июль – Венесуела Боливар Республикаси Президенти Николас Мадуро Моросни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

8 июль – Араб ва мусулмон мамлакатларининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда ислом халқаро ташкилотлари етакчиларига муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан табрикномалар йўллади.

11 июль – Оқсаройда Покистон Ислом Республикаси ва Корея Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Риаз Ҳусайн Бухари ва Ли Ук Хёндан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

11 июль – Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Президент Фармонига имзо чекди.

12 июль – Франция Республикаси Президенти Франсуа Олландни ушбу мамлакат миллий байрами – Бастилия ишғол қилинган кун муносабати билан муборакбод этди.

16 июль – Оқсаройда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди.

16 июль – Ғаллакорларимиз 7 миллион 610 минг тоннадан зиёд хирмон кўтарганлиги муносабати билан Ўзбекистон ғаллакорларига табрик йўллади.

16 июль – Колумбия Республикаси Президенти Хуан Мануел Сантос Калдеронни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан табриклади.

22 июль – Бельгияликлар Қироли Филиппни унинг Бельгия Қироллиги тахтига ўтиргани муносабати билан муборакбод этди.

24 июль – Перу Республикаси Президенти Олянта Мойсес Умала Тассони ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

24 июль – Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Қироличаси Елизавета Иккинчини катта шодиёна – Зоти Олиялари эварали бўлгани муносабати билан муборакбод этди.

24 июль – Гансу вилоятида инсонларни ҳалок этган ва вайроналар келтириб чиқарган зилзила юз бергани муносабати билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди.

24 июль – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тизимидаги ходимлардан бир гуруҳини мукофотладилар.

25 июль – Оқсаройда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони Ллойд Остинни қабул қилди.

25 июль – Сантьяго-де-Компостелада поезд ҳалокатга учраб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Испания Қироли Хуан Карлосга таъзия изҳор этди.

26 июль – Марокаш Подшоҳи Муҳаммад Олтинчини ушбу мамлакат миллий байрами – Подшоҳ тахтга ўтирган кун муносабати билан муборакбод этди.

30 июль – Италия Республикаси Президенти Жоржио Наполитанога ушбу мамлакат жанубида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик изҳор этди.

31 июль – Швейцария Конфедерацияси Федерал президенти Ули Маурерни ушбу мамлакат миллий байрами – Конфедерацияга асос солинган кун муносабати билан муборакбод этди.

31 июль – Мамнун Ҳусайнни унинг Покистон Ислом Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан муборакбод этди.

АВГУСТ

2 август – Ямайка Генерал-губернатори Патрик Линтон Алленни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

5 август – Сингапур Республикаси Президенти Тони Тан Кенг Ямни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

7 август – Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига имзо чекди.

7 август – Араб ва мусулмон мамлакатларининг давлат ва ҳукумат бошлиқлари ҳамда ислом халқаро ташкилотлари раҳбарларини Ийди Рамазон муносабати билан муборакбод этди.

8 август – Президент Мамнун Ҳусайн ва Бош вазир Навоз Шарифни Покистон Ислом Республикаси миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

8 август – Эквадор Республикаси Президенти Рафаел Висенте Корреа Делгадони ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

8 август – Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Бош вазири Манмоҳан Сингхни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

8 август – Муборак Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловлар келгани эълон қилинди. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, юксак муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик, хотиржамлик, тараққиёт ҳамда фаровонлик тилаб, эзгу ва самимий истаклар билдирилган.

14 август – Оқсаройда “Боинг – фуқаро самолётлари” компанияси президенти, “Боинг” корпорацияси вице-президенти Рэймонд Коннерни қабул қилди.

15 август – Индонезия Республикаси Президенти Сусило Бамбанг Юдҳоёнони ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

16 август – Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ҳомед Карзайни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

19 август – Венгрия Президенти Янош Адерни ушбу мамлакат миллий байрами – Венгрия давлати асосчиси Авлиё Иштван куни муносабати билан муборакбод этди.

22 август – Украина Президенти Виктор Януковични ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

22 август – Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш соҳасидаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва ўз халқига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун Президент Фармони асосида бир гуруҳ юртдошларимизга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон – “Олтин юлдуз” медали топширилди.

23 август – Молдова Республикаси Президенти Николай Тимофтини ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

25 август – Оқсаройда “Шарқ тароналари” IХ халқаро мусиқа фестивалида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКО Бош директори Ирина Боковани қабул қилди.

26 август – Малайзия Подшоҳи Ал-Муътасиму Биллаҳи Муҳиббуддин Туанку Ал-Ҳож Абдул Ҳалим Муъадзам Шоҳ ибни Ал-Марҳум Султон Бадлишоҳ Янг ди-Пертуан Агонг XVIни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

27 август – “Шарқ тароналари” тўққизинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилишига бағишланган тантанали маросимда иштирок этиб, табрик сўзи сўзлади.

29 август – Мустақиллик байрами арафасида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

30 август – Мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиб тушганлиги эълон қилинди. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

31 август – “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида халқимизнинг озодлиги ва мустақиллиги йўлида қурбон бўлган аждодларимизни ёд этиш маросими ўтказилди. Қуръон тиловат қилиниб, қатағон қурбонлари руҳига ҳурмат бажо келтирилди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этди.

31 август – Оқсаройда мамлакатимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Эни Фалеомаваега ва Жеймс Патрик Моранни қабул қилди.

31 август – Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 22 йиллигига бағишланган байрам тантанаси бўлиб ўтди. Унда Президент Ислом Каримов иштирок этиб, табрик сўзи сўзлади.

СЕНТЯБРЬ

2 сентябрь – Вьетнам Социалистик Республикаси Президенти Чионг Тан Шангни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

2 сентябрь – Мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарларидан самимий қутловлар келиб тушганлиги эълон қилинди. Уларда давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлик, омонлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, равнақ ҳамда фаровонлик тилаб, чин дилдан эзгу истаклар изҳор этилган.

5 сентябрь – Бразилия Федератив Республикаси Президенти Дилма Вана Руссефни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

6 сентябрь – Македония Республикаси Президенти Георгий Ивановни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

8-10 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

8 сенятрбь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Тошкентга келди.

9 сентябрь – Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин давлат ташрифининг асосий тадбирлари Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Ислом Каримов ва Си Цзиньпиннинг тор доирадаги суҳбатида томонлар Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги муносабатларни янада ривожлантиришга доир кенг кўламли масалалар, ўзларини қизиқтирган минтақавий ва халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.
Куннинг иккинчи ярмида Ислом Каримов ва Си Цзиньпин Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.
ХХР Раиси Олий Мажлис Сенатига ташриф буюриб, парламентимиз юқори палатаси фаолияти билан танишди. Сенат Раиси Илгизар Собиров билан учрашув чоғида олий мартабали меҳмон Сенат фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари билан батафсил таништирилди.
Шу куни Си Цзиньпин пойтахтимизнинг энг асосий диққатга сазовор жойларидан бири – Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюриб, Соҳибқирон ва унинг авлодлари ҳақида ҳикоя қилувчи ноёб экспонатларни томоша қилди.

10 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар.

12 сентябрь – Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида қатнашиш учун Бишкекка келди.

12-13 сентябрь – Бишкекда ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

27 сентябрь – Туробжон Икромович Жўраевни Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этиб, унинг ўрнига Зафар Шаропович Рўзиевни вилоят ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди.

27 сентябрь – Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, унда нутқ сўзлади.

28 сентябрь – «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлади.

30 сентябрь – Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади.

ОКТЯБРЬ

8 октябрь – Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди.

8 октябрь – Оқсаройда Словакия Республикаси, Фаластин Давлати, Исроил Давлати, Бангладеш Халқ Республикаси, Франция Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчилари этиб тайинланган Павол Иван, Муҳаммад Абдулла Таршаҳаний, Кармела Шамир, Масуд Маннан ва Жак-Анри Ольсдан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

11 октябрь – Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси, Украина ташқи ишлар вазири Леонид Кожарани қабул қилди.

14 октябрь – Муборак Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов номига қатор хорижий мамлакат ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари номидан самимий қутловларни қабул қилиб олди.

14 октябрь – Ўзбекистон ҳожилари номидан муфтий Усмонхон Алимов Маккаи мукаррама, Арафот водийсидан улуғ айём – Қурбон ҳайити билан муборак заминда ҳаж ибодатини адо этаётган ҳожиларимиз номидан самимий муборакбод этди.

16 октябрь – Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Латвияга жўнаб кетди ва ўша куни Рига шаҳрига келди.

16-17 октябрь – Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди. Икки давлат раҳбарларининг учрашувлари чоғида Президентлар икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашди.

23 октябрь – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлади.

24 октябрь – Белоруссия пойтахти Минск шаҳрига Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун келди.

24-25 октябрь – Минск шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ҳамда унда нутқ сўзлади. Минск учрашувида Ҳамдўстлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аъзо мамлакатлар ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

25 октябрь – Мамлакатимиз пахтакорлари 3 миллион 350 минг тоннадан зиёд хирмон бунёд этиб, катта меҳнат ғалабасига эришганлиги муносабати билан табрик йўллади.

30 октябрь – Жаҳон чемпионатларида юқори натижаларга эришган спортчиларни мукофотлади.

31 октябрь – Оқсаройда Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси, ХКП МҚ Сиёсий бюроси аъзоси Мэн Цзяньчжуни қабул қилди.

НОЯБРЬ

12 ноябрь – Филиппин Республикаси Президенти Бенинё Акинога “Хайян” тўфони келтириб чиқарган кўчки ва вайронагарчиликлар туфайли кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этди.

13 ноябрь – Оқсаройда расмий ташриф билан мамлакатимизга келган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкони қабул қилди.

14 ноябрь – Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшни ушбу мамлакат миллий байрами – Латвия Республикаси эълон қилинган кун муносабати билан муборакбод этди.

15 ноябрь – Ўмон Султони Қобус бин Саидни ушбу мамлакат миллий байрами – Зоти Олийлари таваллуд топган кун муносабати билан муборакбод этди.

18 ноябрь – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозон шаҳри аэропортида йўловчи самолёт ҳалокатга учраб, кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

21 ноябрь – Оқсаройда Осиё тараққиёт банки (ОТБ) президенти Такехико Накаони қабул қилди.

22 ноябрь – Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньшга Рига шаҳридаги савдо марказининг томи қулаб тушиб, одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

22 ноябрь – Пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Осиё қуёш энергияси форумининг олтинчи йиғилишида иштирок этди ҳамда унда нутқ сўзлади.

25-26 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

25 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасидаги асосий музокаралар Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтди. Музокаралар якунида икки давлат раҳбарлари Қўшма баёнотни имзоладилар.
Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов пойтахтимиздаги Мустақиллик майдонига ташриф буюрдилар.
Президентлар давлатимиз раҳбари ташаббуси ва ғояси асосида бунёд этилган “Маърифат маркази”ни бориб кўрди.

26 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “General Motors Powertrain Uzbekistan” Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонасига ташриф буюрдилар.

28 ноябрь – Кўксаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцянни қабул қилди.

28 ноябрь – Президент Траян Басескуни Руминия Миллий куни нишонланиши муносабати билан муборакбод этди.

29 ноябрь – Оқсаройда Россия Федерацияси ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевни қабул қилди.

ДЕКАБРЬ

2 декабрь – Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги Фармонга имзо чекди.

3 декабрь – Оқсаройда “Лукойл нефть компанияси” очиқ акциядорлик жамияти президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

3 декабрь – Юқори натижаларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшларни мукофотлади.

6 декабрь – Оқсаройда бир гуруҳ юртдошларимизга Ватанимизнинг юксак мукофотларини топширди.

6 декабрь – Жанубий Африка Республикаси Президенти Жейкоб Зумага таниқли сиёсат арбоби, мамлакатнинг собиқ Президенти, тинчлик соҳасидаги Нобель мукофоти соҳиби Нельсон Манделанинг вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

6 декабрь – «Ўзбекистон» Халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Конституциясининг 21 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди ҳамда “Амалга ошираётган ислоҳотларимизни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамияти қуриш – ёруғ келажагимизнинг асосий омилидир” номли маъруза қилди.

11 декабрь – Мальта Республикаси Президенти Жорж Абелани ушбу мамлакат миллий байрами – Республика куни муносабати билан муборакбод этди.

12 декабрь – Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевни ушбу мамлакат миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан муборакбод этди.

12 декабрь – Оқсаройда Хитой Халқ Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Чжан Сяони дипломатик ваколат муддати тугагани муносабати билан қабул қилди.

19 декабрь – Нормўмин Амонович Чориевни Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этиб, унинг ўрнига Эшдавлат Турсунович Жўраевни вилоят ҳокими этиб тайинлаш ҳақидаги Фармонга имзо чекди.

19 декабрь – Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, унда нутқ сўзлади.

20 декабрь – “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди.

27 декабрь – “Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди.

31 декабрь – Ўзбекистон халқига янги йил табригини йўллади.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига