Yangi hujjatlar

Барча сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига рухсат берилди

2014 йилги сайловни ёритиш бўйича республика матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов журналистларга сайлов округларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини шакллантириш, сиёсий партияларнинг бўлажак парламент сайловларида иштирок этишига рухсат бериш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирда айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловни ўтказиш учун бир юз ўттиз беш сайлов округи ташкил этилгани, уларнинг номланиши, тартиб рақами, чегараси ва сайловчилар сони кўрсатилган рўйхат матбуотда эълон қилингани таъкидланди.

Марказий сайлов комиссияси жорий йил 9 октябрь куни ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Матбуот анжуманида маҳаллий ва хорижий журналистларга сиёсий партиялар тақдим этган имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текширган ишчи гуруҳи сиёсий партияларни қўллаб-қувватлайдиган сайловчиларнинг имзоларини тўплаш сайлов қонунчилиги талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ўтказилгани ҳақида хулосага келгани маълум қилинди. Шу муносабат билан Марказий сайлов комиссияси Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг сайловда иштирок этишига рухсат бериш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Экологик ҳаракатининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловида иштирок этиши ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинди.

Мазкур мақола Сизга манзур бўлдими?
  • Ҳа (0)
  • Йўқ (0)
  • Бироз (0)

Фикр билдиринг

yoki
Saytga kirganingizdan so‘ng fikr bildirish imkoniyatiga ega bo‘lasiz
Юқорига