Yangi hujjatlar

Tag Archives: Марказий сайлов комиссияси

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Президенти этиб сайланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида ўтказилган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари тўғрисида маълумот берилди. Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов берган маълумотга кўра, сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 461 минг 805 нафар сайловчининг 17 миллион 951 минг 667 нафари овоз беришда иштирок этди. Бу сайловчилар умумий сонининг 87,73 фоизини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёевга 15 миллион 906 минг 724 фуқаро ёки овоз беришда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоизи ... Батафсил »

Президент сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркиби тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг шахсий таркибини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуни 4, 15, 18¹ ва 19-моддаларига мувофиқ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсияларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади: 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14 та округ сайлов комиссияларининг қуйидаги шахсий таркиби тасдиқлансин: 1-Қорақалпоғистон округ сайлов комиссияси (Ёшлар маркази биноси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 23-уй, телефонлар: ... Батафсил »

Барча партияларга президент сайловида қатнашишга ижозат берилди

Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси мамлакатда рўйхатан ўтган барча тўрт сиёсий партияга 4 декабрда бўлиб ўтадиган президент сайловида иштирок этишга ижозат берди. Бу ҳақда Тошкентда ўтказилган брифингда Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда Gazeta.uz нашри. Президент сайловида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси иштирок этади. Марказий сайлов комиссияси сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига рўйхатга олинганлик гувоҳномаларини ва белгиланган намунадаги имзо варақаларининг бланкаларини берди. ... Батафсил »

Президентлик сайлови 4 декабрь куни ўтказилади

2016 йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Марказий сайлов комиссияси раиси М. Абдусаломов бошқарди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг раҳбарлари ва оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этди. Мажлис қатнашчилари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов хотирасини ёд этиб, ҳурмат бажо келтиришди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жорий йилнинг 9 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди. Марказий сайлов комиссияси мажлисида Ўзбекистон ... Батафсил »

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги ҳақида қарор қабул қилинди

2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафардан 18 миллион 942 минг 349 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади. Сайлов натижалари кўрсатганидек, овоз ... Батафсил »

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод сифатида рўйхатга олиндим

Ассалому алайкум, ҳурматли дўстлар! Бугун Сиз азиз муштарийларга бир хабарни мамнуният билан етказишга қарор қилдим. 2014 йил 15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида elections.uz сайтида хабар берилган. Ушбу мажлисда Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди. Эътиборли томони, мен ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 119-Чироқчи сайлов округидан номзод сифатида рўйхатдан ўтдим. Менинг номзодим “Адолат” социал-демократик партияси томонидан кўрсатилган. Қачонлардир менга кимдир 25 ёшингда ... Батафсил »

Барча сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишига рухсат берилди

2014 йилги сайловни ёритиш бўйича республика матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов журналистларга сайлов округларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларини шакллантириш, сиёсий партияларнинг бўлажак парламент сайловларида иштирок этишига рухсат бериш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Тадбирда айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловни ўтказиш учун бир юз ўттиз беш сайлов округи ташкил этилгани, уларнинг номланиши, ... Батафсил »

Юқорига