Бугун қизиқ бир воқеа рўй берди. Эрта тонгда электрон почтамни текширсам, Қирғизистонлик бир фуқаро номидан хат келибди. Мазкур хатдаги Шарқшунослик институти билан боғлиқ масала мени ушбу мақолани ёзишга ундади. Келинг бир бошидан бошласам: 2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ва бу қарор бўйича қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида аввалроқ хабар бергандим. Ушбу қарор асосида Тошкент давлат юридик университетига хорижий фуқароларни қабул қилишда бошқа ОТМлардан ... Батафсил »
Tag Archives: Абитуриент-2017
Абитуриентлар диққатига! Қўшимча контракт нархлари тасдиқланди
2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилинди. Қарорда бакалавриат ва магистратура босқичига талабаларни қабул қилишнинг янги тартиблари белгиланган. Шунингдек, қарорда абитуриентларни тўлов-контракт бўйича белгиланган квотадан ташқари қўшимча равишда ўқишга қабул қилинишининг тартибига ойдинлик киритилди ва унга кўра кўпчилик абитуриентларни қизиқтириб келаётган саволларга жавоб олиш мумкин. Қуйида Сизларга мазкур тартибнинг энг асосий жиҳатлари ҳақида маълумот бермоқчиман: Қўшимча ... Батафсил »
Банк-молия академияси магистратурасининг квоталари тасдиқланди
2017 йил 15 июнь куни Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси магистратурасига қабул тўғрисида”ги 381-сонли Қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Банк-молия академияси магистратурасига 2017/2018 ўқув йилида 10 та мутахассислик бўйича жами 200 нафар талаба қабул қилиниши белгилаб қўйилди. «Давлат молиясини бошқариш» мутахассислиги бўйича давлат гранти асосида: 2 (иккита) ўрин Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги учун, 1 (битта) ўрин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги учун ва ... Батафсил »
Нима учун тест жавоблари жуда кеч эълон қилинади? || Xushnudbek News. 3-son
“Xushnudbek News” лойиҳасининг бу галги сони ўзгача тарзда ташкил этилди. Унда 7 июнь куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган олий таълим тизими, айниқса яқинда бўладиган қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжуманидан репортаж тайёрланди. Матбуот анжуманининг спикери сифатида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов, Давлат Тест Маркази директори Маджит Каримов, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Марахимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори Садритдин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев, Тошкент Давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори ... Батафсил »
Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади
2017 йил 15 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2017/2018 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 15 июндан 15 июлгача, Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 15 июндан 10 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 83 та ОТМларга талабалар қабул қилинади. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, 2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги ... Батафсил »
Абитуриент 68 балл олса, аниқ ўқишга кирадими? || Xushnudbek News. 1-сон.
Ассалому алайкум, азиз дўстлар. Сиздан рухсат сўрамай бир ишни бошлаб қўйдик. Қадрдон дўстим, иқтидорли режиссёр Сарвар Каримовнинг ташаббуси ва ғояси билан ишчи номи “Xushnudbek news” бўлган лойиҳанинг 1-сонини суратга олдик. Мақсадимиз юртимиз ва жаҳонда рўй бераётган энг муҳим янгиликлар, хабарлар, айниқса ҳуқуқий ўзгаришлар ҳақида муаллифлик фикрини бериб бориш. Ҳазил-ҳазил билан бошладигу, осон кўринган иш учун 2 кунлик дам олиш кунимизни сарфлаб қўйдик. Лекин Худога шукур, кимгадир уялмасдан кўрсатса бўладиган бир нарса тайёрладик ҳар ҳолда. Марҳамат, кўринг, фикрларингиз билан ўртоқлашинг. Сизнинг ... Батафсил »
Жорий йилда ОТМларга қабул бўйича қандай ўзгаришлар бор?
2017 йилдаги қабул комиссиялари иш бошлашига ҳам оз фурсатлар қолди. 2017 йил 5 май куни Президент қарори билан қабул квоталари тасдиқлангани жорий йилги қабул мавсумини расман очиб берди, деб бемалол айтиш мумкин. Мазкур қарор асосида бир қанча янгиликлар ва ўзгаришлар киритилди. Сизларга ушбу янгиликлар ҳақида қисқача маълумот бермоқчиман: Квоталар 8 минг 409 тага кўпайган ва жами 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади; Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент темир йўл муҳандислари институтида махсус сиртқи бўлим очилди. Ўз навбатида Тошкент ... Батафсил »
Тиббиёт олийгоҳларининг ҳудудлар бўйича тақсимланган мақсадли қабул квоталари ҳақида маълумот
2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чеккани ҳақида хабар бергандим. Мазкур қарорга кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига ўткир талаб мавжуд бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул бўйича квоталарни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг умумий белгиланган параметрлари доирасида ажратиш бўйича таклифи қабул қилинди. Қуйида ... Батафсил »
2017 йилда қайси ОТМ нечта талаба қабул қилади? (бакалавр)
2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилган бўлиб, унга кўра 2017/2018 ўқув йилида бакалавр таълим йўналишига 66 минг 316 нафар талаба қабул қилинади. Шуларнинг 18.194 нафари давлат грантида ва 48.122 нафари тўлов-контракт бўйича таҳсил олади. Агар ўтган йилги квоталар билан таққосласак, жорий йилги квоталар сони 8 минг 409 тага кўпайган. Шунингдек, қарорда: магистрларни 5000 нафар, ... Батафсил »