Yangi hujjatlar

Tag Archives: Адлия вазирлиги

Адлия вазирининг уч нафар ўринбосарлари тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 сентябрдаги қарори билан Адлия вазирлигига янги вазир ўринбосарлари тайинланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб Давлетов Русланбек Қуролтайевич тайинланди. У мазкур лавозимгача Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шуъбасининг мудири лавозимларида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказининг директори ... Батафсил »

Нотариус лавозимига талабгорлар учун тест синовлари жорий қилинди

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 29 декабрдаги буйруғи асосида “Нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгаришга кўра, 2016 йилнинг 1 июлидан бошлаб нотариус лавозимига тайинлаш бўйича танлов ўтказишда тест синовлари жорий этилади. Бунга қадар танлов фақат бир босқичда ўтказилар эди. Эндиликда нотариус лавозимига тайинлаш бўйича ўтказиладиган танлов икки босқичда ўтказилади: биринчи босқич — тест синови; иккинчи босқич — ёзма-оғзаки. Танловнинг биринчи босқичи талабгорларнинг ижтимоий, ҳуқуқий ва иқтисодий, хорижий тиллар, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ... Батафсил »

Музраф Икромов Адлия вазири этиб тайинланди

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди.  Фармонга кўра, Икромов Музраф Мубаракходжаевич Адлия вазирининг янги раҳбари сифатида тайинланган. Бунгача Адлия вазири сифатида Ниғматилла Юлдашев фаолият олиб бораётганди. 2015 йил 20 январдаги Президент фармонига кўра, Н.Юлдашев Сенат аъзоси этиб тайинланган ва кейинчалик Сенат раиси сифатида сайланган эди. Адлия вазирлигининг расмий сайтида М.Икромовнинг таржимаи ҳоли келтирилган: Икромов Музраф Муборакходжаевич – 1973 йил 14 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – ... Батафсил »

Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг янги аъзоларини тасдиқлади

2015 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси  Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Фармоннинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ваколатларини зиммасидан соқит қилганлиги маълумот учун қабул қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президенти таклифига кўра Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2015 йил 23 январдаги қарорларига мувофиқ Бош вазир лавозимига Ш.М.Мирзиёев тасдиқланган. Ҳукуматнинг янги таркибида катта ўзгаришлар йўқ. Асосий ... Батафсил »

Давлат ҳокимияти органларининг 310 та ноқонуний қарорлари бекор қилинди

“Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар бўйича ўтказиладиган матбуот анжуманларининг ягона режаси” ижроси бўйича Адлия вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида навбатдаги матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақида, Адлия Вазирлигининг расмий сайти хабар бермоқда. Унда маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги соҳасида амалга ошираётган ишлари юзасидан журналистларга батафсил маълумот берилди. Хабарда таъкидланишича, ҳозирда адлия органлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 20 турдан ортиқ ҳужжатлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб келинмоқда. Бироқ тадбирда қайд этилганидек, ҳали айрим ... Батафсил »

Президент Фармонига асосан Бош Прокуратура тузилмасига ўзгаришлар киритилди

2014 йил 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонга имзо чекди. Мазкур Фармонга кўра, Адлия вазирлиги таркибидаги Қонунчиликка риоя этилиши устидан назорат қилиш Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари тугатилиб, Республика прокуратураси органлари тузилмасида Қонунчилик ижроси устидан назорат Бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил қилинди, шунингдек прокуратура органларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг битта ўринбосари лавозими тугатилди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари — Қонунчилик ижроси ... Батафсил »

Юқорига