Yangi hujjatlar

Tag Archives: amnistiya masalasi

Амнистия – бағрикенглик ифодаси

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича янги концепция ҳаётга татбиқ этилиб, фуқароларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳамда маданий ҳуқуқ ва эркинликла­ри тўлақонли ҳимоя қилинмоқда. Буни жиноят қонунчилигини эркинлаштиришга қаратилган чора-тадбирларда ҳам кўриш мумкин. Исло­ҳотлар замирида инсонпарварлик ва бағрикенглик тамойили, жи­ноят содир эт­ган шахсларга нисбатан кечиримли бў­лиш мақсади мужассамдир. Жиноят йў­лига кирган шахсларни жазолаш эмас, балки жиноятга жазонинг муқаррарлигини тушунтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Зеро, инсонпарварлик шахс ҳуқуқларини таъминлашда муҳим мезонлардан бири ҳисобланади. Сенат томонидан қабул қилинадиган амнистия актини эса инсонпарварликнинг ... Батафсил »

Амнистия — либераллаштиришнинг муҳим бўғини

Олий Мажлис Сенатининг шу йил август ойида бўлиб ўтган ялпи мажлисида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-маънавий ҳаётида муҳим ўрин тутувчи қатор ҳужжатлар қабул қилинди. Улардан бири давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган ҳамда суд-ҳуқуқ соҳасида ўтказилаётган либераллаштириш жараёнининг узвий қисми сифатида баҳоланган “Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги эълон қилинганлигининг ўн тўққиз йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарордир. Амнистия халқимизга хос бўлган кечиримлилик, инсонпарварлик, бағрикенглик каби азалий қадриятларимизни ўзида мужассам этган бўлиб, республикамизда давлат ва жамият ҳаётида муҳим ўрин тутувчи байрамлар ва саналар арафасида қабул қилиб ... Батафсил »

Амнистия акти: инсонпарварлик принципига содиқлик

Жамиятимизда рўй бераётган туб ўзгаришлар, юртимизда босқичма-босқич амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар, ҳокимиятлар тармоғида ўзаро мувозанатни сақлаш, айни чоғда давлат ҳокимияти органларининг фаолияти ўзаро тийиб туриш принципи асосида ташкил этилгани ҳамда икки палатали парламент фаолият кўрсата бошлаганидан буён жамиятни демократлаштириш янги мазмун-моҳият билан бойиди ва мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги нуфузи ва мавқеи тобора юксалиб бормоқда. Бу жараёнда парламентнинг юқори палатаси Сенатнинг ташкил этилгани ҳамда унга Конституция асосида қатор мутлақ ваколатларнинг берилгани, айниқса, Сенат томонидан амнистия тўғрисида қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ амалиётларнинг ... Батафсил »

Амнистия актининг ҳуқуқий табиати

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан буён ўтган ўн етти йил мобайнида юртимизда том маънода ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлида амалга оширилган ислоҳотларнинг самараси айниқса, салмоқли бўлди. Изчиллик билан босқичма-босқич ва тизимли тарзда амалга оширилиб келинаётган мамлакатни модернизация қилиш жараёни йилдан-йилга чуқурлашиб, янгича мазмун ва моҳият билан бойиб бормоқда. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, барқарор ижтимоий муҳит ҳар бир тармоқ ёки соҳада кўламли амалий чора-тадбирлар кўришга имкониятлар яратмоқда. Эътироф этиш жоизки, жамиятни янгилаш жараёни кўп миллатли Ўзбекистон халқининг ... Батафсил »

Амнистия акти – унинг асосида жиноий жавобгарликдан озод қилишнинг ўзига хос хусусиятлари

Амнистия акти ҳуқуқ тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган институт ҳисобланади. «Амнистия» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «унутиш», «кечириш» деган маъноларни билдиради. Амнистия институти ўз мазмун-моҳиятига кўра, жиноят содир этган ёки жазони ўтаётган шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ва бағрикенглик намунасидир. Бироқ уни реабилитация, яъни оқлаш тушунчаси билан чалкаштирмаслик лозим. Амнистия тушунчаси жиноят содир қилган шахсларни жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш, тайинланган жазони қисқартириш, тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш, қўшимча жазодан озод қилиш, шунингдек, илгари суд томонидан белгиланган ... Батафсил »

Амнистия актини қўллаш унинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида

Юртимиз мустақилликка эришгач суд ҳокимиятининг фаолияти жамиятда ижтимоий адолатни ўрнатиш, қонун устуворлигини таъминлаш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини муҳофаза этишга қаратилди. Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкинки, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида эришилган ютуқлар бугунги кунда халқаро жамоатчилик томонидан ҳам ижобий баҳоланмоқда. Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида мамлакатимизда ҳoкимиятлaр бўлинишигa oид кoнституциявий принципни изчил aмaлгa oшириш мaқсaдидa “Судлaр тўғрисидa”ги Қoнун янги тaҳрирдa қaбул қилинди. Судлaр фaoлиятини тaшкилий жиҳaтдaн тaъминлaш, xусусaн, суд тизими учун кaдрлaр танлаш мaсaлaлaри билaн шуғуллaниш вaзифaси мaxсус oргaн – Ўзбeкистoн ... Батафсил »

Жиноят процессида амнистия актини қўллаш унда ҳимоячи иштироки самарадорлигини ошириш масалалари

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилади. Амнистия акти норматив хусусиятга эга бўлиб, у амнистия акти билан белгиланган талабларга жавоб берадиган барча шахсларга нисбатан қўлланилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2008 йил 45 декабрь кунлари бўлиб ўтган XVI ялпи мажлисида маъқулланган «Амнистия актини қўллаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳам айнан жиноят содир этган шахсларга ... Батафсил »

Амнистия қарорлари инсон манфаатлари йўлида

Истиқлолга эришганимиздан кейинги ўтган тарихан қисқа даврга назар ташласак, Президентимиз раҳнамолигида ва бевосита ташаббуслари билан инсонпарварлик тамойилига амал қилган ҳолда ҳуқуқ тизимида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган амнистия институти ташкил қилинди. Амнистия сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, унутиш, кечириш, авф этиш деган маъноларни билдиради. Амнистия институти ўз мазмун-моҳиятига кўра, жиноят содир этган ёки жазо ўтаётган шахсларга нисбатан давлат томонидан кўрсатиладиган инсонпарварлик ва бағрикенглик намунасидир. Бироқ амнистия қарорини оқлаш тушунчаси билан чалкаштирмаслик лозим. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги эълон қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон ... Батафсил »

Амнистия актини қўллашдаги янгиликлар

Мамлакатимизда суд ҳокимиятининг мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар, судларни шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчи орган сифатида ролини ошириш, умуман суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш мақсадида зарурий ҳуқуқий базани яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш йўлида узлуксиз, тизимли ва мазмун-моҳияти жиҳатидан тадрижий равишда босқичма-бос­қичлик тамойилига асосланган ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ўзининг самарасини бермоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2008 йил 4-5 декабрь кунлари бўлиб ўтган XVI ялпи мажлисида маъқулланган “Амнистия актини қўллаш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ... Батафсил »

Юқорига