2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бундан аввалроқ, яъни 2017 йил 28 апрель куни «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзолангани ва у орқали миллий таълим тизимида бир қатор инқилобий ўзгаришлар қилингани ҳақида маълумот бергандим. Хўш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан яна қандай ўзгаришлар киритилди? Шу ҳақида ҳозирги таҳлилий мақолада танишишингиз мумкин. Ушбу қарор ... Батафсил »
Tag Archives: Қарор
20 март (душанба) дам олиш куни деб эълон қилинди: бу кимларга тааллуқли?
2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Президент қарорида таъкидланганидек, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди. 2017 йил 20 март душанба куни дам олиш ... Батафсил »
20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди
2017 йил 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида: 2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилди ва иш куни деб ҳисобланди. 2017 йил 20 март душанба куни дам олиш ... Батафсил »
Юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш бўйича Президент қарори қабул қилинди
2017 йил 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида чоп этилди. Қарорда юридик хизматларнинг бугунги кундаги бир қатор камчиликлари баён қилинган. Хусусан: юридик хизмат ходимлари қонун бузилишининг олдини олиш ҳамда улар бўйича ўз вақтида чоралар кўриш учун етарли ва таъсирчан ваколатларга эга эмасликлари сабабли уларнинг фаолияти кутилган самарани бермаётганлиги; юридик хизматларни ташкил этишнинг тартиби, уларнинг штат бирликларини белгилаш меъёр ва мезонларининг мавжуд ... Батафсил »
Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими янада такомиллаштирилади
2016 йил 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сон Фармонига ва “Кексалар ва ногиронларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2705-сон қарорига имзо чекди. Ҳужжатларнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони ва қарорида қуйидагилар кўзда тутилган: оқсоқоллар, кексалар ва фахрийларни ёшларни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарига, Ватанга муҳаббат, кексаларни эъзозлаш руҳида тарбиялашга қаратилган ижтимоий фаолиятга жалб этиш; жойларда кексалар турмуш сифатини ошириш, уларнинг ижтимоий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, ... Батафсил »
Ўзбекистонда мактабгача таълим тизими такомиллаштирилади
2016 йил 29 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни, ЎзАда эълон қилинди. Қарорда бугунги кунда мактабгача таълим муассасаларининг таълим дастурлари ва ўқув-тарбиявий режаларига қўйилган давлат талабларини такомиллаштириш долзарб масалалигича қолаётганлиги, аксарият мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замон талабларига жавоб бермаслиги ҳамда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш кўрсаткичи ҳамон пастлигича қолаётганлиги таъкидланган. Қарор асосида тасдиқланган дастур асосида қуйидаги кенг кўламли комплекс тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган: болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, ... Батафсил »
Қурбон ҳайити 12 сентябрда нишонланади
2016 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 12 сентябрь, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2016 йил 12 сентябрь куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, Республика “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайитининг жойларда ... Батафсил »
Тошкент автомобиль-йўллар институти қайта ташкил этилади
Тошкент автомобиль-йўллар институти Тошкент лойиҳалаштириш, қурилиш ва автомобиль йўлларидан фойдаланиш институтига айлантирилади. Бу Ўзбекистон Президентининг 2016 йил 26 августдаги қарорида кўзда тутилган, деб хабар бермоқда «Daryo». Олий ўқув юртининг ихтисослиги ва йўналишини ўзгартиришдан кўзланган мақсад сифатида ҳужжатда автомобиль йўллари қурилиши соҳасида етук малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Миллий автомагистрални, шунингдек, республика ва маҳаллий аҳамиятдаги йўлларни истиқболда ривожлантириш лойиҳаларини реализация қилиш кўрсатилган. Қарорга мувофиқ, Тошкент автомобиль-йўллар институтининг тугатилаётган йўналиш ва ихтисосликлар бўйича бакалавр ва магистратура талабалари Ўзбекистоннинг бошқа олийгоҳларидаги тегишли йўналишларга ўтказилади. ... Батафсил »
Мустақиллик байрами муносабати билан якшанба дам олиш куни жума кунга кўчирилди
2016 йил 26 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилди; 2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш ... Батафсил »
5 март шанба дам олиш куни 7 март душанба кунига кўчирилди
2016 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “2016 йил 5 март шанба дам олиш кунини 2016 йил 7 март душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Халқаро хотин-қизлар кунини нишонлаш муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида: 2016 йил 5 март шанба дам олиш куни 2016 йил 7 март душанба кунига кўчирилди; 2016 йил 5 март шанба куни ... Батафсил »