Yangi hujjatlar

Tag Archives: Қарор

Шоюнус Ғозиев Олий суд раиси этиб сайланди

2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг раисини сайлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг матни Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Шоюнус Аюбжонович Ғозиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раиси этиб сайланди. Ш.Ғозиев шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг мутлақ ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш ... Батафсил »

Бахтиёр Мирбобоев Конституциявий суд раиси этиб сайланди

2014 йил 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий cудининг раисини сайлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг матни Олий Мажлиси Сенатининг расмий сайтида эълон қилинди. Унга кўра, Бахтиёр Шамсутдинович Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раиси этиб сайланди. Бунгача Б.Мирбобоев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган эди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 2-бандига биноан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг мутлақ ваколатларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш ҳам киради. Конституциявий суднинг ... Батафсил »

Ёшлар маданият ва санъат маркази ташкил этилди

2014 йил 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшлар маданият ва санъат маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги муассислигида давлат унитар корхонаси шаклида Ёшлар маданият ва санъат маркази ташкил этилди. Шунингдек, қарорга биноан Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Ёшлар ижод саройи биноси, ундаги мебель ва жиҳозлар ҳамда моддий-техник воситалар билан биргаликда Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашига тасарруф этиш ҳуқуқисиз бепул берилди. Ёшлар ... Батафсил »

Прокуратура, суд, ФҲДЁ ва нотариусга хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар олиш шартлари тасдиқланди

2014 йил 12 август куни “Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар лавозимларининг меъёрлари ва уларни киритиш шартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарор қабул қилинди. Мазкур Қўшма қарор Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан қабул қилинди. Қарордан мақсад прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларида хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар сонини мақбуллаштириш дейилади қарор матнида. Прокуратура органлари, судлар, ФҲДЁ ва давлат нотариал идораларининг хизмат кўрсатувчи ... Батафсил »

Тадбиркорларни хайрия фаолиятига мажбурий жалб этиш тақиқланди

2014 йил 12 август куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан фойдаланишнинг ошкоралиги ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек бюджет ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг хайрия эҳсонлари шаклидаги маблағларидан мақсадли фойдаланиш механизмини тартибга солиш мақсадида қабул қилинган. Қарорга биноан, Бюджет ташкилотлари ... Батафсил »

Шарқшунослик институти ҳузурида Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази ташкил этилди

2014 йил 8 июль Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмасини янада мақбуллаштириш ҳамда республика академик илм-фани ва олий таълимининг интеграциясини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Унга кўра, Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳузурида Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқ қўлёзмалари маркази ташкил этилди. Мазкур марказ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тугатилган Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти негизида ташкил этилиши белгиланди. Мазкур Марказ фаолиятини ташкил этишга доир, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 7 августдаги қарори ҳам қабул қилинди. Қарорга ... Батафсил »

Гулистон 2-педагогика коллежи олимпия захиралари коллежига айлантирилди

2014 йил 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Гулистон олимпия захиралари коллежини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, Сирдарё вилоятида юқори тоифали спортчилар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Гулистон 2-педагогика коллежи 2014/2015-ўқув йилидан бошлаб Гулистон олимпия захиралари коллежига айлантирилиши белгилаб қўйилди. Гулистон олимпия захиралари коллежи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежларида спорт захирасини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 30 июлдаги 163-сон қарори асосида фаолият юритади. Гулистон олимпия захиралари коллежининг умумтаълим бўғинига 100 ... Батафсил »

Юртимизда Рамазон Ҳайити қайси кунларда нишонланган?

Аввал хабар берилганидек, 2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди ҳамда 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди. Келинг, Сиз билан бугун Рамазон Ҳайитини нишонлашнинг ҳуқуқий асоси ҳақида гаплашамиз. Рамазон (Рўза) Ҳайитини нишонлаш ҳақида мустақилликдан олдин ҳам расмий ҳужжат чиқарилган. Хусусан, 1991 йил 11 апрель куни Ўзбекистон ССР Президентининг “Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» тўғрисида”ги фармони эълон қилинган. Фармон матни қуйидагича эди: Анъанавий миллий байрам «Рўза ҳайити» муносабати билан ... Батафсил »

Рамазон Ҳайити муносабати билан 28 июль дам олиш куни деб эълон қилинди

2014 йил 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Рамазон Ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Қарорда таъкидланишича, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2014 йилда Рамазон Ҳайитининг биринчи куни 28 июль, душанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, 2014 йил 28 июль куни дам олиш куни деб белгиланди ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланади. Шунингдек, “Нуроний”, “Маҳалла” жамғармалари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа барча мутасадди идора, жамоат ташкилотлари Рамазон ҳайитининг ... Батафсил »

Тошкент давлат стоматология институти ташкил этилди

2014 йил 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарор матни ЎзАда эълон қилинди. Президент қарори стоматология соҳасидаги юқори малакали тиббиёт кадрларини халқаро талаблар ва стандартлар даражасида тайёрлашни янада такомиллаштириш, таълим жараёнини ташкил қилишнинг замонавий талабларига мос келадиган ўқув ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, илғор ахборот-коммуникация ва таълим технологияларини жорий этиш, бўлғуси стоматолог мутахассисларнинг назарий тайёргарлигини улар ўрганаётган амалий кўникмалар билан чамбарчас боғлаган ҳолда олиб борилишини таъминлаш мақсадида ... Батафсил »

Юқорига