2013 йилнинг сўнггида, анриқроғи 30 декабрь куни ўзбек блогерлари орасида илк чемпионатга старт берган эдик. 3 ой давом этган илк чемпионат 5 босқичли тизимда ташкил қилинди. Мазкур лойиҳа давомида бир-биридан ажойиб, қизиқарли блогпостлар ёзилди, янги номлар кашф этилди, ўзаро фикрлар алмашилди. Ўзбек блогерлари олами сезиларли равишда жонланди. Мана шуларни кузата туриб, лойиҳа ўз олдига қўйган мақсадига имкон қадар эриша олган эди деб ишонч билан айтиш мумкин. Илк чемпионатда жами 116 нафар блогер иштирок этиб, бутун чемпионат давомида 221 та блогпост ... Батафсил »
Tag Archives: блоггер
Блогерлар ҳақидаги қонун нима учун керак?
Бироз аввал Ўзбекистонда қонунчиликка блогерлар тўғрисидаги норма киритилгани ҳақида хабар бергандим. Мазкур Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маъқуллангандан кейин, кенг жамоатчилик томонидан турли хил фикрлар билдирилганининг гувоҳи бўлдик. Хусусан, Gazeta.uz нашри Олий Мажлис Сенаторининг “Ахборот” дастурига берган интервьюсига асосланиб, “Обязанности блогеров закрепят законодательно” номли хабар берган эди. Ушбу хабар асосида билдирилган мулоҳазаларда кўпчилик “Ана энди блогерларни назорат қилиш бошланар экан”, “Блогерларнинг “қора рўйхати” тузилар экан”, “Энди ҳеч нарса ёзмаган маъқул” деган фикрларни билдиришди. Мазкур фикр муаллифларини ... Батафсил »
Ўзбек тилида илк марта Startup`ларга бағишланган интернет-конференцияси ўтказилмоқда
2014 йил 31 май, шанба куни Тошкент Ахборот технологиялари университетида UzNet ва ундаги Startup`ларга бағишланган мини-конференция бўлиб ўтади. Унда сайт, компания ва ғоялар эгалари ўз фикрлари билан бўлишадилар. Маърузалар диалог кўринишида бўлиб, улар ҳам маърузачилар, ҳам тингловчиларга фойдали бўлишини мақсад қилганмиз, дейилади конференцияга бағишланган саҳифада. Тадбирнинг мақсади қуйидагилардан иборат: Стартапчиларни бир-бири билан таништириш; Стартаплар дуч келган муаммолар билан бўлишиш, уларни бартараф этишга кўмаклашиш; Янги ғояларни амалга ошириш учун инвесторларни жалб қилиш; UzNet`да фаол ҳамжамиятини шакллантириш. Тадбир ташкилотчилари “Мулоқот” ижтимоий тармоғи, ... Батафсил »