Yangi hujjatlar

Tag Archives: Давлат тест маркази

Апелляция жараёнида абитуриентнинг ота-онаси ҳам қатнашиши мумкинлиги ҳақидаги қоида бекор қилинди

2014 йил 6 август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директорининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор натижасида Тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Энг аввало, апелляция бериш муддатига ўзгартириш киритилди. Илгари хабар берганимдек, 2014 йил 27 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда тест ... Батафсил »

Тест натижалари бугун эълон қилинади

Республика олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг натижалари бугун, яъни 16 август куни эълон қилинади. Тест натижаларини 4 хил усулда билиш мумкин: 1. ОТМга борган ҳолда (соат 9.00 дан билиш мумкин); 2. ДТМ сайтидаги махсус саҳифага кириб кўрган ҳолда; 3. CLICK хизмати орқали (нархи 1500 сўм); 4. 5100 рақамига SMS юбориш орқали (фақат Ucell абонентлари учун / нархи – $0.75). CLICK хизмати орқали аллақачон жавоблар келишни бошлади. Мазкур хизматдан жавобларни қандай билиш мумкинлиги ҳақида қуйидаги манзилдан билишингиз мумкин. Daryo.uz хабарига кўра, ... Батафсил »

Давлат тест маркази янги қўшилган информатика фанидан тест саволлари бўйича аниқлик киритди

Аввалроқ, 1-августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилиши ҳақида хабар берган эдим. Мазкур ўзгаришларга кўра, жорий йилдан бошлаб, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилишда математика фани бўйича тест синовларига информатика ва ахборот технологияларига тааллуқли савол ҳамда топшириқлар киритилмоқда. Бунда фан блогидаги 36 та саволдан 30 та савол математика бўйича, 6 та савол информатика ва ахборот технологиялари бўйича бўлади. Бироқ кўпчилик абитуриентларни “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича тест топшириқлари қандай дастур асосида тузилади ва мазкур фан бўйича тест синовларига тайёргарлик ... Батафсил »

Лицей ва коллежларга кириш учун ўтказиладиган саралаш тест синовлари натижаси ДТМ сайтига жойлаштирилади

2014 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг қарори қабул қилинди. Мазкур Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 16 июлдаги 19/ққ, 36/ққ-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида саралаш тест синовларини ўтказиш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарор ... Батафсил »

2014/2015 ўқув йили учун тест имтиҳонларида қайси фанга неча балл берилади? (тўлиқ рўйхат)

Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади. Куни кеча Давлат тест маркази директори Жахонгир Исмаилов жорий йилда тест синовларида бир қатор янгиликлар юз бериши ҳақида маълумот берган эди. Хусусан, кўплаб таълим йўналишларида фан блокларининг ўрни алмашгани хабар қилинди. БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ: 1 августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилади Ушбу хабар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Сабаби мазкур ... Батафсил »

Давлат тест марказига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Исмаилов Жахонгир Гафурович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақида Давлат тест марказининг расмий сайтида хабар берилган. Исмаилов Жахонгир Гафурович бунгача Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Ж.Г.Исмаилов илгари Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (2011 йил июль ойидан 2013 йилгача), Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси (2010 йил мартдан ... Батафсил »

Юқорига