Yangi hujjatlar

Tag Archives: Хитой

Президент Ислом Каримов 2-3 сентябрь кунлари Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2-3 сентябрь кунлари ташриф билан Пекин шаҳрида бўлди. 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов шу куни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Давлатимиз раҳбари 3 сентябрь куни Пекин шаҳрида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимларда иштирок этди. Фото ва матн: ЎзА Батафсил »

Ўзбекистон Президенти Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2015 йил 2 сентябрь куни Пекин шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган тантанали маросимларда иштирок этади, Хитой раҳбарияти билан учрашувлар ўтказади. Батафсил »

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисидаги халқаро шартнома тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 10 февраль куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида элчихоналарни жойлаштириш учун ўзаро бинолар ва ер участкаларини тақдим этиш тўғрисида 2014 йил 19 август куни Пекин шаҳрида имзоланган Битим тасдиқланди. Халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақидаги Қарорда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-таомиллари бажарилгани тўғрисида тегишли билдиришнома йўллаши зарурлиги таъкидланди. ... Батафсил »

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раиси Хитойга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов 2014 йил 14 октябрь куни Пекин шаҳрида Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитасининг сиёсий-юридик комиссияси котиби ва Сиёсий бюро аъзоси Мэн Цзяньчжу билан музокаралар олиб борди. Бу ҳақида, Синьхуа агентлигига асосланиб Газета.уз хабар бермоқда. Нашрнинг қайд этишича, учрашувда Рустам Иноятов терроризмга қарши кураш ҳамда хавфсизликни таъминлаш борасидаги ўзаро алоқаларни муттасил ривожлантириш масаласида Хитой билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга умид билдириб ўтган. Мэн Цзяньчжу ўз навбатида Хитой-Ўзбекистон алоқаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик ... Батафсил »

Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида Қўшма декларация имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга келди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик юксак даражага кўтарилди. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатларига, Ўзбекистон ва Хитойнинг иқтисодий тараққиётига, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар, аввало, Ислом Каримов ва Си Цзиньпин ўртасидаги дўстлик, мустаҳкам ишонч негизида, шунингдек, Дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома ҳамда Икки томонлама стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва ривожлантириш ҳақидаги қўшма декларация руҳида тараққий ... Батафсил »

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Хитойга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 19 август куни давлат ташрифи билан Пекинга жўнаб кетди. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Хитой раҳбарияти билан учрашувлар чоғида ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболи муҳокама этилади. Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилади. Шунингдек, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилади дейилади хабарда. Музокаралар якунида Қўшма декларация қабул қилиш, Ўзбекистон ва Хитойнинг турли соҳалардаги ... Батафсил »

Ислом Каримов Шанхай шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Раиси билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммити йиғилишида иштирок этиш учун Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари мазкур саммитда иштирок этиш учун 19 май куни Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрига жўнаб кетган эди. Ўша куннинг ўзидаёқ давлатимиз раҳбарини Шанхай шаҳрининг “Хунцяо” халқаро аэропортида ХХРнинг расмий шахслари тантанали равишда кутиб олди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва ХХР Раиси Си Цзиньпин 20 май куни Хитой раҳбарининг Шанхай шаҳридаги ... Батафсил »

Ислом Каримов Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан учрашади

Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян 2013 йил 28 ноябрда расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда.   Хабарда таъкидланишича, мазкур расмий ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов билан учрашув кўзда тутилган. Шунингдек, ҳукуматлараро музокаралар ўтказиш, турли соҳаларда Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигини янада ривожлантиришга қаратилган икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилмоқда. Эслатиб ўтаман, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн ... Батафсил »

Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлади

Тошкент шаҳрида 2013 йил 29 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг ўн иккинчи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақида ЎзА хабар бермоқда. Унда Қозоғистон Республикаси Бош вазири С.Аҳметов, Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири Ли Кэцян, Қирғизистон Республикаси Бош вазири Ж.Сотиболдиев, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Д.Медведев, Тожикистон Республикаси Бош вазири К.Расулзода, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев, ШҲТ Бош котиби Д.Мезенцев, ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Чжан Синьфэн, ШҲТ Ишбилармонлар кенгаши бошқаруви ва ШҲТ Банклараро ... Батафсил »

Хитойлик эркак хотинини бадбашара фарзандлар туққанлиги учун судга бериб, 120 минг АҚШ доллари ундирди

Хитойлик Цзянь Фенг собиқ хотинини бадбашара фарзандлар туққанлиги учун судга берди ва бу суд процессида ғолиб чиқди. Бу ҳақида, Huffington Post нашри хабар бермоқда. Даъво аризаси билан мурожаат қилган жаноб Фенгнинг фикрича, унинг собиқ хотини жуда бадбашара фарзандлар туққан. ДНК текширувчи ҳақиқатдан фарзандлар отаси Фенг эканлигини тасдиқлади. Гап шундаки, унинг собиқ хотини бир кичик сирни эридан яшириб юрган. Яъни у ёшлигида худди туғилган фарзандлар каби хунук бўлган. Лекин турмушга чиқишидан бир неча йил аввал Жанубий Корея давлатида қиммат пластик операциядан ... Батафсил »

Юқорига