Yangi hujjatlar

Tag Archives: имло

Лотин алифбосига асосланган ўзбек ёзувига «ц»ни билдирувчи ҳарфни киритиш ва «нг»ни битта ҳарф белгига айлантириш бўйича таклиф тайёрланмоқда

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори Шуҳрат Сирожиддинов лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини мукамаллаштириш лозимлиги ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда у «Оила даврасида» газетаси ўқувчиларига берган жавобларига айтиб ўтди, дея хабар қилмоқда “Daryo”. «Назаримда, бугунги кунда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини янада мукаммаллаштириш давр талабига айланди. Амалдаги алифбога асосланган имло қоидаларимизни қайта ишлаб чиқиш муҳим ва айни кунда зарурий эҳтиёж ҳисобланади. Бу алифбодаги айрим зиддиятли ҳолатлар билан боғлиқ. Мисол учун, луғат бойлигимиздан ўрин олган журнал, ... Батафсил »

Архитектура ва қурилиш қўмитаси расмий сайти номидаги хатони тўғрилади

Аввалроқ, «Тилга эътибор – элга эътибор» номли лойиҳа доирасида Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси расмий сайтининг домени номида имловий хатолик мавжудлиги ҳақида Қўмитага тегишли тартибда таклиф билан мурожаат қилганим тўғрисида ёзган эдим. Давлат органидан жавоб олсам, бу ҳақида Сизларни хабардор қиламан дегандим. My.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборилган хатга Қўмитадан қуйидагича жавоб олдим: Сизнинг, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборган 2014 йил 25 октябрдаги 63855-сонли имловий хато ҳақида таклифингизни ўрганиб чиқиб, Қўмита сизга чуқур миннатдорчилик изҳор ... Батафсил »

Архитектура ва қурилиш қўмитасига хат

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Куни кеча Xushnudbek.uz сайти орқали «Тилга эътибор – элга эътибор» номли кичик лойиҳа ҳақида эълон қилган эдим. Ушбу лойиҳа доирасида давлат органларининг расмий сайтларида давлат тилида иш юритиш даражасини таҳлил қилишга уриниб кўрдим. Таҳлил ўз ичига 91 та сайтни қамраб олди. Бу ҳақида батафсил ва тўлиқроқ мақолани тез орада эълон қиламан. Таҳлил давомида ажойиб иккита ҳолатга дуч келдим. Яъни Давлат архитектура ва ... Батафсил »

«Ўзкоммунхизмат» агентлигига хат

Ушбу мақола “Тилга эътибор – элга эътибор” лойиҳаси доирасида чоп этилган. Лойиҳа ҳақида батафсил қуйидаги манзилда ўқинг.   Куни кеча Xushnudbek.uz сайти орқали «Тилга эътибор – элга эътибор» номли кичик лойиҳа ҳақида эълон қилган эдим. Ушбу лойиҳа доирасида давлат органларининг расмий сайтларида давлат тилида иш юритиш даражасини таҳлил қилишга уриниб кўрдим. Таҳлил ўз ичига 91 та сайтни қамраб олди. Бу ҳақида батафсил ва тўлиқроқ мақолани тез орада эълон қиламан. Таҳлил давомида ажойиб иккита ҳолатга дуч келдим. Яъни Давлат архитектура ва ... Батафсил »

Қайси бири тўғри: «sentabr» ёки «sentyabr»?

Юртимизда “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганига ҳам 21 йил вақт бўлди. Лотин ёзуви биз учун бегона эмас аслида. 1929 йилда араб графикасига асосланган ўзбек алифбосидан лотин графикасига асосланган алифбога ўтган эдик ва бу алифбо 11 йил давомида, 1940 йилгача амал қилган. Гарчи янги Қонун 1993 йилда қабул қилинган бўлсада, лотин ёзувига асосланган алифбо борасида ҳали-ҳануз баҳс-мунозаралар тўхтамайди. Баҳс мавзусининг асосини кўпчилик лотинча ноқулай, катта авлод учун ўрганиш қийин деган фикрда эканлиги ташкил этади. Баъзилар ... Батафсил »

“Бехато ёзамиз” ижтимоий акцияси

Бугунги кунда UzNETда турмушимизнинг у ёки бу жабҳасида йўл қўйилаётган имловий хатолар ҳақида кўплаб мунозаралар бўлмоқда, турли фикрлар билдирилмоқда. Ушбу масалага интернет фойдаланувчиларининг қизиқишини ҳисобга олган ҳолда мазкур ижобий саъй-ҳаракатлар майдонини кенгайтириш, “қуруқ гап”лардан аниқ амалий ишларга ўтиш мақсадида ижтимоий акция ўтказишга қарор қилдик. Ушбу ижтимоий акциядан асосий мақсад ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эътиборни кучайтириш, корхоналар, ташкилотлар, муассасаларда ва бошқа жамоат жойларида турли техник ёки бошқа сабаблар туфайли йўл қўйилган имло хатоларини тўғрилаш, бу борада фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини янада ... Батафсил »

«Тrastbank»га хат!

“Ҳолва деган билан, оғиз чучимайди” (“Бу эпиграф”, – муаллиф изоҳи) Яқинда иш билан “Ўрда” даҳаси томонларга йўлим тушганди. Йўл-йўлакай ўша даҳада жойлашган “Трастбанк” хусусий очиқ акциядорлик биржа банкининг Республика биноси олдига қўйилган тошлавҳага кўзим тушди. Тошлавҳада ёзилган банк номида баъзи имловий хатоликлар мавжудлигини бир қарашда пайқаш унчалик қийин эмасди. Умуман олганда ушбу тошлавҳа суратини илгари интернет орқали ҳам бир неча марта кўргандим. Тошлавҳани кўрдим-у, хаёлимга бир фикр келди. Одатда имловий хатоларни кўрганда кўпинча кимларнидир саводсизликда айблаймиз, устидан куламиз ёки пичинг ... Батафсил »

Юқорига