Yangi hujjatlar

Tag Archives: ҳоким

Зангиота тумани ҳокими Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди

Бугун, 2016 йил 4 февраль куни, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ҳам иштирок этди. Бу ҳақида, “Ахборот” информацион дастурида хабар берилди. Хабарда таъкидланишича, сессияда кун тартибига қўйилган масала юзасидан, халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг қарорига кўра, Зангиота тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Абдуллаев Содиқ Собитович Тошкент вилоятининг янги ҳокими этиб тасдиқланган. Шунингдек, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Содиқ Абдуллаевни Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. ... Батафсил »

Ғузор тумани ҳокими тўй ва маросимлар учун ош бериш вақтини чеклаш ҳақида қарор қабул қилди

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокими Ш.Донаевнинг “Туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди. Қарор матни Ягона интерактив давлат хизматлари порталида эълон қилинди. Тумани ҳокимининг қарорида таъкидланишича, туман ҳудудидаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчилик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги сабабли бундай ҳолатларга чек қўйиш, фуқаролар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш асосий мақсаддир. Шу мақсадда Ғузор туманида тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни ўтказишни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгаши ... Батафсил »

Ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгаши олдида ҳисобот қилиш тартиби белгиланди

2015 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 4 та кодекс ҳамда 6 та қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонунга имзо чекканлиги ҳақида хабар берган эдим. Хусусан, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга ҳокимнинг вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш тартибини белгиловчи янги модда қўшилди. Маълумот ўрнида шуни айтишим лозимки, мазкур қўшимча 2014 йил 16 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган ўзгариш асосида қўшилди. Ўтган йили Конституциянинг ... Батафсил »

Саккизта вилоят ҳокимлари янги муддатга тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 8 январдаги фармонлари асосида саккизта вилоятга ҳокимлар тайинлади. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Вилоят ҳокимларининг номзодлари тегишли халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг биринчи сессиясида тасдиқланган. Тайинланган барча вилоят ҳокимлари бугунги кунгача ҳам ушбу вилоятларни бошқариб келаётган эди. Шулардан икки нафари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчиси эди. Фармонларга кўра, қуйидагилар вилоят ҳокими лавозимига янги муддатга тайинланди: 1. Муҳиддин Турдиевич Эсанов — Бухоро вилояти (илгари вилоят ҳокими в.б. эди) 2. Зафар Шаропович Рузиев — Қашқадарё вилояти 3. ... Батафсил »

«Баркамол авлод-2014» якунлари бўйича айрим вилоят ҳокимларига ташаккурнома, айримларига ҳайфсан эълон қилинди

2014 йил 1 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод-2014» спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарорига имзо чекди. Қарорда қайд этилишича, 29-31 май кунлари Наманган шаҳрида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод-2014» спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Мусобақаларнинг якунловчи босқичида спортнинг 16 тури бўйича 996 нафар спортчи қатнашди. Тошкент шаҳри, Наманган ва Самарқанд вилоятлари жамоалари мусобақаларда энг яхши натижаларга эришди. Шу билан бирга, орқада қолган жамоалар ... Батафсил »

Юқорига