2018 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Мазкур Президент қарорини олий таълим тизимининг сифати ҳақида қайғуриб, жон куйдирган барча инсонларнинг ғалабаси дейиш мумкин. Албатта бу дастлабки қадам, қоғоз бошқа, амал бошқа. Аммо, лекин, бироқ, Президент қарорида тизимни ижобий томонга ўзгартиришга, эскилик сарқитларини парчалашга қаратилган жуда кўп ислоҳотлар санаб ўтилганининг ўзиёқ кишини хурсанд қилади! Энг ... Батафсил »
Tag Archives: Олий таълим
Soyadagi magistratura
Maqolaga kirish 10 may kuni joriy yilgi test sinovlari muhokamasiga bag‘ishlangan «Munosabat» tok-shousiga ekspert sifatida taklif qilishdi. Hali ko‘rsatuv boshlanmasidan turib, Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligidan kelgan vakil menga e’tirozlarini bildirishni boshladi. O‘tgan yilgiday qattiq gaplarni aytmasin, deb oldindan “musht” ko‘tardi chamamda 🙂 Lekin ular uchun kutilmaganda, joriy yilgi tizimni to‘liq qo‘llab-quvvatlashimni, yangi tizimning birinchi yilida xato va kamchiliklar ko‘p uchrasa ham, lekin ishonishda davom etishimiz kerakligini aytdim. Ko‘rsatuv so‘nggida 2 xil fikr eshitdim: abituriyent va repetitorlar “narigi tomonga ... Батафсил »
Бугундан талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш учун аризалар қабул қилиш бошланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сонли қарори билан тасдиқланган низомга асосан ҳар йили 15 июлдан 5 августга қадар талабалар ўқишини кўчириш ва кузги семестрга қайта тиклаш бўйича аризалар қабул қилинади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил 1 июлдаги 440-сонли буйруғига биноан, республика ОТМларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун 13 та ҳудудий Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини бошлади. Бунга кўра, қуйидаги ОТМларда ҳудудий ишчи гуруҳлар аризаларни қабул қилади: № Ҳудудлар Масъул ОТМ номи ОТМ ректори ... Батафсил »
Қабул-2017: қарор бор ва энди ҳамма хабардор
Ёдингизда бўлса, 1 ҳафта олдин сайтим орқали “Қабул-2017: қарор бор, аммо институт маъмурияти бундан хабардорми?” сарлавҳали мақола чоп этилганди. Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги, бироқ айрим олийгоҳлар бу ўзгаришдан хабардор эмаслигини маълум қилишиб, хорижий фуқароларга рад жавоби беришганлиги ҳақида ёзгандим. Мақолам сўнгида Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигига мурожаат қилиб, муаммоли вазиятга тез фурсатда ойдинлик киритишларига ... Батафсил »
МДҲдан келган хорижий фуқароларни ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июнь кунидаги қарорига биноан, бундан буён МДҲ мамлакатларидан келган хорижий фуқаролар юртимиздаги барча ОТМлар бакалавриатига суҳбат натижасида қабул қилиниши белгиланганлиги ҳақида хабар бергандим. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат ўтказиш ва унинг натижаларини белгилаш тўғрисидаги муваққат йўриқнома” тасдиқланди. Ушбу мақолада йўриқномада келтирилган энг асосий қоидалар ҳақида маълумот бераман: Ўзбекистон Республикаси ОТМларининг бакалавриатига МДҲ мамлакатлари фуқароларини қабул қилиш учун суҳбат қуйидагиларни аниқлаш нуқтаи ... Батафсил »
Магистратурага қабул бошланди. Имтиҳонларга янги фан киритилди
2017 йил 1 июль куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида (ҳарбий ОТМлардан ташқари) магистратура йўналишларига қабул комиссиялари иш бошлади. Жорий йилда магистратурага 5 000 нафар талаба, шундан 1556 нафари давлат гранти, 3444 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган. Магистратурада умумий квоталар сони ўтган йилгига қараганда ўзгармаган. Жорий йилда қандай янгиликлар бор? 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 393-сонли қарори билан “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги янги низом тасдиқланди. Низомга биноан, қабул жараёнларига айрим ... Батафсил »
Барча йўналишлар бўйича қўшимча контрактнинг аниқ миқдорлари ҳақида маълумот. Энг қиммат тўлов 25 баробар!
Аввалроқ, 2017 йил 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълим муассасаларига қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарори қабул қилингани ва унда қўшимча контрактларнинг оширилган миқдори тасдиқлангани ҳақида маълумот берган эдим. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида тўлов-контракт асосида белгиланган квотадан ташқари олий таълим муассасаларига қўшимча равишда қабул қилиш бўйича тартиб ишлаб чиқди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, тўплаган баллари ... Батафсил »
Абитуриент-2017 лойиҳаси
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошланди. Қарийб икки ой мобайнида Ўзбекистон ёшлари орасидаги энг оммабоп мавзу айнан ОТМларга қабул қилиш жараёни билан боғлиқ бўлиши шубҳасиз. Бундан ташқари жорий йилда қабул жараёнлари билан боғлиқ кўплаб ўзгаришлар бўлганлиги сабабли, абитуриентлар орасида турли саволлар пайдо бўлмоқда. Биринчи марта амалга оширилаётган янгиликлар бўйича минглаб абитуриентларда жавобсиз саволлар пайдо бўлмоқда. Шуни инобатга олиб, Xushnudbek.Uz ва Abt.uz махсус «Абитуриент-2017» лойиҳасини ташкил этишга қарор қилдик. Бунда қабул комиссияси фаолияти билан боғлиқ янгиликлар, маълумотлар, бўлажак талабаларга маслаҳат ... Батафсил »
Қабул-2017: қарор бор, аммо институт маъмурияти бундан хабардорми?
Бугун қизиқ бир воқеа рўй берди. Эрта тонгда электрон почтамни текширсам, Қирғизистонлик бир фуқаро номидан хат келибди. Мазкур хатдаги Шарқшунослик институти билан боғлиқ масала мени ушбу мақолани ёзишга ундади. Келинг бир бошидан бошласам: 2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ва бу қарор бўйича қандай ўзгаришлар бўлгани ҳақида аввалроқ хабар бергандим. Ушбу қарор асосида Тошкент давлат юридик университетига хорижий фуқароларни қабул қилишда бошқа ОТМлардан ... Батафсил »
Юридик таълимда қандай ўзгаришлар бўлди? Қолган ОТМларда ҳам тезроқ шундай бўлса эди
2017 йил 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бундан аввалроқ, яъни 2017 йил 28 апрель куни «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори имзолангани ва у орқали миллий таълим тизимида бир қатор инқилобий ўзгаришлар қилингани ҳақида маълумот бергандим. Хўш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан яна қандай ўзгаришлар киритилди? Шу ҳақида ҳозирги таҳлилий мақолада танишишингиз мумкин. Ушбу қарор ... Батафсил »