Yangi hujjatlar

Tag Archives: Олий таълим

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ташкил этилди

2016 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Ҳужжатнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинган. Фармонда таъкидланишича, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини кучайтириш, таълим-тарбия тизимининг барча бўғинларида ўзбек тили ва адабиёти фанини ўқитишнинг ҳамда ушбу ... Батафсил »

РАСМИЙ ХАБАР: Бюджетда ўқийдиган талабалар “3” баҳо олса контрактга ўтказилиши ҳақидаги хабарлар асоссиз

Бугун, 13 ноябрь куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот хизмати куни кеча депутатлар томонидан қабул қилинган давлат бюджети сиёсатининг асосий йўналишларига изоҳ берди. РАСМИЙ ХАБАР: ҲЕЧ НАРСА ЎЗГАРМАЙДИ Матбуот хизмати хабарида энг эътиборга молик жиҳати, 2 кундан буён интернет тармоқларида шов-шувга сабаб бўлган хабар ҳақида ҳам изоҳ мавжуд. Ёдингизда бўлса, электрон ОАВларда 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб ўқув йили натижаларига кўра умумий рейтинг баҳолари қониқарли (55дан 70 фоизгача) кўрсатгичига эга бўлган давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар кейинги ўқув ... Батафсил »

Чет тиллар ўқитувчиларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартибига ўзгариш киритилди

2015 йил 9 июль куни Давлат тест маркази директорининг “Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Шу ўринда таъкидлаш лозимки, худди шу Низомга жорий йилнинг январь ойида тегишли ўзгаришлар киритилган эди ва бу ўзгаришларнинг мазмуни ҳақида Сизга маълумот берган эдим. Янги киритилган ўзгаришлар Низомнинг 4 та бандига тааллуқли бўлиб, улар қуйидагиларни ўз ичига олади: 1-ўзгариш: Тест синовларига узрли сабабларга ... Батафсил »

«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» умумреспублика танлови ташкил қилинди

2015 йил 24 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорда таъкидланишича, танловдан мақсад юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини оширишдир. Танлов ҳар йили икки босқичда: олий таълим муассасаси босқичида ҳар бир олий таълим муассасасида ва республика босқичида ўтказилади. Мазкур танлов ... Батафсил »

Чет тиллар ўқитувчиларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартибига қандай ўзгаришлар киритилди?

2015 йил 19 январь куни Давлат тест маркази директорининг “Чет тиллар ўқитувчиларининг базавий лавозим маошларига ойлик устама белгилаш учун тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги буйруғи қабул қилинди. Унга кўра, Низомга бир қатор ўзгаришлар киритилди. Қандай ўзгаришлар киритилганлигини бирма-бир кўриб чиқамиз: 1-ўзгариш: Низомнинг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилди: «Тест синовларида иштирок этиш ихтиёрий бўлиб, ўқитувчининг истагига кўра амалга оширилади. Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги малака сертификати бўйича С1 даражасига, ... Батафсил »

Президент академияси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби Вазирлар Маҳкамаси ҳузурига ўтказилди

2014 йил 8 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига қайта ўзгартирилди. Шунингдек, қарорда Олий бизнес мактаби бизнесни бошқариш ва корпоратив бошқарув соҳасида хўжалик бошқаруви органлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича мустақил олий таълим муассасаси эканлиги қайд этилди. Олий бизнес ... Батафсил »

2017/2018 ўқув йилига бориб ОТМ ўқитувчилари сони қисқартирилади

2014 йил 27 август куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 164-сонли «Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган. Буйруққа кўра, Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри ... Батафсил »

Алишер Ваҳобов Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори Ваҳобов Алишер Восиқович Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири этиб тайинланди. Бу ҳақида, вазирликнинг расмий сайтида маълумот берилган. Алишер Ваҳобов олдинги вазир Баҳодир Ҳодиевнинг ўрнига тайинланган. Kun.uz сайти маълумотига кўра, Баҳодир Ҳодиев Фан, таълим ва маданият масалалари бўйича Ўзбекистон Президенти давлат маслаҳатчиси этиб тайинланган. Эслатиб ўтаман, мазкур лавозимда фаолият олиб борган Жаҳонгир Исмаилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 апрелдаги ПҚ-2163-сон қарорига кўра Давлат тест маркази директори лавозимига тайинланган эди. Янги вазир Алишер ... Батафсил »

Юқорига