Мана, 1 август куни юртимиздаги барча ОТМларда тест имтиҳонлари бўлиб ўтди. Давлат тест маркази берган маълумотга кўра, 1 август куни 59 олий таълим муассасалари ва уларнинг 12 та филиалида қабул тест синовлари ўтказилди. Жорий йилда олий таълим муассасаларига 729 947 (2016 йилда – 663 304) нафар абитуриент ҳужжат топширган, шулардан 7 725 (2016 йилда – 7 521) нафари муддатли ҳарбий хизматни тугатган ҳарбий имтиёзга эга абитуриентлардир. Шунингдек, ДТМ хабарида яна кўплаб маълумотлар, рақамлар келтирилган, бироқ ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Ушбу мақолада Сизларга тест имтиҳонларида неча ... Батафсил »
Tag Archives: ОТМ
Нима учун тест жавоблари жуда кеч эълон қилинади? || Xushnudbek News. 3-son
“Xushnudbek News” лойиҳасининг бу галги сони ўзгача тарзда ташкил этилди. Унда 7 июнь куни Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган олий таълим тизими, айниқса яқинда бўладиган қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжуманидан репортаж тайёрланди. Матбуот анжуманининг спикери сифатида Олий ва ўрта-махсус таълим вазири биринчи ўринбосари Иномжон Маджидов, Давлат Тест Маркази директори Маджит Каримов, Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Марахимов, Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника университети ректори Садритдин Туробжонов, Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Туйчиев, Тошкент Давлат юридик университети ўқув ишлари бўйича проректори ... Батафсил »
ОТМ профессор-ўқитувчиларининг ишлар ҳажмини ҳисоблашнинг янги вақт меъёрлари тасдиқланди
2015 йил 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди. Унга кўра, Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари ва вақт меъёрлари тасдиқланди. Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини ... Батафсил »
Талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ва қайта тиклаш (восстановление) ҳақида батафсил
Ёз ойлари абитуриентлар учун нақадар қизғин бўлса, баъзи талабалар учун ҳам муҳим вақт ҳисобланади. Сабаби июль-август ойларида ОТМ қабул комиссиялари нафақат янги талабаларни ўқишга қабул қилиш билан, балки талабалар ўқишини кўчириш (перевод) ҳамда талабалар сафидан четлатилган талабаларни қайта тиклаш (восстановление) жараёнлари билан ҳам машғул бўлишади. Бугунги кунда мазкур мавзуга алоқадор кўплаб саволлар юзага келаётганлиги сабабли ушбу масалага имкон қадар ойдинлик киритишга ёрдам берадиган мақолани эътиборингизга ҳавола қилишни лозим деб топдим. ҲУҚУҚИЙ АСОС Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ... Батафсил »
Абитуриентлар томонидан ОТМ қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шакли тасдиқланди
2015 йил 11 июнь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Абитуриентлар томонидан олий таълим муассасаси қабул комиссиясига топшириладиган аризалар шаклини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. Мазкур буйруққа кўра, абитуриентлар томонидан топшириладиган 6 хил кўринишдаги аризалар шакли тасдиқланди. Уларнинг 3 таси ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар томонидан (кирилл, лотин алифболарида ҳамда рус тилида), қолган 3 таси эса ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар томонидан тўлдирилиши белгиланди. Ҳарбий имтиёзга эга бўлмаган абитуриентлар тўлдирадиган ариза намунаси: Ҳарбий имтиёзга эга бўлган абитуриентлар тўлдирадиган ... Батафсил »
Бугун олий таълим муассасаларида қабул комиссиялари иш бошлади
2015 йил 20 июнь куни республикамизнинг барча олий таълим муассасаларида 2015/2016 ўқув йили учун қабул комиссиялари иш бошлади. Абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 20 июндан 20 июлгача (шу куни ҳам), Ўзбекистон давлат консерваторияси учун 20 июндан 15 июлгача қабул қилиниши белгилаб қўйилган. ZiyoNet таълим порталининг абитуриентлар саҳифасидаги маълумотга кўра, жорий йилда республикамиздаги 76 та ОТМларга талабалар қабул қилинади. Гарчи бугун қабул комиссиялари ўз фаолиятини бошлаган бўлса-да, бироқ ҳозирча қабул квоталари ҳақида маълумотлар йўқ. ... Батафсил »
Жиззах политехника институтида янги факультет очилди
2014 йил 12 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Жиззах политехника институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 29 июндаги 187-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Қарор матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. Унга кўра, Жиззах махсус индустриал зонаси учун юқори малакали кадрлар тайёрлашни тизимли равишда йўлга қўйиш мақсадида Жиззах политехника институтининг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритилди ҳамда янги “Бинолар ва муҳандислик иншоотлари инжинеринги” факультети ташкил этилиши белгиланди. Эслатиб ўтаман, бунгача институтда иккита факультет ... Батафсил »
2014/2015 ўқув йили учун тест имтиҳонларида қайси фанга неча балл берилади? (тўлиқ рўйхат)
Кўпчилик абитуриентларни қизиқтирадиган асосий саволлардан бири, бу ўзи танлаган ва ҳужжат топширмоқчи бўлган таълим йўналишида қайси фанлардан имтиҳон бўлади ҳамда қайси бирига неча балл берилишидир. Улар юқоридаги асосларга қараб тайёргарликка кучларини тақсимлашади. Куни кеча Давлат тест маркази директори Жахонгир Исмаилов жорий йилда тест синовларида бир қатор янгиликлар юз бериши ҳақида маълумот берган эди. Хусусан, кўплаб таълим йўналишларида фан блокларининг ўрни алмашгани хабар қилинди. БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ: 1 августдаги тест синовларига қатор ўзгартиришлар киритилади Ушбу хабар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Сабаби мазкур ... Батафсил »