2015 йил 9 сентябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг “Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди. Унга кўра, Олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчилар таркибининг ўқув, илмий-методик, илмий-тадқиқот, ташкилий-методик, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишлар юкламасини аниқлаш қоидалари ва вақт меъёрлари тасдиқланди. Ушбу ҳужжатнинг амал қилиши олий ҳарбий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган халқаро ва хорижий олий таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. Профессор-ўқитувчилар таркиби меҳнатини ... Батафсил »
Tag Archives: педагог
Ўқитувчиларга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари оширилди
2015 йил 12 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди. Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2015 йил 1 сентябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди. Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш МИҚДОРЛАРИ (сўмда) Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта ... Батафсил »
«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» умумреспублика танлови ташкил қилинди
2015 йил 24 февраль куни Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Қарори қабул қилинди. Қарорда таъкидланишича, танловдан мақсад юқори малакали педагог кадрларни аниқлаш ва тақдирлаш, уларнинг фаолияти нуфузини янада ошириш, ўқитишнинг инновацион технологияларини кенг оммалаштириш, педагогик фаолиятда соғлом рақобат ва ижодкорлик муҳитини яратиш, олий таълим муассасалари педагогларининг касбий равнақини рағбатлантириш ва маҳоратини оширишдир. Танлов ҳар йили икки босқичда: олий таълим муассасаси босқичида ҳар бир олий таълим муассасасида ва республика босқичида ўтказилади. Мазкур танлов ... Батафсил »
Навоий вилоятида қалбаки дипломли 72 нафар ўқитувчиларга 1 ярим миллиарддан ошиқ иш ҳақи тўланганлиги аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлиги ҳамкорликда 2014 йилнинг биринчи ярмида республика ва маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган 143 ташкилотда текширув ўтказди. Текширув натижалари ҳақидаги маълумот ЎзА сайтида эълон қилинган. Хусусан, Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2013 йилги ижроси ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида вилоят таълим муассасаларида меҳнат қилаётган педагогларнинг маълумотини тасдиқлайдиган ҳужжатлар ҳақиқийлиги ҳам текширилган. Текшириш чоғида 57 таълим муассасасида ишлаётган 72 нафар педагогнинг дипломи қалбаки экани ва уларга бюджетдан 1693,3 миллион сўм тўлангани аниқланди. Вилоят халқ таълими бошқармаси ва “Ўқув таълим ... Батафсил »