Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилишининг бориши билан танишиш мақсадида 25 апрель куни Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Президент Ислом Каримов Сурғил кони негизида бунёд этилаётган Устюрт газ-кимё мажмуасига ташриф буюриб, бу ерда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди. – Бундай йирик ва муҳим лойиҳани Корея Республикаси билан ҳамкорликда амалга ошираётганимиз бежиз эмас, – деди давлатимиз раҳбари. – Ўзбекистон Корея Республикасига улкан иқтисодий, индустриал ва интеллектуал салоҳиятга эга ривожланган давлат сифатида қарайди. Мамлакатларимиз ... Батафсил »
Tag Archives: Президент
Ислом Каримов Испания ташқи ишлар вазирини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 21 апрель куни Оқсаройда мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Испания Қироллигининг ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Хосе Мануэль Гарсиа-Маргальони қабул қилди. Бу ҳақида, ЎзА хабар бермоқда. Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, Ўзбекистон билан Испания ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик юксак даражада эканини мамнуният билан таъкидлади. Бугунги куннинг долзарб халқаро ва минтақавий масалаларини ҳал этишда Испаниянинг ўрни ва роли юқори эканини қайд этди. Суҳбат чоғида ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва устувор йўналишлари, халқаро ҳаёт, ... Батафсил »
Янги таҳрирдаги Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низом қабул қилинди
2014 йил 22 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунга имзо чекди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 25 февралда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Қонунга биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323–II-сонли Қарори билан тасдиқланган Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, ... Батафсил »
Президентнинг тадбиркорликка кенг имкониятлар беришга оид қарори O‘zLiDeP томонидан муҳокама қилинди
2014 йил 22 апрель куни Тошкент шаҳри, “Халқаро савдо маркази” (ITC) мажлислар залида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси томонидан мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштириш, тадбиркорликка кўпроқ эркинлик бериш – иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш масалаларига бағишланган амалий семинар ташкил қилинди. Тадбир давомида O‘zLiDePнинг ишбилармонлик муҳитини шакллантириш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида жорий этишни жадаллаштириш, интерфаол давлат хизматларини тақдим этиш миқёсини кенгайтиришга қаратилган амалий чора-тадбирларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди. 2014 йилнинг фақат биринчи чорагида ишбилармонлик ... Батафсил »
Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун Президент томонидан имзоланди
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов 2014 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги Қонунга имзо чекди. Қонуннинг расмий матни “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинди. Мазкур Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2014 йил 27 мартда қабул қилинган ҳамда Сенат томонидан 2014 йил 10 апрелда маъқулланган эди. Қонунда таъкидланишича, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ушбу ўзгартиш ва қўшимчалар ҳокимият ва бошқарув тизимини янада демократлаштириш, «кучли давлатдан ... Батафсил »
Қонунчилик палатаси Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар бермоқда. Мазкур мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш мажлис кун тартибидаги бош масала бўлди. Таъкидлаш жоизки, Конституциянинг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасида муҳокама қилинаётганлиги ҳақида ... Батафсил »
Президент қарори билан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси қайта тасдиқланди
2014 йил 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Қарорда таъкидланишича, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида қабул қилинган. Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига вазир ўринбосари — «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмасининг бош директори лавозими киритилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ... Батафсил »
Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи
19 март куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Наврўз байрами тантаналари бўлиб ўтди. Мазкур байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов иштирок этиб, халқимизни баҳор, янгиланиш ва яшариш рамзи – Наврўз байрами билан муборакбод этди. Табрик сўзининг матни ЎзА сайтида эълон қилинди. Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги табрик сўзи Азиз юртдошларим, қадрдонларим! Муҳтарам меҳмонлар! Биз Ватанимиз ва эл-юртимизнинг тарихий сана ва айёмларига бағишланган байрамларни катта тайёргарлик ва хурсандчилик билан ўтказамиз. Лекин, ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин: айни ... Батафсил »
Хорижга чиқиши махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг рўйхати тасдиқланди
2014 йил 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинди. Мазкур Қарор мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш, хизмат сафарларининг самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва давлат сирлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Қарорга кўра, давлат сири ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи маълумотлардан хабардор мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиши белгиланган тартибда махсус келишувга асосан ... Батафсил »
Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди
2014 йил 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорга имзо чекди. Қарорнинг расмий матни ЎзАда эълон қилинди. Президент қарорида таъкидланишича, мазкур қарор “юртимизда мўътабар аёл зотига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, уларнинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини ошириш, баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ қабул қилинган низомга асосланган”. Таъкидлаш жоизки, Зулфия номидаги Давлат ... Батафсил »